язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Божхона режимлари/ Давлат божхона қўмитасининг 10.01.2012 й. 01-05/12-2-сон "Бож олинмайдиган савдо дўкони" божхона режими тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 30.01.2012 й. 1317-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.01.2012 й.

N 1317-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

10.01.2012 й.

N 01-05/12-2


ҚАРОРИ



"Бож олинмайдиган савдо дўкони"

божхона режими тўғрисидаги низомга

ўзгартириш киритиш ҳақида


(2012 йил 9 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сонли "Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 47-сон, 488-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 20 январдаги 01-02/12-4-сон қарори (рўйхат рақами 1317, 2004 йил 27 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 8-сон, 102-модда) билан тасдиқланган "Бож олинмайдиган савдо дўкони" божхона режими тўғрисидаги низомнинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларни сотиш фақат харидорнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилгандан кейин амалга оширилади. Бунда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари Давлат реестрига киритилган фискал хотирали назорат-касса машинасининг товар сотилганлигини тасдиқлайдиган чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

касса чеки рақами;

рейснинг рақами ва харидорнинг самолётдаги жойи рақами;

харид қилинган вақт ва сана;

сотиладиган товарнинг номи, нархи ва миқдори;

сотувчи томонидан олинган хорижий валюта суммаси;

назорат-касса машинасининг завод рақами;

фискал режим белгиси;

бож олинмайдиган савдо дўконининг номи;

солиқ тўловчи - бож олинмайдиган савдо дўкони эгасининг идентификация рақами.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконида товарларни сотиш фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда берилган аккредитация карточкаси тақдим этилганидан кейин амалга оширилади. Бунда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари Давлат реестрига киритилган фискал хотирали назорат-касса машинасининг товар сотилганлигини тасдиқлайдиган чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

касса чеки рақами;

бож олинмайдиган савдо дўкони эгаси - номи ва почта манзили;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида берилган аккредитация карточкасининг тоифаси, рақами, ходимнинг ёки унинг оила аъзосининг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими, карточка ким томонидан берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати кўрсатилиши керак;

харид қилинган вақт ва сана;

товарнинг номи, миқдори, биттасининг қиймати, умумий қиймати;

назорат-касса машинасининг завод рақами;

фискал режим белгиси;

солиқ тўловчи - бож олинмайдиган савдо дўкони эгасининг идентификация рақами.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис                                                                                                   З. Дусанов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 5-сон, 49-модда