язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Назорат-касса машиналарини қўллаш. Нархлар. Ҳисоб-китоблар/ Молия вазирлигининг 10-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2012-6-сон, Марказий банк Бошқарувининг 2/4-сон, Адлия вазирлигининг 1-сон "Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисида"ги низом ва унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 02.02.2012 й. Қарори (АВ томонидан 13.02.2012 й. 124-5-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.02.2012 й.

N 124-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.02.2012 й.

N 10


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

02.02.2012 й.

N 2012-6


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

02.02.2012 й.

N 2/4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.02.2012 й.

N 1


ҚАРОРИ



ҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга

оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий

қўллаш тартиби тўғрисида"ги низом ва унга ўзгартириш

ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


(2012 йил 23 февралдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон "Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 47-сон, 488-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Адлия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган "Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисида"ги низом (рўйхат рақами 124, 1995 йил 15 февраль);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки ва Адлия вазирлиги томонидан 1997 йил 25 ноябрда 15-02-06/250, 97-99 ва 10009/767-Д-сон билан тасдиқланган "Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар (рўйхат рақами 124-1, 1997 йил 28 ноябрь);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 12 январда ЭГ/15-02-06-55-сон, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки ва Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 13 январда 18/5-289, 97-в ва 124-2-сон билан тасдиқланган "Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 124-2, 1999 йил 22 январь);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Адлия вазирлигининг 2009 йил 13 ноябрдаги 107, 2009-34, 29/20 ва 11-сон "Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 124-3, 2009 йил 30 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 49-сон, 525-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Адлия вазирлигининг 2010 йил 22 октябрдаги 87, 2010-39, 32/2 ва 17-сон "Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 124-4, 2010 йил 2 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 391-модда).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Адлия вазири

Н. Йўлдошев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 7-сон, 70-модда