язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Пенсия таъминоти/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.07.2002 й. ПФ-3101-сон "2002 йилнинг 1 августидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.07.2002 й.

N ПФ-3101



2002 ЙИЛНИНГ 1 АВГУСТИДАН БОШЛАБ

ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР

ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолисининг турмуш даражасини янада ошириш ва фуқароларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш мақсадида:


1. 2002 йилнинг 1 августидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, барча турдаги пенсиялар ва ижтимоий нафақалар, олий ўқув юртлари талабаларининг, ўрта махсус, касб-ҳунар билим юртлари ўқувчиларининг стипендиялари 1,15 баравар оширилсин.


2. 2002 йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

иш ҳақи - ойига 4535 сўм;

ёшга доир пенсиялар - ойига 8970 сўм;

ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич (нулинчи) разряд - ойига 4535 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 8970 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ҳамда меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 5435 сўм миқдорида белгилансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, иш ҳақига қўшиладиган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, шунингдек, пенсиялар, икки ёшгача бўлган болаларни тарбиялаётган оналарга, болалик оилаларга бериладиган нафақалар ҳамда энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган бошқа тўловлар 2002 йилнинг 1 августидан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бюджетдан молияланадиган ташкилот ва муассасалар билан биргаликда мазкур Фармон қоидаларидан келиб чиққан ҳолда пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ҳамда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг мансаб маошлари миқдорини  ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқишни таъминласинлар.


5. Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақа ва стипендияларнинг оширилиши билан боғлиқ харажатлар республика Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга оширилсин.


6. Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда меҳнат сарфини камайтириш ҳисобидан белгиланган тартибда 2002 йил 1 августидан бошлаб иш ҳақи миқдорини мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорига мувофиқ оширсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 26 мартдаги ПФ-3045-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ушбу Фармон матбуотда эълон қилинсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        И. Каримов