ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Давлатлараро ҳамкорлик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари / Европа /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Европа Комиссияси ўртасида Индикатив дастурни амалга ошириш бўйича ўзаро мақсадлар тўғрисида Меморандум (Брюссель, 2011 йил 24 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Европа Комиссияси ўртасида Индикатив дастурни

амалга ошириш бўйича ўзаро мақсадлар тўғрисида

МЕМОРАНДУМ*


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Европа Комиссияси, бундан буён "Томонлар" деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси ва Европа Комиссияси ўртасидаги молиявий-техникавий ҳамкорликка муҳим аҳамият бериб,

Ўзбекистон Республикаси ва Европа Комиссияси ўртасидаги мавжуд дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга интилиб,

қуйидагилар бўйича ҳамфикрликни билдирдилар:



1-модда


Томонлар Европа Комиссиясининг Марказий Осиё учун 2011 - 2013 йилларга мўлжалланган Индикатив дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси учун ажратилган умумий бюджети 42 млн. еврога тенг ҳамкорликнинг қуйидаги устувор йўналишларда қўшма ҳамкорлик дастурларини биргаликда белгилаб олиш мақсадидалар:

- қишлоқ хўжалигини ва маҳаллий тараққиёт дастурлари орқали ҳаёт даражасини ошириш;

- қонун устуворлиги, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва маҳаллий давлат органларини қўллаб-қувватлаш;

- икки томонлама савдони, бизнес иқлимни ҳамда кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш.



2-модда


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларидан келиб чиқиб, мазкур Меморандумга илова қилинган Ўзбекистон Республикасига оид тегишли қисми бўлган Европа Комиссиясининг 2011 - 2013 йилларга мўлжалланган Индикатив дастури доирасида биргаликда фаолият ва молиялаштириш учун юқоридаги устувор йўналишларда таклифларни тақдим этади.

Таклифлар рўйхати Томонлар тарафидан ҳамкорликнинг истиқболли соҳалари сифатида кўриб чиқилади.

Ҳамкорлик мазкур Меморандумни икки томон имзолаган кундан бошланади. Халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, Томонлар учун мажбуриятлар юкланмайди.


2011 йил 24 январда Брюссель шаҳрида, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек ва инглиз тилларида имзоланди.



(имзолар)



*) Имзоланган кундан бошлаб кучга кирган




































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск