язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар/ Иқтисодиёт вазирлигининг 3-сон, Молия вазирлигининг 14-сон, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/19-18/03-сон "Биржа савдоларида цемент сотиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги 08.02.2012 й. Қарори (АВ томонидан 02.03.2012 й. 1677-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.03.2012 й.

N 1677-2



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.02.2012 й.

N 3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.02.2012 й.

N 14


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

08.02.2012 й.

N 01/19-18/03


ҚАРОРИ



Биржа савдоларида цемент сотиш тартиби ҳақидаги

низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида


(2012 йил 12 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори)"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 45-46-сон, 470-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитасининг 2007 йил 9 апрелдаги 23, 50, 01/ЎзРТХБ-18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 1677, 2007 йил 2 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 17-18-сон, 190-модда) билан тасдиқланган Биржа савдоларида цемент сотиш тартиби ҳақидаги низомнинг 4-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"харидор - ишларни бажариш ва маҳсулот ишлаб чиқариш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда сотиш учун цементни харид қилувчи юридик ва жисмоний шахслар".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси, "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси ва "ЎзРМХБ" ОАЖ билан келишилган.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Иқтисодиёт вазири


Г. Саидова

Молия вазири



Р. Азимов

Давлат мулки қўмитаси раиси в.б.

А. Абдуҳакимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 8-9-сон, 93-модда