язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Кўмир саноати/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.2012 й. 57-сон "Шарғункўмир" очиқ акциядорлик жамиятининг барқарор молиявий-иқтисодий ҳолатини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.02.2012 й.

N 57



"ШАРҒУНКЎМИР" ОЧИҚ

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ

БАРҚАРОР МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ

ҲОЛАТИНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


[Кўчирма]



Кўмир тармоғи корхоналарини бошқариш тузилмасини янада такомиллаштириш, уларнинг барқарор, мувозанатли ривожланишини таъминлаш, республика истеъмолчиларининг кўмир маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Шарғункўмир" очиқ акциядорлик жамияти акциядорлари умумий йиғилишида унинг "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамияти таркибига кириши тўғрисида қарор қабул қилинганлиги;

"Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамияти томонидан қимматли қоғозлар иккиламчи бозорида "Шарғункўмир" очиқ акциядорлик жамиятининг илгари хорижий акциядорларга тегишли бўлган акциялари сотиб олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ҳамда "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамиятига Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилган "Шарғункўмир" очиқ акциядорлик жамиятининг инвестиция лойиҳаларини Кўмир тармоғини техника билан қайта жиҳозлаш ва модернизациялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, қайтариш асосида, молиялаштиришга рухсат этилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 21 июндаги 290-сон қарорига 4-иловадаги "Еростигаз ОАЖ" ҳамда "* Давлатга тегишли акциялар пакети танлов асосида профессионал бошқарувчи компанияларга берилгунга қадар" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 8-9-сон, 86-модда