язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2002 й. 209-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.06.2002 й.

N 209



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

ПАТЕНТ ИДОРАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 20 февралдаги ПФ-3029-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 4 мартдаги 77-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси ҳисоб рақамларига тушадиган маблағлардан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси фаолиятини маблағ билан таъминлаш давлат бюджети маблағлари ҳамда қонун хужжатларида белгиланган тартибда патент пошлиналари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлар тарзида идоранинг ҳисоб рақамига тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади.


3.

Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси томонидан патент пошлиналарини ва бошқа солиқ бўлмаган тўловларни ундиришдан тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Махфий.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат патент идораси саноат мулки объектларига, селекция ютуқларига, электрон-ҳисоблаш техникаси учун дастурларга, маълумотлар базаларига ва интеграл микросхемалар топологияларига ҳуқуқий муҳофаза хизмати кўрсатиш билан боғлиқ бўлган юридик жиҳатдан аҳамиятли ишларнинг амалга оширилганлиги учун ундириладиган патент пошлиналари миқдорлари юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.


6. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси буюртманомаларига биноан ҳукумат алоқаси телефонлари ўрнатсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси Тошкент шаҳар, Тўйтепа кўчаси, 2а-уйга жойлаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ҳ.С. Кароматов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 14 июндаги

209-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида" 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорида:


а) 1-иловада:

бешинчи хатбошидаги "Республика валюта жамғармасининг ҳисоб рақамига" сўзлари "давлат бюджетига" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "Республика валюта жамғармаси ҳисоб рақамига" сўзлари "давлат бюджетига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг VIII бўлимида:

бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси бўйича";


"Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисида" сўзлари "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товарларнинг келиб чиқиш жойлари номлари тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Божлар, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар тўлашдан тушган валюта тушумларини тақсимлаш жадвалида:

"Республика валюта жамғармаси" устунининг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давлат бюджети";


11-бандда:

"Вазирлик, идора жамғармаси" устунидаги "100" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;

"Давлат бюджети" устуни "75%/15%*" рақамлари билан тўлдирилсин;

охирги устундаги "Фан ва техника давлат қўмитасининг Патент идораси" сўзлари "Давлат патент идораси" сўзлари билан алмаштирилсин;

жадвал қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин;

"*изоҳ:

75% Давлат бюджети даромадига;

15% Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Инновация илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармасига".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 мартдаги 77-сон қарори "Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2002 й., 3-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Инновация илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низомда:


4-банд иккинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг ҳисоб рақамига тушувчи патент пошлиналари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлардан тушувчи 15% миқдоридаги валюта ва сўмдаги маблағлар";


5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг ҳисоб рақамига тушувчи патент пошлиналари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлардан тушувчи валюта ва сўмдаги маблағлар ҳар ўн кунда ҳисобот даврида амалда тушган маблағларнинг 15 фоизи миқдорида Жамғарманинг валюта ва сўмдаги ҳисоб рақамларига ўтказилади".



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 6, 32-модда.