язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар/ Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 14.02.2012 й. 4-сон "Табиий монополиялар субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимларни амалга ошириш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 06.03.2012 й. 913-4-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.03.2012 й.

N 913-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА

РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

14.02.2012 й.

N 4


ҚАРОРИ



Табиий монополиялар субъектлари томонидан

асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича

битимларни амалга ошириш устидан назорат қилиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2012 йил 16 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Табиий монополиялар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., N 9, 212-модда), "Рақобат тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 1-сон, 5-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 182-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси томонидан 2000 йил 22 февралда 2-сон билан тасдиқланган Табиий монополиялар субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимларни амалга ошириш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисида йўриқномага (рўйхат рақами 913, 2000 йил 27 март (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 6-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис в.б.                                                                                           У. Турдиев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 10-сон, 108-модда