язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Фан/ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 1-сон, Молия вазирлигининг 15-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 42-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 1-сон, Фанлар академиясининг 3/2-сон "Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 03.02.2012 й. Қарори (АВ томонидан 06.03.2012 й. 1705-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.03.2012 й.

N 1705-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ

03.02.2012 й.

N 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.02.2012 й.

N 15


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.02.2012 й.

N 42


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.02.2012 й.

N 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ

03.02.2012 й.

N 3/2


ҚАРОРИ



Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника

дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида


(2012 йил 16 мартдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 561-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академияси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг 2007 йил 25 апрелдаги 2, 44, 81, 5-3-6/3 ва 2/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1705, 2007 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 362-модда) билан тасдиқланган Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Фан ва технологияларни ривожлантиришни

мувофиқлаштириш қўмитаси раиси



  

Ш. Салихов

Молия вазири



Р. Азимов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири



Б. Ходиев

Иқтисодиёт вазири

  

  

Г. Саидова

Фанлар академияси президенти

Ш. Салихов

            





Қарорга

ИЛОВА



Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника

дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 6-банддаги "Қўмитанинг" деган сўз "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг (кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 28-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Илмий лойиҳаларга ажратиладиган бюджет маблағи миқдорининг 95 фоизи тадқиқот даври мобайнида, илмий лойиҳани амалга оширишда меҳнат сарфи ва моддий харажатларни қоплаш учун ажратилади.

Илмий лойиҳага ажратиладиган бюджет маблағининг қолган 5 фоизи илмий-тадқиқот натижаси ишлаб чиқаришга ёки илмий-педагогик жараёнга татбиқ этиш учун илмий лойиҳани амалга ошириш натижалари экспертизадан ўтказилиб буюртмачи томонидан қабул қилганидан сўнг ажратилади".


3. 37-бандда:

учинчи хатбошидаги "тугалланадиган йилнинг ўн биринчи" деган сўзлар "ҳисобот йили ўнинчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "йилнинг ўн биринчи" деган сўзлар "йил ўнинчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 38-банддаги "ўн биринчи" деган сўзлар "ўнинчи" деган сўз билан алмаштирилсин.


5. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 10-сон, 110-модда