язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солиш ва унинг соддалаштирилган тартиби/ Молия вазирлигининг 17-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2012-4-сон "Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 08.02.2012 й. Қарори (АВ томонидан 09.03.2012 й. 2134-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.03.2012 й.

N 2134-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.02.2012 й.

N 17


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

08.02.2012 й.

N 2012-4


ҚАРОРИ



"Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши

муносабати   билан   чакана   савдо   корхоналари,   хизмат

кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар

томонидан  ягона  солиқ  тўловини  ҳисоблаб  чиқариш

ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2012 йил 19 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 52-сон, 351-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 17 августдаги 64, 2010-34-сонли қарори (рўйхат рақами 2134, 2010 йил 18 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 33-сон, 284-модда) билан тасдиқланган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

         





Қарорга

ИЛОВА



"Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори

киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари,

хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик

корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб

чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 5-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар солиқ тўловчининг асосий фаолият тури автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари кўрсатиш бўлса, унда ЯСТнинг энг кам миқдори автомобиль транспортида юк ташишни амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган қатъий белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб, ҳар бир автотранспорт воситасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. 9-бандда:

ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилардаги "6,5" рақами "4" рақами билан алмаштирилсин;


4-мисол қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4-мисол. Кичик корхона қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:

автомобиль транспортида юк ташиш бўйича хизматлар;

ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлган таркибий тузилма томонидан амалга ошириладиган ноозиқ-овқат маҳсулотларининг - автомобиль эҳтиёт қисмларининг чакана савдоси.

Юк ташиш хизматлари кўрсатишдан тушган тушумнинг улуши умумий реализация ҳажмининг 60% ини ташкил этади. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдосидан тушган тушумнинг улуши умумий реализация ҳажмининг 40% ини ташкил этади.

Ушбу корхона учун автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари кўрсатиш асосий фаолият туридир. Ушбу фаолият тури якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга оширилиши мумкин ва у бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрнатилган. Ушбу ҳолатда, бутун корхона бўйича тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси, ҳар бир автотранспорт воситасини ҳисобга олган ҳолда автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари кўрсатишни амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркор учун белгиланган қатъий белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмаслиги лозим. Бунда, ушбу корхона учун ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдоси асосий фаолият тури эмаслигини ҳисобга оладиган бўлсак, ЯСТнинг энг кам миқдори ноозиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси қисми бўйича татбиқ этилмайди.

Масалан, корхона балансида 6 тонна юк кўтариш қувватига эга бўлган 5 та юк автомобилига эга. ЯСТнинг энг кам миқдори қуйидагича ҳисобланади:

5 (юк автомобили) х ЭКИҲнинг 3 баравари (8 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида белгиланган) = ЯСТнинг энг кам миқдори суммаси.

Агар корхона юк ташиш хизматларини қатъий белгиланган солиқ ставкалари транспорт воситаларининг юк кўтариш қувватларига қараб табақалашган ҳар хил юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари орқали амалга ошираётган бўлса, ЯСТнинг энг кам миқдори ҳар бир автотранспорт воситаси учун, юк кўтариш қувватларига қараб, қатъий белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Масалан, корхона балансида 10 та юк автомобилларига эга, шулардан:

2 та юк автомобили - 2 тонна юк кўтариш қувватига эга;

3 та юк автомобили - 5 тонна юк кўтариш қувватига эга;

5 та юк автомобили - 10 тонна юк кўтариш қувватига эга.

Бундай ҳолда ЯСТнинг энг кам миқдори қуйидаги тартибда ҳисобланади:

2 (юк автомобили) х ЭКИҲнинг 2 баравари (3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида белгиланган) = Х1;

3 (юк автомобили) х ЭКИҲнинг 3 баравари (8 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида белгиланган) = Х2;

5 (юк автомобили) х ЭКИҲнинг 4 баравари (8 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида белгиланган) = Х3;

Х1 + Х2 + Х3 = ЯСТнинг энг кам миқдори суммаси".


3. 12-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Низом татбиқ этиладиган солиқ тўловчилар ЯСТ ҳисоб-китоби билан бирга ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган Маълумотнома-ҳисоб-китобни илова қиладилар, ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари кўрсатиш бўлган ЯСТ тўловчилари эса ушбу Низомнинг 1а-иловасида келтирилган шаклда Маълумотнома-ҳисоб-китобга ҳисобот даври учун ЯСТнинг энг кам миқдори тўғрисидаги иловани ҳам илова қиладилар".


4. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ 1а-илова билан тўлдирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори

киритилиши муносабати билан чакана

савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш

соҳасидаги микрофирмалар ва кичик

корхоналар томонидан ягона солиқ

тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга

1а-ИЛОВА



Маълумотнома-ҳисоб-китобга Ягона солиқ

тўловининг энг кам миқдори тўғрисида илова


20___ йилнинг _____________ чораги учун

Автотранспорт

воситаларининг юк

кўтариш қувватлари


Автотранспорт

воситаларининг

сони


Қатъий

белгиланган

солиқ

ставкаси


Энг кам иш ҳақи

миқдори


ЯСТнинг энг кам

миқдори суммаси


Жами

(9-уст. + 10-уст. + 11-уст.)

1-ой


2-ой

3-ой

1-ой

2-ой

3-ой

1-ой

2-ой

3-ой

1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

3 тоннагача













8 тоннагача










8 тоннадан ортиқ










Чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори суммаси


х

х

х

х

х

х

х

х

х

х


Изоҳ: ушбу илова асосий фаолият тури автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари кўрсатиш бўлган ягона солиқ тўловчилари томонидан тўлдирилади.

Раҳбар




(имзо)


Бош бухгалтер




(имзо)


М.Ў.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 10-сон, 112-модда