язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Статистика. Ҳисобот/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2002 й. 227-сон "Статистика ва молия ҳисоботини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.06.2002 й.

N 227



СТАТИСТИКА ВА МОЛИЯ ҲИСОБОТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Статистика ва молия ҳисоботи шаклларини янада бирхиллаштириш, соддалаштириш ва қисқартириш, уни тақдим этиш даврийлигини такомиллаштириш, шунингдек хисобот тизимини халқаро стандартлар талабларига юқори даражада яқинлаштириш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг:

молия ва статистика ҳисоботи шаклларини тақдим этиш даврийлигини қисқартириш тўғрисидаги 1-иловага мувофиқ;

статистика ҳисоботи шаклларини бирхиллаштириш ва бирлаштириш тўғрисидаги 2-иловага мувофиқ;

статистика ҳисоботи шаклларини бекор қилиш тўғрисидаги 3-иловага мувофиқ таклифларига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргалвкда бир ой муддатда Тошкент шаҳрида ва республика минтақаларида молия ва статистика ҳисоботини янада такомиллаштириш масалалари бўйича семинарлар ўтказсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Давлат статистикасини 2005 йилгача бўлган даврда янада тизимли ислох қилиш комплекс дастурини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқаш учун киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар меъёрий ҳужжатларнинг қайта кўриб чиқилиши ва мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 25 июндаги

227-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тақдим этиш даврийлиги қисқартириладиган молия

ва давлат статистика ҳисоботи шаклларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Шаклларнинг номи


Даврийлиги


I. Молиявий хисобот

1.1. Йирик корхоналар учун:

1.

Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот, 4-шакл


йиллик

1.2. Кичик корхоналар ва микрофирмалар учун


2.

Бухгалтерия баланси, 1-шакл


йилдик

3.

Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот, 2-шакл


йиллик





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 25 июндаги

227-сон қарорига

3-ИЛОВА



Бекор қилинадиган давлат статистика

ҳисоботи шакллари

РЎЙХАТИ

Т/р

Шаклларнинг номи


Даврийлиги


Демография

1.

Маъмурий-ҳудудий тузилмалар ўзгариши тўғрисидаги маълумот, В-шакл


йиллик

2.

Аҳолининг кўчиб юриш ҳисоби картаси, М шакл туман бўйича


хар чоракда

Уй-жой-коммунал хўжалиги

3.

Табиий газдан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот, 2-газ шакли


йилдик

Соғлиқни сақлаш

4.

Айрим юқумли ва паразитар касалликлар тўғрисида ҳисобот, 1-инф. Шакли


ойлик

5.

Ўринларнинг ихтисослашуви бўйича тақсимланиши тўғрисида жамланма ҳисобот, 2-соғлиқ шакли


йиллик

6.

Кундузги стационар фаолияти тўғрисида ҳисобот, 14-дс шакли


йиллик

Таълим

7.

Ўқув юртлари кутубхоналари ҳисоботи, 10-нк шакли


йиллик

Хусусий тадбиркорликни ривожлантириш

8.

Хусусийлаштирилган корхона ҳисоботи, 1-хусусийлаштириш шакли


ҳар чоракда

Илмий-техник потенциал

9.

Илмий-техник ишларни бажарувчи корхона, ташкилот моддий-техника базаси тўғрисида ҳисобот, 1-фан (мтб) шакли


йиллик

Экология

10.

Атмосфера ҳавосини (турғун манбалар) муҳофаза қилиш тўғрисида ҳисобот 2-э(ҳаво) шакли


ярим йиллик

11.

Атмосфера ҳавосини (кўчма манбалар) муҳофаза қилиш тўғрисида ҳисобот) 2-э(транспорт) шакли


йиллик

Савдо

12.

Мавжуд нохаридорбоп ҳамда касод моллар қолдиғи тўғрисида ҳисобот, 2-савдо (нохаридорбоп) шакли


ҳар чоракда

Пулли хизматлар

13.

Пулли тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисида ҳисобот, 1-хизмат (соғлиқ) шакли


ҳар чоракда

14.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйичв пулли хизмат кўрсатиш тўғрисида ҳисобот, 1-жтс (хизматлар) шакли


ҳар чоракда

Энергетика

15.

Поездларни тортиш учун сарфланган дизель ёнилғиси ва электр энергияси тўғрисида ҳисобот, 1-дэт шакли


ҳар чоракда

Қишлоқ хўжалиги

16.

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлиги сифати тўғрисида ҳисобот, 14-қx: шакли


йилда 2 марта

17.

Молия-хўжалик фаолиятининг қутилаётган натижалари тўғрисида ҳисобот, 8-қх шакли


йиллик

18.

Мавжуд минерал ва органик ўғитлар сарфи тўғрисида ҳисобот, 9-қх шакли


ойлик

19.

Ёрдамчи давлат ёки кооператив хўжаликларида чорвачиликнинг аҳволи тўғрисида ҳисобот, 24-шакл (ёрдамчи)


йиллик

20.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва хомашёларига контрактация шартномаларининг тузилиши тўғрисида ҳисобот, 18-заг. шакли


ойлик

Транспорт ва алоқа

21.

Узлуксиз ишлайдиган транспорт тўғрисида ҳисобот, 1-тр (узлуксиз) шакли


2 йилда 1 марта

22.

Ҳаракатдаги объектлар билан қуруқликдаги радио алоқаси техник воситалари тўғрисида ҳисобот, 54-алоқа (радио) шакли


йиллик

23.

Умумий фойдаланилмайдиган телефон алоқасининг техник воситалари ҳақида ҳисобот, 1-алоқа шакли


йиллик

      

     

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 6, 34-модда.