язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 17.02.2012 й. 2-сон "Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.03.2012 й. 2220-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.03.2012 й.

N 2220-1




ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

17.02.2012 й.

N 2


БУЙРУҒИ



Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати

50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр

тармоқларига улашнинг соддалаштирилган

тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида


(2012 йил 26 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сон "Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиботлари ва давлат назорати тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 31-сон, 327-модда) ва 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори)" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда) қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 7 апрелдаги 3-сон буйруғи (рўйхат рақами 2220, 2011 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 17-сон, 173-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандидаги "32" рақами "49-1" рақамига алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбекэнерго" ДАК ҳамда "Қишлоқэнерголойиҳа" ОАЖ билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                                А. Ниматуллаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 11-сон, 128-модда