язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги/ Ташқи ишлар вазирлигининг 7-сон, Ички ишлар вазирлигининг 5-сон, Олий суднинг 22-сон "Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги 13.02.2012 й. Қарори (АВ томонидан 13.03.2012 й. 2338-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.03.2012 й.

N 2338

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

13.02.2012 й.

N 7


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

13.02.2012 й.

N 5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИНИНГ

13.02.2012 й.

N 22


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган

хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари

ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга

тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига

нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик

учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш

ҳақидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида


(2012 йил 23 мартдан кучга киради)



Дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена Конвенциясининг 41-моддаси 1-бандига, Консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йил 24 апрелдаги Вена Конвенциясининг 55-моддаси 1-бандига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 17-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларининг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Олий суди ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Ташқи ишлар вазири



А. Комилов

Ички ишлар вазири

Б. Матлюбов

Олий суд раиси

Б. Мустафоев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 11-сон, 121-модда