Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.2012 й. 49-сон "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.2012 й.

N 49



ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ МАЖБУРИЙ

ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 24 февралдаги

49-сон қарорига

ИЛОВА



Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбек тилидаги матннинг 2-бандидаги "Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси" ва "ЙҲХ бош бошқармаси" сўзлари тегишли равишда "Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати" сўзлари ва "ДЙҲХХ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


2. 4-бандда:


а) ўзбек тилидаги матннинг биринчи хатбошидагиҲХ бош бошқармаси" сўзлари "ДЙҲХХ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


б) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро (давлатлараро, ҳукуматлараро) ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналарига, шунингдек ушбу ваколатхоналар ва ташкилотларнинг ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига қарашли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда техник кўрикдан ўтказилади".


3. Ўзбек тилидаги матннинг 5-банди олтинчи хатбошидаги, 8, 10, 14-бандлардаги, 16 ва 18-бандларнинг иккинчи хатбошидаги, 21, 27, 29-бандлардагиҲХ бош бошқармаси" сўзлари "ДЙҲХХ" сўзи билан алмаштирилсин.


4. Ўзбек тилидаги матннинг 6-банди олтинчи хатбошидаги, 9-банднинг биринчи хатбошидаги, 19-банддагиҲХ бош бошқармасининг" сўзлари "ДЙҲХХнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 15-бандда:


а) ўзбек тилидаги матннинг тўртинчи ва олтинчи хатбошилардагиҲХ бош бошқармаси" сўзлари "ДЙҲХХнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) ўзбек тилидаги матннинг бешинчи хатбошидагиҲХ бош бошқармаси" сўзлари "ДЙҲХХ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


6. 22-бандда:


а) ўзбек тилидаги матннинг биринчи хатбошидагиҲХ бош бошқармасининг" сўзлари "ДЙҲХХнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар қўшилсин:

"газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонларининг амалдаги давлат стандартларига мослиги ҳақидаги сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати нусхаси;

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхаси".


7. 28-бандда:


а) ўзбек тилидаги матннинг учинчи хатбошидагиҲХ бош бошқармасининг" сўзлари "ДЙҲХХнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) ўзбек тилидаги матннинг тўртинчи хатбошидагиҲХ бош бошқармаси" сўзлари "ДЙҲХХ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


8. 30-бандда:


а) қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар қўшилсин:

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома;

сертификатлаштириш органи томонидан берилган газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонларининг мувофиқлик сертификати нусхаси";


б) олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


9. Ўзбек тилидаги матннинг 31-бандидаги, 38-банднинг биринчи хатбошидаги, 43 ва 45-бандларидаги "Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати" сўзлари "ДЙҲХХ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


10. Ўзбек тилидаги матннинг 33 ва 46-бандларидаги "Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати" сўзлари "ДЙҲХХ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


11. 34-бандидаги "давлат рақами" сўзлари "давлат рўйхатидан ўтказиш рақами" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. 35-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларини техник кўздан кечиришда газ баллонларининг фойдаланиш муддати, ишлаб чиқарилган йили, завод рақами, газ баллонларини синовдан ўтказиш муддатлари, газ баллони анжомларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳам текширилади".


13. 37-бандда:


а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"37. Техник кўрикдан ўтган транспорт воситаларига тегишли далолатнома тузилади (3, 4 ёки 4а-иловалар)";


б) ўзбек тилидаги матннинг иккинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати" сўзлари "ДЙҲХХ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


14. 44-бандда:


а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан техник жиҳатдан носоз деб топилган транспорт воситасининг, шунингдек техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари камчиликлар ва носозликлар бартараф этилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ечиб олинади";


б) иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) ўзбек тилидаги матннинг тўртинчи хатбошидаги "кўп бўлмаган" сўзлари "ортиқ бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Низомга 1-иловада:


а) "Берилган вақти 200__ йил "__" _________" сўзлари "Берилган вақти 20___ йил "__" _________" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) ўзбек тилидаги матнда:

илованинг номидаги "Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати" сўзлари "Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;

илова матнидаги "Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати" сўзлари "ДЙҲХХ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


16. Низомга 2-иловада:


а) "давлат рақами" сўзлари "давлат рўйхатидан ўтказиш рақами" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) ўзбек тилидаги матнда:


изоҳдаги "Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати" сўзлари "ДЙҲХХ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

"200__ й." сўзи "20___ й." сўзи билан алмаштирилсин.


17. Низомга 3-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Транспорт воситаларини мажбурий

техник кўрикдан ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Транспорт воситалари гуруҳини мажбурий

техник кўрикдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


Тузилган санаси: 20__ йил "__"_______

20__ йил "___" ________дан 20___ йил "___" _________гача

           


(юридик шахснинг номи)


______________га қарашли транспорт воситалари гуруҳи техник кўрикдан ўтказилди.

  

Т/р

Транспорт

воситаси-

нинг тури


Давлат

рўйхати-

дан

ўтказиш

рақами


Мар-

каси

Ишлаб

чиқарил-

ган йили


Агрегатлар рақами


Техник ҳолати,

носоз транспорт

воситасининг

рўйхатдан ўтказиш

гувоҳномаси олиб

қўйилганлиги ва

давлат рўйхатидан

ўтказиш рақами

белгилари ечиб

олинганлиги

тўғрисидаги белги


Изоҳ:

бензин, дизель

ёнилғиси,

сиқилган табиий

газда ёки

суюлтирилган

нефть газида

ишлайди


двига-

тель


кузов


шасси

(рама)


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

1.











2.











...











        

Юридик шахс ҳисобидаги (балансидаги) транспорт воситалари сонини тасдиқлаймиз:



Корхона раҳбари __________________

_________________________________

                        (имзо, Ф.И.О.)


            

Рўйхатда кўрсатилган транспорт воситалари ЙҲХ РЭО (МРЭО, РЭП) ҳисобга олиш маълумотлари билан таққосланган


РЭО (МРЭО, РЭП) ходими ________

________________________________

(лавозими, ДЙҲХХ органи номи, унвони, Ф.И.О.)


Бош бухгалтер (бухгалтер ёки ҳисобни

юритувчи шахс) ___________________

_________________________________

_________________________________

                         (имзо, Ф.И.О.)


                      М.Ў.

                     М.Ў.


             

Ташкилот ҳисобида ҳаммаси бўлиб ___ автомобиль, ___ тиркама, ярим тиркама ва ___ мототранспорт воситалари мавжуд, улардан ___ автомобиль, ___ тиркама, ___ ярим тиркама ва ____ мототранспорт воситалари техник кўрикка қўйилган.

____ автомобиль, ____ мототранспорт воситаси, _____ тиркама, ярим тиркама мукаммал таъмирлашдалиги ва ____ автомобиль, ____ мототранспорт воситаси, ___ тиркама ва ярим тиркама хизмат сафаридалиги туфайли ___ автомобиль, ___ мототранспорт воситалари, ___ тиркама, ярим тиркама техник кўрикдан ўтмади.

Текширилган автомобиллардан ___ автомобиль, ___ мототранспорт воситалари, ___ тиркама, ярим тиркама техник жиҳатдан носоз деб топилди.

Шу жумладан:

__ та транспорт воситасининг тормоз системасида;

__ та транспорт воситасининг руль бошқарувида;

__ та транспорт воситасининг ташқи ёритиш приборларида носозлик мавжудлиги;

__ та транспорт воситасида фойдаланиш учун яроқсиз автошиналар мавжудлиги;

__ та транспорт воситасининг ишланган газида зарарли моддалар мавжудлиги ва уларнинг тутунлилиги белгиланган нормалардан ортиқчалиги аниқланди.

Ҳисобдаги автомобиллардан ___ таси бензин ёнилғиси билан, __ таси дизель ёнилғиси, ___та суюлтирилган газ, __ таси сиқилган газ билан ишлайди.

Бензинда ишлайдиган текширилган __ та автомобилдан ___таси, дизель ёнилғисида ишлайдиган ___тасидан ___таси, сиқилган табиий газда ишлайдиган ___си ва суюлтирилган нефть газида ишлайдиган __дан __ таси носоз деб топилди.

                 

(лавозими, ДЙҲХХ органининг номи, унвони, Ф.И.О., имзо)

  

Далолатнома нусхасини олдим:

  

Юридик шахс раҳбари



(Ф.И.О., имзо)".

18. Низомга 4-иловада:


а) "Тузилган санаси: 200__ йил "___" ____________" сўзлари "Тузилган санаси: 20___ йил "___" _________" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "давлат рақами" сўзлари "давлат рўйхатидан ўтказиш рақами" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) ўзбек тилидаги матнда "Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати" сўзлари "ДЙҲХХ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


19. Низомга қуйидаги мазмундаги 4а-илова қўшилсин:


"Транспорт воситаларини мажбурий

техник кўрикдан ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга

4а-ИЛОВА



Газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган алоҳида

транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


Тузилган санаси: 20___ йил "___" ___________________

            

(ДЙҲХХ,

             

мансабдор шахснинг лавозими, унвони, Ф.И.О.)

томонидан техник кўрикдан ўтказилди.


1. Транспорт воситасининг маркаси,

модели __________________________


6. Шасси (рама) рақами ____________

__________________________________


2. Тури __________________________


7. Двигатель рақами _______________

__________________________________


3. Ранги _________________________


8. Кузовнинг рақами _______________


4. Ишлаб чиқарилган йили ________


9. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги

гувоҳномаси (техник паспорт)нинг

серияси, рақами ___________________


5. Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами

белгиси __________________________


9а. Газ ёнилғиси тури ______________

__________________________________

(суюлтирилган газ, сиқилган газ)


9б. Газ баллони ишлаб чиқарилган

йил ________


9в. Газ баллони рақами ____________


9г. Газ баллонидан фойдаланиш

муддати _____


9д. Газ баллони синовдан ўтказилган

сана ______________________

9е. Газ баллонини навбатдаги синовдан ўтказиш санаси


10. Транспорт воситасининг тегишлилиги



(юридик шахснинг тўлиқ номи,

                

якка тартибда эгалик қилувчининг Ф.И.О.)

11. Турган жойи (яшаш жойи)


12. Қуйидаги техник носозликлар аниқланди


             

13. Автошинанинг ҳолати


14. Радиотўсиқни бартараф этиш учун мослама мавжудлиги


15. Спидометрнинг ҳолати


16. Техник ҳолати тўғрисидаги хулоса



(техник соз, техник носоз)

ДЙҲХХ ходими



(имзо, Ф.И.О.)

Далолатнома нусхасини олдим



(имзо, Ф.И.О., сана)".

20. Низомга 5-иловада:


а) "Давлат рақами белгиси" сўзлари "Давлат рўйхатдан ўтказиш рақами белгиси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) ўзбек тилидаги матндагиҲХДХ" қисқартмаси тегишли равишда "ДЙҲХХ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 11-сон, 115-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 2-сон, 12-модда















































Время: 0.1424
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск