язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.03.2012 й. ПҚ-1725-сон "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2012 й.

N ПҚ-1725


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ ЖАМҒАРМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



Корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш жараёнларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ролини ошириш ҳамда иштироки кўламини кенгайтириш, мамлакат саноатининг етакчи тармоқларида ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидаги стратегик инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаш ҳажмларини кўпайтириш учун Жамғарманинг ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ресурс базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 11 августдаги ПҚ-1387-сон қарорига мувофиқ Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг устав капитали белгиланган 10 млрд АҚШ доллари миқдорида шакллантирилди.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2012-2016 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг устав капиталини босқичма-босқич 15 млрд АҚШ долларига етказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг бошқарув ходимлари чекланган сони 32 нафар кишидан иборат янги тузилмаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 9 мартдаги

ПҚ-1725-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 16 майдаги ПҚ-350-сон қарорида:


2-банди иккинчи хатбошидаги "19 нафардан" сўзлари "32 нафардан" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига мувофиқ бошқа тушумлар".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 16 майдаги ПҚ-350-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш принциплари тўғрисидаги низомда:


4-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;


9-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлатнинг Жамғармага йўналтириладиган молиявий маблағларини жамлаш";


19-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат:

республиканинг айрим стратегик ресурслари бўйича жаҳон бозорларидаги қулай нархлар натижасида ҳосил бўлиб, ортиқча фойдадан олинадиган солиқлар, ер бағридан фойдаланганлик учун солиқ ва акциз солиғи тарзида республика бюджетига режадан ортиқча тушадиган маблағлар;

ҳар йили Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш чоғида Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан қимматбаҳо металларга белгиланадиган чегара нархидан жаҳон нархининг ошиши натижасида тушадиган маблағлар.

Шу билан бирга, Жамғармага қуйидагилар ҳам тушумга қараб қўшиб борилади:

давлат мулкини хорижий инвесторларга чет эл валютасига сотишда Давлат бюджети даромадларини шакллантиришда ҳисобга олинган ҳажмлардан ортиқча тушадиган маблағлар;

Жамғарма активларини бошқаришдан, шу жумладан Жамғарма маблағларининг бўш қолдиқларини жойлаштиришдан олинадиган инвестиция даромадлари;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига мувофиқ бошқа тушумлар";


24-банд куйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жамғарма маблағлари ҳисобидан биргаликда молиялаштириладиган импорт контрактлари бўйича аванс тўловларини тўлаш, қоидага кўра, етказиб берувчи томонидан қайта молиялаштирувчи тижорат банкига биринчи даражали хорижий банк томонидан, аванс тўловини қайтаришга берилган кафолатномани тақдим этган ҳолда амалга оширилади";


25-банднинг учинчи хатбошидаги "Марказий банкининг амалдаги меъёрий ҳужжатларига" сўзлари "Марказий банкнинг ҳужжатлари ва бошқа қонун ҳужжатларига" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 11-сон, 114-модда