язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар/ Давлат молия назорати. Ҳисоб палатаси/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2002 й. ПФ-3093-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.06.2002 й.

N ПФ-3093



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ

ПАЛАТАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюжетининг ижроси, давлат активлари ва пассивларининг ҳолати ҳамда ҳаракати, қимматбаҳо металлар ва тошлар билан операциялар амалга оширилиши, олтин-валюта захираларини бошқариш, хорижий капитални республика иқтисодиётига жалб этиш ва ундан самарали фойдаланиш, давлатнинг ташқи қарзи ўз вақтида қайтарилиши доимий мониторинги ва назоратини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси ташкил қилинсин.

5. Белгилансинки, Ҳукумат ёки у вакил қилган органлар олтин-валюта захиралари билан операцияларни амалга ошириш бўйича томонлардан бири сифатида ҳаракат қиладиган барча қарорлар Ҳисоб палатаси билан келишилган ҳолда қабул қилиниши шарт.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, идоралар билан биргаликда бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.


7. Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти девони биносига жойлаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ишлар бошқармаси Ҳисоб палатасининг фаолияти учун зарур шароитларни яратсин, шунингдек ускуналар, компьютер техникаси, телефон алоқаси, шу жумладан ҳукумат телефон алоқаси билан таъминласин.


9. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси В.А. Голишев ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



*) Тузилма ва Низом рус тилидаги матнда берилган.

**) Ҳайъат таркиби берилмайди.