язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиқ маслаҳати/ Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 17.03.2012 й. 2343-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 29.02.2012 й. 23-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 17 мартда 2343-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2012 йил 29 февралдаги

23-сон буйруғига

ИЛОВА



Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини

ошириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Қонунининг 14-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 9-сон, 497-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 55-сон "Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 12-сон, 111-модда) мувофиқ солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ солиқ маслаҳатчилари ўз малакаларини ошириб боришлари шарт.


2. Солиқ маслаҳати соҳасидаги касбий билимларни, маҳоратни ва кўникмаларни янгилаб бориш ва чуқурлаштириш солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш деб эътироф этилади.


3. Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш белгиланган тартибда солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича махсус ўқув курси бўйича ўқитишни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


4. Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш мазкур Низомга 1-илова қилинган ўқув дастури асосида ўтказилади.

5. Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш таълим муассасаларида солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш махсус курсларида таълим олиш йўли билан амалга оширилади.


II. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА СОЛИҚ

МАСЛАҲАТЧИЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ


6. Малака ошириш таълим муассасаси ва солиқ маслаҳатчиси ёки солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.


7. Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш ҳар йили 1 апрелга қадар, 2012 йилда эса - 2012 йилнинг 1 июнига қадар амалга оширилади.


8. Таълим муассасаси томонидан солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш махсус курсларини ўтаганлиги тўғрисида сертификат берилади.

9. Ҳар йили 15 апрелгача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қуйидагиларни:

солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари - мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни амалга оширувчи солиқ маслаҳатчилари тўғрисида ва солиқ маслаҳатчиларининг малака оширишдан ўтиши ҳақида ахборотни;

солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг штатида бўлмаган солиқ маслаҳатчилари - малака ошириш махсус курсларини ўтаганлиги тўғрисидаги сертификат нусхаларини тақдим этадилар.


III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


10. Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш иккинчи олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотини олиш деб қаралмайди.


11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


Солиқ маслаҳатчиларининг

малакасини ошириш курси

ДАСТУРИ


1-бўлим. Иқтисодий муносабатларни тартибга

солишнинг ҳуқуқий асослари

(8 соат)


1-мавзу. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар таҳлили.

2-мавзу. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг алоҳида нормаларини қўллаш бўйича муаммоли масалалар ва мавжуд амалиёт.

3-мавзу. Вазиятли масалалар.



2-бўлим. Солиқ ҳуқуқи, юридик ва жисмоний

шахсларга солиқ солиш

(10 соат)


1-мавзу. Ўзбекистон Республикасининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар таҳлили.

2-мавзу. Солиқ солиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг алоҳида нормаларини қўллаш бўйича муаммоли масалалар ва мавжуд амалиёт.

3-мавзу. Вазиятли масалалар.



3-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот

(7 соат)


1-мавзу. Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар таҳлили.

2-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги қонун ҳужжатларининг алоҳида нормаларини қўллаш бўйича муаммоли масалалар ва мавжуд амалиёт.

3-мавзу. Вазиятли масалалар.






Низомга

2-ИЛОВА


Солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни амалга

оширувчи солиқ маслаҳатчилари тўғрисида ва солиқ

маслаҳатчиларининг малака оширишдан ўтиши ҳақида

АХБОРОТ

  

Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти


    

   

          

(тўлиқ номи)

  

СТИР ________________

  

Т/р

Солиқ

маслаҳат-

чининг

Ф.И.О.

Солиқ

маслаҳат-

чининг

СТИР

Ишга қабул

қилинган

сана/ ёки

шартнома

рақами ва

сана


Малака

ошириш

махсус

курсларида

ўқув ўтка-

зилган

сана


Таълим

муассасаси-

ни тўлиқ

номи

Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг

штатида бўлган солиқ маслаҳатчилари

1.







2.







3.







4.







….







Фуқаролик-ҳуқуқий характердаги шартнома

бўйича ишлаётган солиқ маслаҳатчилари

1.







2.







3.







4.







…..







Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 12-сон, 135-модда