язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Иордания Ҳошимийлар Қироллиги/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ҳамда даромад солиқларини тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида Битим (Амман, 2010 йил 22 ноябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Ҳукумати

ўртасида иккиёқлама солиққа тортишга йўл

қўймаслик ҳамда даромад солиқларини

тўлашдан бўйин товлашнинг

олдини олиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Ҳукумати, иккиёқлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ҳамда даромад солиқларини тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида битим тузиш истагини билдириб, шунингдек икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликка кўмак бериш мақсадида, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



I БОБ. БИТИМНИ ҚЎЛЛАШ СОҲАСИ


1-модда. Битим татбиқ этиладиган шахслар


Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккисининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Битим татбик этиладиган солиқлар


1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маъмурий-ҳудудий ёхуд сиёсий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундириладиган даромад солиқларига нисбатан, уларни ундириш усулидан қатъи назар, татбиқ этилади.


2. Даромад солиқларига жами даромаддан ёхуд даромаднинг бир қисмидан олинадиган барча солиқлар, шу жумладан, кўчар ва кўчмас мулкни бошқа шахсга беришдан олинган даромаддан, корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ва маошларнинг умумий суммаларидан олинадиган солиқлар киради.


3. Ушбу Битим татбиқ этиладиган мавжуд солиқлар, хусусан қуйидагилардир:


а) Ўзбекистонда:

(i) юридик шахсларнинг даромад (фойда) солиғи;

(ii) жисмоний шахсларнинг даромад солиғи

(бундан кейин "Ўзбекистон солиғи" деб номланади);


b) Иорданияда:

(i) даромад солиғи

(бундан кейин "Иордания солиғи" деб аталади).


4. Ушбу Битим у имзоланган санадан сўнг мавжуд солиқларга қўшимча тарзда ёки мавжудлари ўрнига ундириладиган ҳар қандай айнан бир хил ёки моҳияти жиҳатидан ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган ҳар қандай муҳим ўзгартишлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.



II БОБ. ТАЪРИФЛАР


3-модда. Умумий таърифлар


1. Ушбу Битимнинг мақсади учун, агар матндан ўзга маъно келиб чиқмаса:


а) "бир Аҳдлашувчи Давлат" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат" атамалари матн мазмунига қараб, Ўзбекистонни ёки Иорданияни англатади;


b) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини англатади ва жуғрофий маънода қўлланилганда Ўзбекистон Республикаси ўз қонунчилиги бўйича ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини, шу жумладан, ерости ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин бўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳудудини, шу жумладан, ҳудудий сувлар ва ҳаво кенгликларини англатади;


с) "Иордания" атамаси Иордания Ҳошимийлар Қироллигини англатади ва жуғрофий маънода қўлланилганда Иордания Ҳошимийлар Қироллиги ҳудудини, Иорданиянинг ҳудудий сувларини ҳамда ҳудудий сувларнинг денгиз туби ва ер остини англатади ҳамда Иордания қонунлари бўйича ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ Иордания доирасида ҳайвон ва ўсимликлардан яралган табиий ресурсларни қидириш ва ишлатиш мақсадлари учун суверен ҳуқуқларга эга бўлган ҳудуд сифатида бўлган ёки келгусида белгиланиши мумкин бўлган Иордания ҳудудий сувлари чегаралари бўйлаб чўзилган ҳар қандай ҳудудни ва бундай ҳудуднинг денгиз туби ва ер остини ўз ичига олади;


d) "шахс" атамаси жисмоний шахсни, компанияни ёки шахсларнинг ҳар қандай бошқача бирлашмасини англатади;


е) "компания" атамаси ҳар қандай корпоратив тузилмани ёки солиқ солиш мақсадида корпоратив тузилма сифатида қараладиган ҳар қандай ташкилотни англатади;


f) "бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" атамалари, тегишлича бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида иш юритаётган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида иш юритаётган корхонани англатади;


g) "халқаро ташиш" атамаси Аҳдлашувчи Давлатда ҳақиқатда бошқариладиган корхона томонидан фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемасида, темирйўл ёки автомобиль транспортида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз, ҳаво кемаси, темирйўл ёки автомобиль транспорти воситасидан фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган пунктлар ўртасида фойдаланиладиган ҳоллар бундан мустасно;


h) "ваколатли орган" атамаси:

(i) Ўзбекистонда - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ёки унинг ваколатли вакилини;

(ii) Иорданияда - Молия вазири ёки унинг ваколатли вакилини англатади;


i) "миллий шахс" атамаси:

(i) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;

(ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, ширкат ва уюшмани англатади;


j) "доимий база" атамаси профессионал фаолият амалга ошириладиган доимий жойни англатади.

2. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат томонидан қўлланилган ҳар қандай вақтда унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матн мазмунидан ўзга маъно келиб чиқмаса, ушбу Битим татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан шу Давлатнинг қонунларига мувофиқ келиб чиқадиган маънони англатади; ҳар кандай маъно ушбу Давлатнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Давлатнинг бошқа қонун ҳужжатларидаги мазкур атама учун белгиланган маънодан устун туради.



4-модда. Резидент


1. Ушбу Битим мақсадлари учун "Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти" атамаси ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ўзининг турар жойи, доимий бўлиш жойи, бошқарув жойи, рўйхатдан ўтган жойи ёки шунга ўхшаш ҳар қандай бошқа мезон асосида унда солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни англатади, шунингдек ушбу Давлат ва ҳар қандай маъмурий-ҳудудий ёки сиёсий бўлинма ёки маҳаллий ҳокимият органларини ўз ичига олади. Бироқ ушбу атама фақат шу Давлатдаги манбалардан даромад олаётган, шу Давлатда солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни ўз ичига олмайди.


2. Агар 1-банд

...