язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Хитой Халқ Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида Битим (Пекин, 2011 йил 19 апрель, ЎзР Президентининг 18.07.2011 й. ПҚ-1580-сон Қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида

инвестицияларни рағбатлантириш

ва ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестициялар учун қулай шароитлар яратиб беришга интилиб,

тенглик ва ўзаро манфаатлар асосида бундай инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилишга ўзаро кўмаклашиш инвесторларнинг ишчанлик ташаббусига омил бўлиши ва икки давлатда иқтисодий юксалишни оширишга олиб келишини эътироф этиб,

икки Аҳдлашувчи Томонлар иқтисодий суверенитетини ҳурмат қилиб,

икки давлат халқлари фаровонлигига ва иқтисодиётнинг соғлом, мустаҳкам ва барқарор ривожланишига кўмаклашиш мақсадида икки давлат ҳамкорлигини жонлантиришни истаб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битим мақсадлари учун:


1. "Инвестиция" атамаси бир Аҳдлашувчи Томон инвестори бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида шу Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ инвестиция қилган активларининг барча турларини англатади ва хусусан қуйидагиларни, аммо мутлақ уларни эмас, ўз ичига олади:


а) кўчар ва кўчмас мулк ва ипотека, гаров ва улар билан боғлиқ бошқа мулкий ҳуқуқлар ва уларга ўхшаш ҳуқуқлар;


б) пайлар, облигациялар, акциялар ва компанияларда иштирок этишнинг ҳар қандай шакллари;


в) инвестициялар билан боғлиқ, иқтисодий бойликка эга бўлган ҳар қандай фаолиятга оид пул маблағларини талаб қилиш ёки мажбуриятларни бажаришни талаб қилиш ҳуқуқлари;


г) интеллектуал мулк ҳуқуқлари, хусусан, муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, товар белгилари, фирма номлари, техникавий жараёнга оид ҳуқуқлар, ноу-хау ва гудвилл;


д) қонун ёки шартномага мувофиқ иқтисодий фаолият юритиш учун бериладиган ҳар қандай ҳуқуқ, қонун билан рухсат этилган, шу жумладан, табиат бойликларини қидириш, ишлов бериш, қазиб олиш ёки фойдаланиш, концессиялар;


е) қарз мажбуриятлари, шунингдек ҳукуматнинг қарз мажбуриятлари, қарзлар, қарзнинг бошқа турлари, улардан келиб чиқадиган ва инвестициялар билан боғлиқ ҳуқуқлар.


Инвестицияларнинг белгилари деганда капитал ёки бошқа ресурсларнинг сарфланиши, даромад ва фойда олишни кутиш ҳамда таваккалчиликни қабул қилишни англатади.

Инвестиция қилинган активларнинг ҳар қандай шаклда ўзгариши, агар бундай ўзгариш ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилаётган бўлса, бу активларнинг инвестициялик хусусиятига таъсир қилмайди.

Бир Аҳдлашувчи Томон инвестори тарафидан қисман ёхуд тўлалигича унга қарашли бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида жойлашган корхона орқали амалга оширилган инвестициялар ҳам мазкур бандга мувофиқ инвестициялар деб ҳисобланади.


Ушбу Битим мақсадлари учун қуйидагилар инвестиция ҳисобланмайди:


а) бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидаги корхона ёки фуқаро томонидан хизмат ёки товарлар савдосига нисбатан тижорат контрактларидан мутлоқ келиб чиқадиган пул маблағларига нисбатан бўлган талаблар;


б) инвестиция белгиларига эга бўлмаган ва мерос ёки никоҳ муносабатларидан келиб чиқадиган пул талаблари.

Қарзларни узишнинг дастлабки муддати 3 йилдан кам бўлмаган облигациялар, қарз мажбуриятлари ва қарзлар мазкур Битим доирасида инвестициялар ҳисобланмайди.


2. "Инвестор" атамаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига инвестиция киритаётган ёки киритган фуқароси ёхуд корхонасини англатади:


...