язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Адлия органлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2012 й. 87-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.03.2012 й.

N 87




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҚОШИДАГИ ЮРИСТЛАР

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ ТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг янги тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига, зарурият бўлганда, Марказнинг тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг янги уставини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошида Юристлар малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 21 июлдаги 364-сон қарорига 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н.Т. Йўлдошев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 28 мартдаги

87-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги

Юристлар малакасини ошириш марказининг

ТУЗИЛМАСИ









Директор




Илмий кенгаш







































































Ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича директорнинг биринчи ўринбосари





Молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари

































Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси

5 а





Ахборот-компьютер бўлими

2 а

































Нашриёт бўлими

2 а

Жиноий-ҳуқуқий фанлар кафедраси

5 а























Бухгалтерия

2 а















Давлат-ҳуқуқий фанлар кафедраси

5 а



















Кутубхона

1 а





























Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси

5 а





Хўжалик бўлими

1 а











































Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси

5 а



































































Ўқув-услубиёт бўлими

6 а



































































Халқаро алоқалар бўлими

2 а








































































Кадрлар бўйича катта инспектор

1 а























Жами: 45 ходим.

Изоҳ: техник ва ёрдам кўрсатувчи ходимлар норматив ҳужжатларга асосан белгиланади.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 13-сон, 145-модда