язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Тиббиёт. Фармацевтика. Ветеринария/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.2012 й. 92-сон "Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.2012 й.

N 92



ТИББИЙ ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек тиббий фаолиятни, айниқса хусусий тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилаётган тиббий фаолиятни лицензиялашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

тиббиёт муассасалари билан ушбу қарор қоидаларини бажариш юзасидан тегишли тушунтириш ишларини олиб борсин;

ишлаб турган хусусий тиббиёт муассасаларига илгари берилган лицензияларни мазкур қарор билан тасдиқланган Хусусий тиббиёт муассасаларига лицензия бериладиган тиббий фаолият ихтисосликлари турларининг рўйхатига мувофиқлиги юзасидан уч ой муддатда хатловдан ўтказсин, лицензияловчи орган ҳисобидан қайта расмийлаштириш ёки белгиланган талабларга жавоб бермайдиган айрим лицензиатларнинг фаолиятини тўхтатиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 29 мартдаги

92-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган

деб эътироф этилаётган қарорлари


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 3 апрелдаги 61-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси ва қарорга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 4-сон, 13-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10 ва 11-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида" 2010 йил 19 майдаги ЎРҚ-246-сон Қонуни)" 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 11-сон, 64-модда) 2-банди, шунингдек қарорга 1-илова 2-бандининг "а" ва "б" кичик бандлари ва 2-илова.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 13-сон, 146-модда