язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Хитой Халқ Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳамкорлик бўйича ўзбек-хитой ҳукуматлараро қўмитасини ташкил этиш тўғрисида Битим (Пекин, 2011 йил 26 октябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида

ҳамкорлик бўйича ўзбек-хитой ҳукуматлараро

қўмитасини ташкил этиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда Томонлар деб аталувчилар,

тенглик ва ўзаро манфаат принциплари асосидаги ҳамкорликнинг барча соҳаларида ўзбек-хитой алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга устувор аҳамият берган ҳолда,

савдо-иқтисодий, инвестициявий, энергетика, транспорт, илмий-техникавий, маданий-гуманитар соҳаларда ва хавфсизлик масалаларида ўзбек-хитой ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш мақсадида,

ҳар икки Томоннинг кенг миқёсли ва кўп соҳалардаги ўзаро муносабатлари биргаликдаги ҳамкорлик механизмини доимий равишда такомиллаштиришни талаб қилишини ҳисобга олиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


1. Томонлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати

...