язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар/ Товар бозорида хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 05.04.2012 й. 2351-сон билан рўйхатга олинган Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 28.03.2012 й. 6-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 5 апрелда 2351-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Монополиядан чиқариш ва

рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитасининг

2012 йил 28 мартдаги

6-сон қарорига

ИЛОВА



Товар бозорида хўжалик юритувчи субъектлар

бирлашмаларини ташкил этиш, хўжалик юритувчи

субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш устидан

назорат қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 1-сон, 5-модда) мувофиқ, товар бозорида хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини (бундан кейинги ўринларда бирлашма деб юритилади) ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш устидан назорат қилиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мақсадларида хўжалик юритувчи субъект деганда товар бозорида товарларни (ишларни ва хизматларни) ишлаб чиқариш, олиш ва реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс, шу жумладан, чет эллик юридик шахс тушунилади.


2. Бирлашмаларни ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш жараёнида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг тегишли ҳудудий органларининг (бундан кейинги ўринларда монополияга қарши орган деб юритилади) олдиндан розилигини олиш йўли билан амалга оширилади.


3. Қуйидагиларга олдиндан розилик берилади:

бирлашмаларни ташкил этишга;

хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга.

Агар тегишли ҳаракатларни содир этишда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати энг кам иш ҳақининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёки уларнинг қўшиб юборилган ёки қўшиб олинган йилдан олдинги охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олган жами тушуми энг кам иш ҳақининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёхуд улардан бири товар бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект бўлса, хўжалик юритувчи субъектларни товар бозорида қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олиниши зарур.


4. Мазкур Низом холдинг компанияларини тузиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра ташкил этишга нисбатан татбиқ этилмайди.



II БОБ. БИРЛАШМАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, ХЎЖАЛИК

ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИ ҚЎШИБ ЮБОРИШ ЁКИ

ҚЎШИБ ОЛИШ УЧУН МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ОРГАН

ТОМОНИДАН ОЛДИНДАН РОЗИЛИК БЕРИШ


5. Бирлашмаларни ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш учун олдиндан розилик бериш масаласи:

ҳаракатни содир этаётган иштирокчилар ёки иштирокчилардан бири ўз фаолиятини республика ҳудудида ёки унинг турли ҳудудларида амалга оширганда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан;

хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолиятини бирон-бир ҳудуд доирасида амалга оширганда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий органлари томонидан кўриб чиқилади.


6. Бирлашмаларни ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш учун олдиндан розилик тегишли ҳаракатларни содир этишдан олдин олиниши керак.


7. Хўжалик юритувчи субъектлар қўшиб юборилганда улардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.

Хўжалик юритувчи субъектни бошқа хўжалик юритувчи субъектга қўшиб олишда, қўшиб олинган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари топшириш ҳужжатига мувофиқ қўшиб олган хўжалик юритувчи субъектга ўтади.


8. Бирлашмаларни ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш бўйича ҳаракатларни содир этишга олдиндан розилик олиш учун монополияга қарши органга:

ҳаракатларни содир этишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги аризани;

содир этилаётган ҳаракат иштирокчилари ҳар бирининг ариза берган кундан олдинги икки йил мобайнида ёхуд агар фаолият икки йилдан камроқ муддатни ташкил этса, фаолият амалга оширилган муддат мобайнида олиб борган фаолият турлари, ишлаб чиқарган ва реализация қилган товар турларининг номлари ҳамда уларнинг ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни;

ўтган икки календарь йилга доир молиявий ҳисоботни (1 ва 2-шакл);

бирлашмага кираётган хўжалик юритувчи субъектларнинг таъсисчилари, шунингдек қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилган хўжалик юритувчи субъектларнинг таъсисчилари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

Ариза ва хўжалик юритувчи субъектнинг асосий фаолият тури тўғрисидаги маълумотлар таъсисчиларнинг (иштирокчиларнинг) келишувига кўра таъсисчилардан бири томонидан имзоланади ва муҳрланади. Бунда ҳужжатларни тақдим этишга ваколат берилган таъсисчи (ваколатли таъсисчи) ўзининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатни монополияга қарши органга тақдим этиши шарт.


9. Содир этилаётган тегишли ҳаракат рақобатнинг чекланишига таъсир этиши мумкинлигини ўрганиш учун монополияга қарши орган томонидан кўриб чиқилаётган ишга бевосита тааллуқли бўлган қўшимча маълумотлар уларга эга бўлган бошқа шахслардан сўраб олиниши мумкин.


10. Монополияга қарши орган, агар:

бирлашмаларни ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш учун олдиндан розилик бериш тўғрисидаги аризанинг қаноатлантирилиши бирлашманинг ёки янгидан вужудга келган юридик шахснинг товар бозорида устун мавқеи юзага келишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин бўлса;

тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишда уларда баён этилган ахборотнинг ишончсизлиги ёки ёлғонлиги аниқланса, бирлашмаларни ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш учун олдиндан розилик беришни рад этишга ҳақли.


11. Бирлашмалар ёки янгидан вужудга келган юридик шахсларнинг товар бозорларидаги устун мавқеи монополияга қарши орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.


12. Бирлашмаларни ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш учун олдиндан розилик бериш масаласи монополияга қарши орган раҳбарининг буйруғи билан унинг ходимларидан тузиладиган махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади.


13. Кўриб чиқиш натижалари бўйича махсус комиссия зарур ҳужжатлар ва маълумотлар олинган пайтдан эътиборан ўн календарь кундан кечиктирмай бирлашманинг ташкил этилиши, хўжалик юритувчи субъектларнинг қўшиб юборилиши ёки қўшиб олинишига розилик бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Зарур ҳолларда, агар монополияга қарши органда содир этилаётган ҳаракат рақобатнинг чекланишига олиб келади ёки олиб келиши мумкин, шу жумладан, товар бозорида бирлашманинг ёки янгидан вужудга келган юридик шахс устун мавқеининг вужудга келиши ёхуд кучайиши орқали рақобатнинг чекланишига олиб келади ёки олиб келиши мумкин деб тахмин қилиш учун асослар пайдо бўлса, аризани кўриб чиқиш муддати бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

Бирлашманинг ташкил этилиши, хўжалик юритувчи субъектларнинг қўшиб юборилиши ёки қўшиб олинишига олдиндан розилик бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги қарор махсус комиссия раиси ва унинг аъзолари томонидан икки нусхада имзоланади ҳамда гербли муҳр билан тасдиқланади.

Кўриб чиқиш натижаси бўйича махсус комиссия томонидан қабул қилинган қарор у қабул қилинган куни ваколатли таъсисчига юборилади.

Ёзма мурожаат қилинган ҳолларда, манфаатдор шахсларга қарорнинг нусхаси тақдим этилади.


14. Бирлашмаларни ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш ушбу ҳаракатларни содир этишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан бир йил давомида содир этилиши керак. Белгиланган муддатларда кўрсатилган ҳаракатлар содир этилмаган ҳолларда, монополияга қарши органнинг қарори ўз кучини йўқотади.


15. Зарур ҳолларда, махсус комиссия йиғилишига бирлашмаларни ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ёки қўшиб олишга олдиндан розилик олиш учун мурожаат қилган шахслар (ишончнома билан уларнинг вакиллари), шунингдек тегишли ҳаракат содир этилишидан манфаатдор бўлган шахслар ҳам таклиф этилиши мумкин.


16. Монополияга қарши орган белгиланган муддатларда бирлашмаларни ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш учун олдиндан розилик беришга ва буни рақобатни таъминлашга қаратилган талабларни бажаришга боғлиқ қилиб қўйишга ҳақли.

Мазкур ҳаракатларнинг содир этилиши товар бозорида тегишли хўжалик юритувчи субъектнинг устун мавқеи юзага келишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин бўлган тақдирда, бу ҳаракатларни содир этиш тўғрисида қарор қабул қилган хўжалик юритувчи субъектлар монополияга қарши органнинг талабига кўра рақобатнинг зарур шарт-шароитларини тиклаш чора-тадбирларини кўриши шарт.


17. Монополияга қарши орган ҳатто бирлашма ёки янгидан вужудга келган юридик шахснинг товар бозорида устун мавқеи юзага келиши ёки кучайиши ва (ёки) рақобатнинг чекланиши нохуш оқибатлар юз бериши мумкин бўлган тақдирда ҳам, агарда бирлашмаларни ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича ҳаракатларни содир этиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахслар ўз ҳаракатлари истеъмолчиларга сезиларли даражада наф келтиришини исботлаб берса, ҳаракатларни содир этиш учун олдиндан розилик бериш ҳақидаги аризани қаноатлантиришга ҳақли.



III БОБ. БИРЛАШМАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ,

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИ ҚЎШИБ

ЮБОРИШ ЁКИ ҚЎШИБ ОЛИШ ТАРТИБИНИ БУЗИШ


18. Монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олмасдан бирлашмаларни ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ бирлашмаларни ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш иштирокчилари - хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳақидаги иш қўзғатилади.


19. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳақидаги иш монополияга қарши органнинг махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Махсус комиссия ишни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

дастлабки ҳолатни тиклаш тўғрисида;

бирлашмани ёки янгидан вужудга келган юридик шахсни сақлаб қолиш тўғрисида.


20. Махсус комиссия қабул қилинган қарордан қатъи назар, монополияга қарши органнинг олдиндан олинадиган розилигини олмасдан бирлашмаларнинг ташкил этилганлиги, хўжалик юритувчи субъектларнинг қўшиб юборилганлиги ёки қўшиб олинганлиги учун ушбу ҳаракатларни содир этиш ҳақида қарор қабул қилган барча хўжалик юритувчи субъектларга рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жарима солади.


21. Монополияга қарши органнинг қўзғатилган ишни кўриш натижалари бўйича қабул қилган қарори хўжалик юритувчи субъектларга, шунингдек манфаатдор томонларга қарор қабул қилинган кундан сўнг уч календарь кундан кечиктирмай юборилади.


22. Монополияга қарши органнинг қарори асосида берилган кўрсатма унда белгиланган муддатларда ижро этилиши лозим.

Монополияга қарши органнинг олдиндан бериладиган розилигисиз содир этилган, бирлашманинг, янгидан вужудга келган юридик шахснинг устун мавқеи юзага келишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига олиб келадиган ҳаракатлар монополияга қарши органнинг даъвосига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.


23. Хўжалик юритувчи субъектлар монополияга қарши органнинг қароридан (кўрсатмасидан) норози бўлган тақдирда, қарорни бутунлай ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга ёки қарорни (кўрсатмани) бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан юқори турувчи монополияга қарши органга мурожаат қилишга ҳақли.



IV БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


24. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 14-сон, 162-модда