ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Солиққа тортиш / Икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ҳамда даромад (фойда)га солиқлар тўлашдан бўйин товлашларни олдини олиш тўғрисидаги конвенция ва битимлар / Конвенциялар /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Конвенция (Риёз, 2008 йил 18 ноябрь, 2010 йил 1 ноябрдан кучга кирган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати

ўртасида иккиёқлама солиққа тортишга

йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал

солиқларини тўлашдан бош тортишнинг

олдини олиш тўғрисида

КОНВЕНЦИЯ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида, бундан кейин улар "Аҳдлашувчи Давлатлар" деб аталади,

иккиёқлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Конвенция тузиш истагини билдириб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Қамраб олинаётган шахслар


Мазкур Конвенция Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Конвенция татбиқ этиладиган солиқлар


1. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг сиёсий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундирилаётган даромад ва капитал солиқларига нисбатан, уларни ундириш усулидан қатъи назар, татбиқ этилади.


2. Даромадга ва капиталга солинадиган солиқларга жами даромаддан, жами капиталдан ёки даромад ёхуд капиталнинг бир қисмидан ундириладиган барча солиқлар тааллуқли бўлиб, бунга кўчар ва кўчмас мулкни бошқа шахсларга беришдан олинган даромадларга солинадиган солиқлар, корхоналар тўлайдиган иш ҳақи ва маошлардан олинадиган солиқлар, шунингдек капитал қийматининг ўсишидан олинадиган солиқлар ҳам киради.


3. Ушбу Конвенция татбиқ этиладиган амалдаги солиқлар, хусусан қуйидагилардир:

а) Ўзбекистон Республикасига татбиқан:

i) юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи;

ii) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; ва

iii) мол-мулк солиғи;

(бундан кейин "Ўзбекистон солиғи" деб аталади).


b) Саудия Арабистони Подшоҳлигига татбиқан:

- закот;

- даромад солиғи, табиий газдан олинадиган инвестиция солиғи ҳам киради;

(бундан кейин "Саудия солиғи" деб аталади).


4. Ушбу Конвенциянинг қоидалари мазкур Конвенция имзоланган санадан сўнг қўшимча ундириладиган солиқларга ёки мавжудлари ўрнига киритилган ҳар қандай бир хил ёки аслида ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигига киритилган ҳар қандай муҳим ўзгартиришлар тўғрисида бир-бирларига хабар берадилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Ушбу Конвенциянинг мақсадлари учун, агар матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:


а) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини, шу жумладан, улар доирасида Ўзбекистон Республикаси суверен ҳуқуқлар ва юрисдикцияни, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари бўйича ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ ер остидан ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқларини амалга ошира оладиган ҳудудий сувлар ва ҳаво маконини англатади;


b) "Саудия Арабистони Подшоҳлиги" атамаси Подшоҳлик жойлашган ички ҳудудлар ва оролларни, ҳудудий сувлар ҳам шунга киради, шунингдек Подшоҳлик бу сувлардан ташқарида халқаро ҳуқуқни, сувга, денгиз тубига, ер остига ва табиий ресурсларга ҳуқуқни амалга оширадиган ҳудудларни англатади;


с) "бир Аҳдлашувчи Давлат" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат" атамалари матн мазмунига қараб, Ўзбекистон Республикасини ёки Саудия Арабистони Подшоҳлигини англатади;


d) "шахс" атамаси жисмоний шахсни, компания ёки шахсларнинг ҳар қандай бошқа бирлашувини, шу жумладан (Давлат, сиёсий бўлинма ёки маҳаллий ҳокимият органлари) ва тузилмани ҳам англатади;


е) "компания" атамаси, солиқка тортиш мақсадларида, юридик шахс сифатида қараладиган ҳар қандай юридик шахсни ёки ҳар қандай бошқа ташкилотни англатади;


f) "бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" атамалари тегишинча бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида фаолият юритаётган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида фаолият юритаётган корхонани англатади;


g) "халқаро ташиш" атамаси Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемаларида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз ёки ҳаво кемаларидан фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида фойдаланилиши бундан мустасно;


h) "миллий шахс" атамаси:

i) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;

ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ўзининг тегишли мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, ширкат ва уюшмани англатади;


i) "ваколатли орган" атамаси қуйидагиларни англатади:

i) Ўзбекистон Республикасига татбиқан - Давлат солиқ қўмитасининг раисини ёки унинг ваколатли вакилини;

ii) Саудия Арабистони Подшоҳлигига татбиқан - Молия вазирини ёки унинг ваколатли вакилини.


2. Конвенция Аҳдлашувчи Давлат томонидан исталган вақтда қўлланилганида унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матндан бошқа маъно келиб чиқмаса, ушбу Конвенция татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан ана шу Давлат қонунларига кўра эга бўлган маънони англатади; атаманинг ҳар қандай маъноси ана шу Давлатнинг солиқ қонунчилигига мувофиқ ана шу Давлатнинг бошқа ҳуқуқ соҳаларида шу атама учун назарда тутилган маънодан устунлик қилади.



4-модда. Резидент


1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун "Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти" атамаси қуйидагиларни англатади:


а) ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ, бу Давлатдаги манбадан даромади ёки унда жойлаштирилган ушбу Конвенция қамраб оладиган капитали ўзининг яшаш жойи, доимий бўлиш жойи, бошқарув органининг жойлашган жойи ёки исталган бошқа худди шундай мезон асосида солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни;


b) бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ тузилган ва бу Давлатда умуман солиқдан озод қилинадиган, ушбу Давлатда таъсис этилган ва унда ишлаётган юридик шахс ёхуд:

i) диний, хайрия,

...
Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск