язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Бирлашган Араб Амирликлари/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиқка тортилишига йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Битим (Тошкент, 2007 йил 26 октябрь, 2011 йил 25 февралдан кучга кирган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати

ўртасида иккиёқлама солиқка тортилишига

йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал

солиқларини тўлашдан бош тортишнинг

олдини олиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати, икки мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истагида иккиёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Битим тузиш билан қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Қўллаш доираси


Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Битим татбиқ этиладиган солиқлар


1. Ушбу Битим ундириш услубидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлат номидан ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари ёки маҳаллий ҳукуматлари томонидан ундириладиган даромад ва капитал солиқларига татбиқ этилади.


2. Даромад ва капиталга солинадиган солиқларга жами даромадга ёки умумий капиталга, ёхуд даромад ёки капиталнинг бир қисмига солинадиган барча солиқлар тааллуқли бўлиб, бунга кўчар ва кўчмас мулкни бошқа шахсга беришдан олинган даромадлар, корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки маошнинг умумий миқдорига солинадиган солиқлар, шунингдек капитал қийматининг ўсишидан олинган даромадларга солинадиган солиқлар ҳам киради.


3. Ушбу Битим татбиқ этиладиган амалдаги солиқлар, хусусан қуйидагилардир:


а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:

i) юридик шахслар даромади (фойдаси)дан олинадиган солиқ;

ii) жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ;

iii) мол-мулк солиғи;

(бундан кейин "Ўзбекистон солиқлари" деб аталади);


b) Бирлашган Араб Амирликларига нисбатан:

i) жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ;

ii) корпоратив солиқ;

(бундан кейин "Бирлашган Араб Амирликлари солиқлари" деб аталади).


4. Ушбу Битим 2-бандда қайд қилинган мавжуд солиқлар ўрнига ёки шу Битим имзоланган санадан сўнг ҳар бир Аҳдлдшувчи давлат томонидан ундириладиган қўшимча ёки ҳар қандай бир хил ёки моҳиятан ўхшаш солиқлар ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари уларнинг солиқ қонунларига киритилган муҳим ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Ушбу Битим мақсадларида, матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:


а) "Аҳдлашувчи Давлат" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат" атамаси матн мазмунига қараб, Ўзбекистон Республикаси ёки Бирлашган Араб Амирликларини билдиради;


b) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудини, жумладан халқаро ҳуқуқларга мувофиқ ҳудудий сувлари ва Ўзбекистон Республикаси ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини амалга ошириши мумкин бўлган, ўз ичига Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ер ости бойликларидан ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқларини олган ҳаво кенгликларини англатади;


с) "Бирлашган Араб Амирликлари" атамаси Бирлашган Араб Амирликларини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда, халқаро ҳуқуқ ва Бирлашган Араб Амирликлари қонунларига мувофиқ табиий ресурсларни қидириш ёки уларга ишлов бериш борасидаги ҳар қандай фаолиятга нисбатан, уларнинг юрисдикцияси остига кирувчи, ўз ичига материк ва оролларни олган суверен ҳуқуқларни амалга оширувчи ҳудудий денгиз, ҳаво ва денгиз кенгликлари каби суверенитет остидаги ҳудудда жойлашган вилоятини англатади;


d) "солиқ" атамаси матннинг мазмунига қараб Ўзбекистон ёки Бирлашган Араб Амирлиги солиғини англатади;


е) "шахс" атамаси жисмоний шахсни, компания ёки шахсларнинг ҳар қандай бирлашмасини англатади;


f) "компания" атамаси ҳар қандай корпоратив бирлашмани ёки солиққа тортиш мақсадларида корпоратив бирлашув сифатида қараладиган ҳар қандай тузилмани англатади;


g) "Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" атамалари бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида бўлган тегишли корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида бўлган корхонани англатади;


h) "миллий шахс" атамаси қуйидагиларни англатади:

i) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;

ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, ҳамжамият ва уюшмани;


2. "Халқаро ташиш" атамаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган корхона томонидан фойдаланиладиган кема, самолёт ва йўл транспортида ҳар қандай ташишни англатади. Кема ёки самолёт ва автомобиль транспорти воситаларининг фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган бандлар ўртасида фойдаланилиши бундан мустасно.


3. "Ваколатли орган" атамаси қуйидагиларни англатади:


а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ёки унинг ваколатли вакили;


b) Бирлашган Араб Амирликларига нисбатан - Бирлашган Араб Амирликлари Молия ва саноат вазирлиги ёки унинг ваколатли вакили.


4. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлатлар томонидан ҳар қандай вақтда қўлланилганда унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матндан бошқа маъно келиб чиқмаса, ушбу Битим татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан шу Давлат қонунларига мувофиқ эга бўлган маънони англатади.



4-модда. Резидент


1. Ушбу Битим мақсадларида "Аҳдлашувчи Давлат резиденти" атамаси шу Давлат қонунлари бўйича ўзининг яшаш жойи, доимий бўлиш жойи, бошқарув жойи, рўйхатдан ўтган жойи ёки ҳар қандай бошқа шунга ўхшаш мезонлар асосида солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни англатади. Бироқ, бу атама фақат ушбу Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган манбалардан ёки капиталдан даромад олаётгани учун шу Давлатда солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни ўз ичига олмайди.


2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:


а) у қайси Аҳдлашувчи Давлатда ўзи учун тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйига эга бўлса, шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади. Агар у ҳар иккала Давлатда тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйга эга бўлса, шахсий ва иқтисодий алоқалари (ҳаётий манфаатлар маркази) яқинроқ бўлган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;


b) агар унинг ҳаётий манфаатлари маркази жойлашган Аҳдлашувчи Давлатни аниқлаб бўлмаса ёки ҳеч бир Аҳдлашувчи Давлатлардан тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйига эта

...