язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш/ Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида Услубий кўрсатмалар (АВ томонидан 09.04.2012 й. 2352-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 09.04.2012 й. 83-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 9 апрелда 2352-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2012 йил 9 апрелдаги

83-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий

давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш,

юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий

экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида

УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Услубий кўрсатмалар Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси Регламенти деб юритилади) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини (кейинги ўринларда лойиҳалар деб юритилади) тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур Услубий кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказишга ҳам татбиқ этилади, ушбу Услубий кўрсатмаларнинг 30 ва 34-бандлари бундан мустасно.

2. Қонун лойиҳаларини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 237-II, 150-II-cон қўшма қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳаларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган қонунларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИГА ЛОЙИҲАЛАРНИ КИРИТИШ

ВАКОЛАТИГА ЭГА БЎЛГАН ОРГАНЛАР


3. Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун масалалар Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, истисно ҳолларда эса уларнинг биринчи ўринбосарлари томонидан (кейинги ўринларда ишлаб чиқувчилар деб юритилади) киритилиши мумкин.

Бир нечта ишлаб чиқувчилар томонидан биргаликда ишлаб чиқилган лойиҳалар лойиҳани ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиққан ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари томонидан киритилади.

Қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш, шунингдек улар бажарилиши мониторинги дастурлари (кейинги ўринларда қонун лойиҳаларига доир ишлар дастури деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларига доир ишлар дастури ва режалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари ижроси юзасидан бир нечта ишлаб чиқувчилар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа, топшириқда биринчи бўлиб кўрсатилган ишлаб чиқувчи томонидан киритилади.

4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларига бўйсунувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу ташкилотларнинг юқори турувчи органлари томонидан киритилади. Туман (шаҳар) ҳокимлари, шунингдек мустақил ташкилотлар (бевосита уларнинг фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича) томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан киритилади.



III БОБ. ЛОЙИҲАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШНИ

ТАШКИЛЛАШТИРИШ


5. Ишлаб чиқувчилар лойиҳаларни, қонун лойиҳаларига доир ишлар дастури, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларига доир ишлар дастури ва режалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ижроси юзасидан, шунингдек ўз ташаббуслари билан тайёрлайдилар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритадилар.


5-1. Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш режа-график асосида амалга оширилади. Режа-график, агар қонун лойиҳасини тайёрлаш тўғрисидаги топшириқда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда - унинг биринчи ўринбосари) томонидан тасдиқланади. Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳам режа-график асосида амалга оширилиши мумкин.

Режа-графикни ижро этишнинг бориши мониторинги юридик хизмат томонидан амалга оширилади ва мониторинг натижалари ҳар ойда муҳокама қилиш учун ишлаб чиқувчининг раҳбарига киритилади.

5-2. Лойиҳаларни ишлаб чиқиш режа-графиги тўртта графадан иборат (мазкур Услубий кўрсатмаларга 1-илова):

тартиб рақами;

чора-тадбирлар;

ижро муддати;

масъул ижрочилар.

6. Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни 20-моддасига мувофиқ лойиҳани тайёрлашда лойиҳани ишлаб чиқувчи орган:

қонун ҳужжатларининг ҳолатини, лойиҳани тартибга солиш предмети бўйича қўлланилиш амалиётини ўрганади;

ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга салбий таъсир кўрсатаётган нуқсонлар ва зиддиятларни, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга бўлган ижтимоий эҳтиёжни, қонун ҳужжатларининг самарадорлигига таъсир этувчи сабаблар ҳамда шароитларни аниқлайди;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек айрим фуқароларнинг таклифларини, оммавий ахборот воситаларининг материалларини, илмий ва бошқа ташкилотларнинг, олимлар ва мутахассисларнинг маслаҳатлари ва тавсияларини, жамоатчилик фикрини аниқлашнинг бошқа воситалари маълумотларини умумлаштиради ҳамда улардан фойдаланади;

халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини ҳисобга олади, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш борасида бошқа давлатлар тажрибасини ўрганади.

7. Лойиҳани ишлаб чиқувчи орган, ишлаб чиқилаётган лойиҳанинг турини белгилаши лозим. Бунда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қиладиган орган ваколати ва Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни 8, 10 ва 11-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 февралдаги Ф-2118-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва имзолаш тартиби тўғрисида"ги фармойиши талабларига эътибор қаратиш лозим.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган ёки муҳим аҳамият касб этувчи ҳужжатлари лойиҳалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳалари кўринишида тайёрланади, тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича қарорлари эса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари лойиҳалари кўринишида тайёрланади.

8. Лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида, унинг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзаро нисбати ўрганилади.

9. Лойиҳани тайёрлаш бевосита ишлаб чиқувчи томонидан амалга оширилади. Ишлаб чиқувчининг қарорига кўра ишчи гуруҳ (комиссия) тузилиши мумкин. Ишчи гуруҳларни (комиссияларни) ташкил этиш тўғрисидаги қарор уларнинг шахсий таркиби кўрсатилган ҳолда ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан қабул қилинади. Ишчи гуруҳнинг (комиссияси) таркибига ишлаб чиқувчининг тегишли таркибий бўлинмалари, вазирликлар, давлат қўмиталари ёки идораларнинг тегишли тармоқлар ҳолати ва ривожланиши учун масъул бўлган ходимлари, бошқа манфаатдор давлат органлари, илмий ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролар киритилиши мумкин. Бунда нодавлат ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролар ишчи гуруҳ (комиссияси) таркибига уларнинг розилиги билан киритилади.

Лойиҳани тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳнинг таркибига киритилаётган шахслар лойиҳа тайёрлаш учун зарур бўлган тегишли билим ва тажрибага эга бўлишлари лозим.


10. Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастури, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари ва режалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ижроси юзасидан ишлаб чиқилаётган лойиҳанинг ҳуқуқий тартибга солиш предмети билан фаолияти у ёки бу жиҳатдан боғлиқ бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ишлаб чиқувчининг мурожаати бўйича лойиҳани тайёрлашда ўзининг мутасадди вакили иштирокини таъминлаши шарт.

Ишлаб чиқувчи лойиҳани тайёрлашда белгиланган тартибда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларини, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларни, шунингдек мустақил экспертларни жалб қилишга ҳақли.


11. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи орган, зарур ҳолларда, лойиҳани тайёрлашни давлат органларига, илмий ва бошқа ташкилотларга, айрим фуқароларга белгиланган тартибда ўз ваколатлари доирасида топширишга ёки уларга шартнома асосида буюртма беришга ҳақлидир.

12. Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастури, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари ва режалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ижроси юзасидан тайёрланаётган лойиҳалар, қоида тариқасида, ушбу топшириқлар доирасида амалга оширилиши лозим.


13. Лойиҳа тайёрланишини ташкил қилиш учун ишлаб чиқувчи томонидан лойиҳани тайёрлаш ва киритиш бўйича иш режаси тасдиқланади.

Иш режасида лойиҳани тайёрлаш босқичлари, лойиҳани тайёрлаш ва киритиш муддатлари, ишчи гуруҳ (комиссия) ташкил этилганда - ишчи гуруҳ (комиссия) аъзоларининг функциялари белгиланади.


14. Ишчи гуруҳи (комиссия) фаолиятини таъминлаш учун ишлаб чиқувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан лойиҳани тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар, статистик ва бошқа маълумотларни олишга, лойиҳа юзасидан илмий ва бошқа ташкилотларнинг, олимлар ва мутахассисларнинг маслаҳатлари ҳамда тавсияларини, шунингдек экспертлар хулосаларини олишга ҳақли.

15. Ишлаб чиқувчи, ишчи гуруҳ (комиссия) қонуннинг концепциясини тайёрлаш учун тадқиқотлар олиб боради. Ишлаб чиқувчи, ишчи гуруҳ (комиссия) тадқиқотларни олиб боришда:

лойиҳанинг ҳуқуқий тартибга солиш предметига тааллуқли бўлган статистик, таҳлилий, ахборот материалларни тўплайди;

лойиҳа предмети билан ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи, шунингдек бошқа муносабатларни худди шундай тартибга солишни белгиловчи қонунчиликни ўрганади;

фаолияти лойиҳанинг ҳуқуқий тартибга солиш предмети билан у ёки бу жиҳатдан боғлиқ бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фикрини сўрайди;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 15 сентябрдаги 220-III/КҚ-41-III-сон Қўшма қарори билан тасдиқланган Қонун лойиҳаси тайёрланаётганда халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари қоидаларининг қиёсий таҳлилини ўтказиш услубиётига мувофиқ халқаро ҳужжатларнинг тегишли қоидалари ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларини, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини, тегишли халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикаси шароитида қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифларни кетма-кетлик тартибида кўрсатган ҳолда таҳлилий қиёсий жадвал тайёрлайди;

зарурат бўлганда, лойиҳанинг предметига тааллуқли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш зарурлиги бўйича жамоатчилик фикрини, шунингдек илмий муассасаларнинг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг лойиҳа предмети ҳақидаги фикрларини ўрганади ва натижалари бўйича маълумотнома, жадваллар, диаграммалар ва бошқа ахборот материаллари тайёрлайди.

16. Тадқиқотлар натижаси бўйича ишлаб чиқувчи, ишчи гуруҳ (комиссия) томонидан қонуннинг концепцияси, шунингдек зарурат бўлганда маълумотномалар, жадваллар, диаграммалар ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллари тайёрланади.

Қонуннинг концепциясини ишлаб чиқишга концепцияни тайёрлаш учун зарур бўлган тегишли билим ва тажрибага эга бўлган юқори малакали мутахассислар ва экспертлар жалб қилиниши мумкин.


17. Қонун концепциясида қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий ғояси, мақсади ва предмети;

тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг мазкур соҳада амалда бўлган қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили илова қилинган ҳолдаги умумий тавсифи ва ҳолатига берилган баҳо;

қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти асослари;

қонун лойиҳасининг асосий қоидалари;

бўлажак қонуннинг социал-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлари тахмини.

17-1. Ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий ғояси, мақсади ва предметини белгилашда концепцияда қонун лойиҳасининг мазмуни, у эришишга йўналтирилган асосий вазифалар ва мақсадлар, у тартибга солиши керак бўлган ижтимоий муносабатлар очиб берилади, шунингдек унинг амал қилиши татбиқ этиладиган қўллаш соҳаси, ҳуқуқий муносабатлар субъектларининг ваколатлари (ҳуқуқлари ва мажбуриятлари) баён қилинади.

17-2. Тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг умумий тавсифида ва унинг ҳолатини баҳолашда ушбу соҳада амал қилувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳолати акс эттирилади, хусусан:

тегишли соҳада ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари;

қонун ҳужжатларидаги бўшлиқлар ва зиддиятлар, эскирган, амалда ўз аҳамиятини йўқотган, самарасиз ёхуд амалга ошириш механизмига эга бўлмаган қоидаларнинг мавжудлиги;

ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг мавжуд камчиликларини бартараф этишнинг оқилона ва энг самарали усуллари;

халқаро ҳуқуқнинг умумий эътироф этилган принциплари ва нормалари, шунингдек хорижий мамлакатларда ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш тажрибаси;

статистика, жамиятшунослик, сиёсатшунослик, шунингдек бошқа илмий тадқиқотлар ўтказиш натижалари;

бўлажак қонунни амалга ошириш учун қабул қилиниши зарур бўлган қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати кўрсатилади.

17-3. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш заруриятининг асосларида қонунни қабул қилиш зарурлигидан далолат берувчи далиллар баён қилинади.

Баён қилинадиган далиллар аниқ, асосланган бўлиши ва муаммонинг амалдаги қонун ҳужжатларининг такомиллашмаганлиги билан сабаб-оқибат алоқаси белгиланиши керак. Шунингдек қонун лойиҳаси тегишли бўлган қонун ҳужжатлари тармоғи, у амалга оширишга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари қоидалари, шунингдек ҳуқуқий тизим учун унинг аҳамияти кўрсатилади.

17-4. Қонун лойиҳасининг асосий қоидаларида бўлажак қонунда белгиланадиган қоидалар, қисқа мазмуни билан биргаликда унинг намунавий тузилмаси, имконият бўлганда бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар, параграфлар ва моддалар баён қилинади.

17-5. Бўлажак қонуннинг социал-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлари тахмини тахмин қилинаётган оқибатлар ва уни амалга оширишнинг кутилаётган пировард натижалари тавсифини ўз ичига олади. Бунда бўлажак қонун амалга оширилишининг нафақат ижобий, балки бўлиши мумкин бўлган салбий оқибатлари ҳисобга олиниши керак. Бўлажак қонуннинг ҳуқуқий оқибатларини прогнозлаштиришда, зарурият бўлганда, унинг ижро этилишини таъминлайдиган маъмурий-ҳуқуқий, суд-ҳуқуқий механизмлар ҳам ҳисобга олинади.

17-6. Ишлаб чиқувчи концепцияда бошқа зарур маълумотларни ҳам кўрсатиши мумкин.

Тайёрланган концепция, агар қонун лойиҳасини тайёрлаш тўғрисидаги топшириқда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан тасдиқланади, шундан кейин қонун лойиҳасининг бевосита матни тайёрланади.

Зарурият бўлганда, концепция юқори турувчи органлар билан олдиндан келишилиши мумкин.


IV БОБ. ҚОНУНОСТИ ҲУЖЖАТЛАР ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ

МАТНИ ВА ТУЗИЛМАСИГА БЎЛГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


18. Лойиҳанинг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилган бўлиши лозим. Лойиҳанинг матни турлича шарҳлаш ва талқин қилинишларга олиб келмаслиги керак. Лойиҳанинг жумлалари расмий тил услубидан ва юридик атамашуносликдан фойдаланилган ҳолда умумэътироф этилган грамматик, орфографик ва пунктуация қоидалари асосида тузилади.


19. Лойиҳада фойдаланиладиган тушунчалар ва атамалар қонун ҳужжатларида қабул қилинган мазмунига мувофиқ, турлича шарҳлаш имкониятини истисно этадиган ҳолда бир хилда қўлланилади.


20. Лойиҳада қуйидагиларнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди:

оғзаки нутқ шакллари;

хорижий тилларнинг атамалари, давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар бўлган тақдирда;

эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар;

аббревиатура ва қисқартмалар (умумий қабул қилинган аббревиатура ва қисқартмалар, шунингдек қонуности ҳужжатларнинг иловаларидаги ташкилотларнинг қисқартирилган номлари бундан мустасно).


21. Лойиҳада қонунчиликда мавжуд бўлмаган тушунча ва атамалар, шунингдек техникавий ва бошқа махсус атамалардан фойдаланилганда, уларнинг таърифи берилади. Қонунчилик амалиётига мувофиқ умумқўлланиладиган тушунчаларга таъриф бериш талаб этилмайди.


22. Тушунча ёки атаманинг таърифи унинг мазмунини тўлиқ очиб бериши керак. Тушунча ёки атамани айнан шу тушунча ёки атама билан, шунингдек ўзлари таърифланишга муҳтож бўлган бошқа тушунча ва атамалар орқали таърифлашга йўл қўйилмайди.


23. Лойиҳада кўп маротаба қўлланилган уч ва ундан ортиқ тушунчага таъриф бериш зарурати бўлганда, улар алоҳида бандда ва лойиҳа матнининг бошида келтирилади.


24. Сўз бирикмалари бир неча маротаба қўлланилган тақдирда, улар биринчи бор қайси бандда қўлланилган бўлса (кичик бандда, хатбошида) ўша бандда тўлиқ таҳрирда баён қилинади ва мазкур тушунчанинг лойиҳанинг кейинги ўринларида қўлланиладиган қисқартирилган таърифи қавс ичида бош келишикда кўрсатилади.


25. Лойиҳада қоида тариқасида, худди шундай юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳуқуқий нормалари қайта такрорланмайди.

Зарур ҳолларда лойиҳада юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг айрим қоидалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола қилинган ҳолда акс эттирилади.

26. Лойиҳа матнида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга бўлган ҳаволалар ҳуқуқий нормаларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш зарурати бўлган ҳолларда ёки такрорлашларга йўл қўймаслик учун киритилади.

Ҳар бир ҳавола лойиҳа бўйича тайёрланаётган тушунтириш хатида норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг реквизитлари, унинг ҳавола қилинаётган тузилмавий бирликлари кўрсатилган ҳолда, асослантирилиши лозим.

Лойиҳада қуйи юридик кучга эга бўлган аниқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола қилинишга йўл қўйилмайди.


27. Қонунчиликда мавжуд бўлмаган юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ҳавола қилинишга йўл қўйилмайди.

Қонунчиликда мавжуд бўлмаган қуйи юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ҳавола фақатгина ҳавола қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг маълум бир муддатда ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши тайёрланаётган лойиҳада ёки қонунчиликда тегишли ишлаб чиқувчиларга топширилган тақдирдагина қилиниши мумкин. Бунда тушунтириш хатида мазкур ҳаволага бўлган зарурат тайёрланиши ва қабул қилиниши керак бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўйхати келтирилган ҳолда батафсил асослантирилиши шарт.


28. Қонунчилик мажмуига ёки ўрнатилган тартибга ҳавола қилинган ҳолда, лойиҳанинг тушунтириш хатига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати илова қилинади.


28-1. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик фаолияти субъектларига янги мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек тадбиркорлик фаолияти субъектларига жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган лойиҳаларда уларнинг кучга кириш муддати сифатида расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан кам бўлмаган муддат кўрсатилиши лозим.

29. Лойиҳанинг тузилиши, лойиҳани ҳуқуқий тартибга солиш предметини мантиқан ривожланиб бориши ва ёритилишини таъминлаши лозим.

Ҳажмига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжат камайиб борувчи қуйидагича тузилмавий бирликларга бўлинади: бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар, параграфлар, бандлар, кичик бандлар ва хатбошилар.

Иккинчи ва кейинги хатбошиларни бўлишга йўл қўйилмайди.

Бўлимлар рим, кичик бўлимлар ва боблар эса араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади. Параграфлар "§" белгиси билан белгиланади, араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади.

29-1. Қуйидаги тузилмавий бирликларнинг киритилишига йўл қўйилмайди:

агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатда боблар бўлмаса, "бўлим" бирлигини;

агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатда бўлимлар бўлмаса, "кичик бўлим" бирлигини;

агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатда банд бўлмаса, "кичик банд" ва "хатбоши" бирликларини.

30. Ҳар бир ишлаб чиқилаётган лойиҳа номга эга бўлиши лозим. Унинг номи қисқа, аниқ баён этилиши ва мазмунини ўзида акс эттириши лозим.


31. Лойиҳа уни қабул қилиш мақсадлари ва сабабларини тушунтиришдан иборат бўлган, лойиҳанинг бошланишида жойлаштириладиган муқаддимага эга бўлиши мумкин.

Лойиҳанинг муқаддимаси унинг мазмунини мантиқий ривожлантирувчи бир нечта хатбошиларда баён этилиши мумкин ва мустақил ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олмаслиги, бандларга бўлинмаслиги ва рақамланмаслиги керак.

32. Лойиҳанинг муқаддимасида қонун ҳужжати асосида, ижроси юзасидан ёки ривожланиши бўйича тайёрланаётган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат (зарур бўлганда, унинг тузилмавий бирлиги) кўрсатилади.


33. Лойиҳада ҳуқуқий нормалар араб рақамларида белгиланиб, нуқта қўйилган бандлар кўринишида баён қилинади ва сарлавҳага эга бўлмайди.

Бандлар лойиҳанинг бошидан охиригача кетма-кет рақамланади.

Лойиҳанинг ҳуқуқий нормаларини иккитали рақамлашга йўл қўйилмайди (масалан, "1.1", "5.1.1", "1.а" ва ҳ.к.).

34. Лойиҳанинг ҳар бир банди, қоида тариқасида, битта ҳуқуқий нормага эга бўлиши лозим. Лойиҳанинг ҳар бир мустақил банди тўлиқ ва тугалланган мазмунга эга бўлиши керак.

Лойиҳанинг қарор қисмида энг муҳим бўлган ҳуқуқий нормалар киритилади.

35. Бандлар кичик бандлар ва хатбошиларга бўлиниши мумкин.


36. Кичик бандлар доирасимон қавс билан беркитиладиган араб рақамлари ёки кичик ҳарфлар билан белгиланади (масалан, 1), 2), 3) ёки а), б), в) ва шу кабилар). Лойиҳа қандай тилда тайёрланаётган бўлса, ҳарфлар ушбу тил алифбоси бўйича кетма-кетликда баён қилиниши лозим.


37. Кичик бандлар фақатгина хатбошиларга бўлиниши мумкин.

Хатбошилар бошланишида дефис ёки бошқа белгиларни ишлатишга йўл қўйилмайди.


38. Лойиҳанинг бандида бир вақтнинг ўзида кичик бандларни ва мустақил (кичик банд билан боғлиқ бўлмаган) хатбошиларнинг баён этилишига йўл қўйилмайди.

39. Лойиҳага низомлар, қоидалар, регламентлар, талаблар, турли хил рўйхатлар, жадваллар, графиклар, тарифлар, хариталар, схемалар, тузилмалар, ҳужжатларнинг, бланкларнинг намуналари, шунингдек тавсиявий хусусиятдаги ҳужжатлар (намунавий низомлар, уставлар, шартномалар, услубий тавсиялар ва бошқалар) илова қилиниши мумкин.


40. Лойиҳанинг қарор қисмидаги бандлари (кичик бандлар, хатбошилар) билан мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 39-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тасдиқлаш ёки маъқуллаш назарда тутилган бўлса, лойиҳанинг тегишли тузилмавий бирлиги ва у томонидан тасдиқланаётган (маъқулланаётган) ҳужжатнинг номи бир-бирига мос равишда баён этилиши лозим.


41. Иловаларнинг ва улар тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг нормалари бир хил юридик кучга эга.

42. Тушунчаларнинг таърифи, белгиланаётган нормаларни амалга ошириш механизмлари лойиҳанинг таркибий қисми ҳисобланувчи иловаларда, қоида тариқасида, низом ва қоидалар кўринишида баён этилади.

Низомларнинг асосий мазмуни умумий белгилар асосида бирлаштирилган муносабатлар мажмуини тартибга солишга қаратилган ўзаро тизимли боғланган қоидаларни ўрнатишдан иборат.

Қоидаларнинг асосий мазмуни аниқ муносабатларни тартибга солишга қаратилган алоҳида ҳуқуқий нормаларни ўрнатишдан иборат.


43. Бўлимлардан иборат бўлган иловалар изчил кетма-кетликда рақамланган бандларга эга бўлади. Бўлим рим рақамлари билан белгиланадиган тартиб рақамига ва номига эга бўлади.


44. Тайёрланган лойиҳа грамматик, орфографик ва пунктуация қоидаларига мувофиқлиги юзасидан текширилади.

Лойиҳанинг матнида ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмайди.



V БОБ. ҚОНУНОСТИ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ

ЛОЙИҲАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


45. Лойиҳанинг матни А4 форматдаги қоғоз варағининг бир томонида масштаби кичрайтирилмаган ҳолда жойлашиши лозим.


46. Агар лойиҳа икки ёки ундан ортиқ варақда баён этилган бўлса, лойиҳа ва унинг иловаларининг ҳар бир варағи алоҳида рақамланиши лозим. Бетнинг тартиб рақами варақнинг юқорисида ўртада 2 рақамидан бошлаб ёзилади. Биринчи бетида 1 рақами қўйилмайди.

47. Лойиҳалар тайёрланишида, қоида тариқасида, Мiсrоsоft Wоrd редакторидан ва қуйидаги параметрлардан фойдаланилади:

варақнинг чап ҳошияси 3 см, ўнг ҳошияси 1,5 см, юқори ва паст ҳошияси 2 см;

"Тimеs Nеw Rоmаn" шрифти ва лойиҳанинг ҳажмидан келиб чиқиб 13, 13,5 ва 14 ўлчамли шрифт;

биринчи қатор хатбошиси 1,27 см;

қаторлараро интервал (множитель) 1.2.


48. Лойиҳанинг биринчи бети юқори қисмининг ўнг томонида "ЛОЙИҲА" сўзи қўйилади, унинг ҳажми матн шрифти билан айнан бир хил бўлиши лозим.


49. Лойиҳа турининг матни катта ҳарфлар билан, матнни марказга тўғрилаган ҳолда, "ярим қора" шрифтда, қаторлараро бирлик интервалда ва хатбошисиз расмийлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, қарори ва фармойиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси тури икки қаторда ифодаланади.

50. Лойиҳанинг номи кичик ҳарфларда, "ярим қора" шрифтда, матн марказга тўғриланган ҳолда, қавсларсиз, қаторлараро бирлик интервалда ва хатбошисиз ёзилади.

Мисол:


Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

51. Лойиҳа матнининг ҳар бир қаторида сўзлар кўчирилмасдан тугалланган бўлиши лозим. Лойиҳанинг ҳар бир қатори охирида, олд кўмакчилар, боғловчилар, "N" белгиси, сонлар қисми, аббревиатуралар ва бошқаларнинг қолдирилиши тавсия этилмайди.


52. Тайёрланаётган лойиҳанинг матни грамматик, пунктуацион, орфографик ва стилистик хатоларсиз баён этилиши лозим.


53. Илова белгиси 12 ўлчамли шрифтда саҳифанинг юқори ўнг бурчагида жойлаштирилади ҳамда унда, илованинг рақами (агар бир нечта иловалар мавжуд бўлса), илова қилинаётган лойиҳа тури кўрсатилган ҳолда ҳужжат рақами ва санаси кўрсатиладиган бўш жой қолдирилади.


1-мисол:


Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

20___ йил "___" ________

ПҚ-_____-сон қарорига

ИЛОВА


2-мисол:


Вазирлар Маҳкамасининг

20___ йил "__" ________

____-сон қарорига

ИЛОВА.

54. Лойиҳа иловасининг номи кичик ҳарфларда, "ярим қора" шрифтда, матн марказга тўғриланган ҳолда, қавсларсиз, қаторлараро бирлик интервалда ва хатбошисиз ёзилади.

Мисол:


"Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган

халқаро хайрия фонди тўғрисидаги

НИЗОМ


VI БОБ. ҚОНУНОСТИ ҲУЖЖАТЛАРГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК УЛАРНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДАГИ

ЛОЙИҲАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


55. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги лойиҳа қоида тариқасида қуйидаги ҳолларда тайёрланади:

қонунчиликни янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан мувофиқлаштириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари талабларини бажариш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ижросини бажариш учун;

агар ишлаб чиқилаётган лойиҳа бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни талаб этса;

лойиҳани тайёрлаш жараёнида, худди шундай муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат борлиги аниқланганда ва янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилмасдан ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш йўли билан ҳуқуқий тартибга солиш имконияти бўлганда;

айнан бир хил масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг кўплигини ва аниқланган ҳуқуқий нормаларнинг зидлигини бартараф этиш учун.

56. Мазкур Методик кўрсатмаларнинг 55-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги лойиҳа, топшириқ берилган орган томонидан тайёрланади.


57. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тенг ёки юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан амалга оширилади. Ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш талаб этилмайди.

58. Агар тайёрланадиган қонун лойиҳаси бошқа қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни (тўлиқ ёки қисман) ўз кучини йўқотган деб топишни талаб этса, ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топиш бўйича таклифлар тайёрланадиган қонун лойиҳасига киритилади.

Ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ёки ўз кучини йўқотган деб топиш керак бўлган қонунлар ёки уларнинг қисмлари катта ҳажмда бўлганда, улар қонун лойиҳаси билан бир вақтда алоҳида қонун лойиҳаси кўринишида тақдим этилади. Бунда унга тушунтиришлар билан ҳужжат матнининг амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрирининг тегишли қиёсий жадваллари илова қилинади.

59. Агар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги нормаларни ўз ичига олган лойиҳада, ушбу нормалар икки ёки ундан ортиқ бандни ташкил этса ва ҳажми катта бўлса, улар лойиҳага илова (иловалар) кўринишида тайёрланади.


60. Ўзгартиришларга қуйидагилар киради:

рақамлар, сўзлар, жумлалар, графалар, блоклар ва позицияларни алмаштириш;

кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, кичик бўлимлар, бўлимлар, иловаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ёки рақамлар, сўзлар, жумлалар, графалар, блоклар, позициялар ва хатбошиларни чиқариб ташлаш;

хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, кичик бўлимлар, бўлимлар, иловаларни, шунингдек параграфлар, боблар, кичик бўлимлар, бўлимлар, иловалар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг номларини янги таҳрирда баён қилиш.

Графа - икки вертикал чизиқ билан чегараланган жадвал шаклида ифодаланган матннинг, ҳужжатнинг бўлими ёки банди.

Блок - турли шаклларда (тўртбурчак, тўғри бурчак, цилиндр, овал ва ҳ. к.) функционал жиҳатдан бирлаштирилган жадвалларнинг бир қисми;

Позиция - икки горизонтал чизиқ билан чегараланган жадвал шаклида графада ифодаланган матннинг, ҳужжатнинг бўлими, кичик бўлими, боби, банди, кичик банди.

61. Қўшимчалар қуйидагилардан иборат:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тузилмавий бирлигининг янги сўзлар, рақамлар ёки жумлалар билан тўлдирилиши;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тузилмавий бирликлар (бўлим, кичик бўлим, боб, параграф, илова, графа, блок, позиция, банд, кичик банд ва хатбоши) билан тўлдирилиши.

62. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи лойиҳалар матни қуйидагиларга бўлинади:

нуқта қўйиладиган арабча рақамлар билан рақамланадиган бандлар;

қавс билан кичик ҳарфларда рақамланадиган кичик бандлар;

хатбошилар.


63. Агар лойиҳанинг банди билан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатга фақатгина битта ўзгартириш ёки қўшимча киритиш назарда тутилган бўлса, унда кичик бандлар ишлатилмайди.


64. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда унинг бўлимлари, бандлари ва кичик бандларининг рақамланиши ёки ҳарфлар орқали рақамланиши ўзгармайди.

Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжат янги тузилмавий бирликлар билан тўлдирилаётган бўлса, унда уларни асосий рақам ёки ҳарф белгилари тепасига қўйиладиган қўшимча рақамлар билан белгилаш лозим (масалан, 5-1-боб, 2-1-банд, "в-1" кичик банди ва ҳ.к.).


65. Агар тегишли қўшимчалар лойиҳанинг тузилмавий бирлиги (бўлим, кичик бўлим, боб, параграф, банд ёки кичик банд) охирига киритилаётган бўлса, унда мавжуд рақамланиш давом этади (масалан, агар бўлимнинг охирги банди 5-банд бўлиб ҳисобланса, бўлим 6-банд билан тўлдирилади, агар банднинг охирги банди "в" кичик банд ҳисобланса, унда "г" кичик банд билан тўлдирилади).

66. Банд ёки кичик бандга янги хатбоши қўшилаётганда, мазкур банд ёки кичик банднинг кейинги хатбошилари рақамланиши тегишли тартибда ўзгаради.


67. Агар лойиҳада бир вақтнинг ўзида бир нечта норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг тегишли тузилмавий бирликларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишни, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутаётган бўлса, унда мазкур ҳужжатлар хронологик тартибда жойлаштирилади (уларни қабул қилиш санаси бўйича). Айнан битта санада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар улар рақамларининг ортиб бориши тартибида жойлаштирилади.


68. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда мазкур ҳужжатнинг тури, қабул қилиш санаси, рақами, номи ва эълон қилинган тегишли расмий манбаси кўрсатилади.


69. Агар тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг иловасига, хусусан Низом, Қоидалар ёки Регламентга киритилаётган бўлса, унда лойиҳада тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи келтирилмасдан, у билан тасдиқланган Низом, Қоидалар ёки Регламентнинг номи кўрсатилади (масалан, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин).


70. Ўзгартирилаётган, қўшилаётган ва чиқариб ташланаётган сўзлар қўштирноқ ичига олинади (масалан, 5-банддаги "муассасаси" деган сўз "таълим муассасаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин, 8-банд "телекоммуникация воситалари" деган сўзлар билан тўлдирилсин, 10-банддан "хўжалик субъектлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин).


71. Жумланинг, илованинг, бўлимнинг, кичик бўлимнинг, бобнинг, банднинг, кичик банднинг, хатбошининг ва ҳ.к.нинг матнини сезиларли ўзгартириш талаб этилса, уларни янги таҳрирда баён этиш лозим.


72. Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар матнида, уларнинг мазмунига қараб, тиниш белгилари ҳам қўшилади (масалан, "ишлар ҳажми," деган сўзлар "ва бошқалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин, ", шунингдек" деган сўзлар билан тўлдирилсин, "сув билан таъминловчи корхоналар -" деган сўзлар чиқариб ташлансин).


73. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг банди ёки кичик банди мавжуд хатбошининг давоми бўлган хатбошилардан иборат бўлса, хатбошиларни ҳисоблаш кириш хатбошисидан бошланади.

Масалан:

"(биринчи хатбоши) 5. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш турлари қуйидагилардан иборат:

(иккинчи хатбоши) ов;

(учинчи хатбоши) балиқчилик;

(тўртинчи хатбоши) илмий мақсадларда фойдаланиш;".


74. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи лойиҳанинг иловаси фақат бандлардан иборат бўлади. Бу ҳолатда бандлардан иборат ўз кучини йўқотаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўйхати келтирилади.

75. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзини ёки унинг кичик бандигача (кичик бандни ҳам қўшган ҳолда) бўлган таркибий бирлигини ўз кучини йўқотган деб топиш зарур бўлган ҳолларда, ушбу ҳужжатнинг ўзи ёки унинг кичик бандигача (кичик бандни ҳам қўшган ҳолда) бўлган таркибий бирлиги ўз кучини йўқотган деб топилади.

Мисол:

Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 14 июндаги 209-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 32-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 13 ноябрдаги 399-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 11-сон, 32-модда) 1-бандининг учинчи хатбошиси, шунингдек унга 2-сон илова.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг хатбоши кўринишидаги тузилмавий бирлигини ўз кучини йўқотган деб топиш зарур бўлган ҳолларда, мазкур хатбоши чиқариб ташланади.

Мисол:

Вазирлар Маҳкамасининг "Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 10-сон, 62-модда) 8-банди ўн бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

76. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тегишли тузилмавий бирликлари ўз кучини йўқотган деб топилган тақдирда, кейинги тузилмавий бирликларнинг рақамланиши ўзгармайди.

Хатбоши чиқариб ташланганда, кейинги хатбошиларнинг кетма-кетлиги қайта кўриб чиқилади.

Мисол:

2-банднинг "а" кичик бандида:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

77. Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатда битта тузилмавий бирлик мавжуд бўлиб, қолганлари эса ўз кучини йўқотган бўлса, ушбу тузилмавий бирликни ўз кучини йўқотган деб топиш учун бутун норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилиши шарт.


78. Ўз кучини йўқотган деб топилиши зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўйхатларига амал қилиш муддати тугаган вақтинчалик тусга эга бўлган ҳужжатлар ёки нормалар киритилмайди.


79. Вақтинчалик тусга эга бўлган муддати тугаган норматив-ҳуқуқий ҳужжат алоҳида нормасининг ёки бутун норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиш муддати узайтирилмайди. Бундай ҳолатда, янги норма киритилишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳаси тайёрланади.


80. Агар ўз кучини йўқотган деб топилиши зарур бўлган бандда ёки кичик бандда тегишли равишда ўз кучини йўқотиши керак бўлган иловага кўрсатма мавжуд бўлса, бунда мазкур тузилмавий бирлик ва унда кўрсатилган илова ўз кучини йўқотган деб топилади.

Мисол:

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-банди бешинчи хатбошиси, шунингдек низомнинг иловаси ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Агарда илова бутунлай ўз кучини йўқотган деб топилиши мумкин бўлмаса, бунда илованинг фақат тегишли тузилмавий бирликлари ўз кучини йўқотган деб топилади (чиқариб ташланади).


81. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб топилса, тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб топилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тегишли қоидалари ҳам ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим.

Илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилган ҳолда, илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши тикланмайди. Мазкур қоида норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тузилмавий бирлигини ўз кучини йўқотган деб топишга (чиқариб ташлашга) ҳам татбиқ этилади.



VII БОБ. ИШЛАБ ЧИҚУВЧИНИНГ ЮРИДИК

ХИЗМАТИ ТОМОНИДАН ЛОЙИҲАНИ

ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ


82. Лойиҳа ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари томонидан имзоланишидан олдин унинг юридик хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳаволаки нормаларни қўллашнинг асосланганлиги ва мақсадга мувофиқлиги бўйича ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.

Юридик хизмат лойиҳаларнинг ҳуқуқий экспертизаси давомида мазкур лойиҳаларнинг уларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатлар қилишга олиб келувчи ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган қоидалар ва нормалар бор-йўқлигини аниқлаш нуқтаи назаридан ҳам таҳлилини амалга оширади.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тегишли лойиҳа унда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектларига жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган нормалар мавжудлиги бўйича ўрганилади.

83. Қонун ҳужжатларига, қонунчилик техникаси қоидаларига ва қонун лойиҳаларига қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ бўлган тақдирда юридик хизмат раҳбари (юридик хизмат раҳбари лавозими мавжуд бўлмаган тақдирда юрисконсульт) қонун лойиҳасига виза қўяди. Виза қўйиш қонун лойиҳасининг ҳар бир варағининг орқа томонига имзо қўйиш орқали амалга оширилади.

84. Юридик хизмат норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини имзолаш билан бир вақтда ушбу лойиҳа бўйича юридик хизмат раҳбари (юридик хизмат раҳбари лавозими мавжуд бўлмаган тақдирда юрисконсульт) томонидан имзоланадиган хулоса тайёрлайди.

85. Юридик хизматнинг ҳуқуқий хулосасида:

норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилиши топширилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (топшириқ акс этган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, қабул қилинган санаси, рақами, эълон қилинган расмий манбаси, тегишли модда ёки банд (кичик банд, хатбоши), шунингдек юқори турувчи орган топшириқлари ҳақида маълумотлар (орган номи, топшириқнинг рақами ва санаси, зарур бўлганда, топшириқ берган мансабдор шахс) (топшириқ мавжуд бўлган тақдирда);

лойиҳанинг ҳуқуқий табиати тушунтирилган ҳолда унинг асосий қоидаларининг моҳияти ва аҳамиятининг қисқача баёни;

лойиҳанинг қонун ҳужжатларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек лойиҳанинг ҳар бир ҳаволаки нормасини қўллашнинг асосланганлиги ва мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса акс эттирилади.

87. Лойиҳа қонунчиликка ва қонунчилик техникаси қоидаларига, шунингдек ҳаволаки нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадлилигига номувофиқ бўлса, юридик хизмат лойиҳани тегишли эътирозлар билан қайта ишлаш учун лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича масъул бўлган ишлаб чиқувчининг таркибий бўлинмасига қайтаради.


VII-1 БОБ. ЛОЙИҲАНИНГ ЖАМОАТЧИЛИК

ВА МУТАХАССИСЛАР МУҲОКАМАСИ

87-1. Лойиҳа манфаатдор органлар ва ташкилотлар билан келишилгунига қадар жамоатчилик ва (ёки) мутахассислар муҳокамасига киритилиши мумкин.


87-2. Лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамаси семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказиш, лойиҳалар матнларини ва уларга таҳлилий материалларни органнинг расмий веб-сайтида жойлаштириш йўли билан, шунингдек бошқа усуллар билан манфаатдор давлат органлари, илмий, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, олимлар ва мутахассислар, экспертлар иштирокида ўтказилади.

Лойиҳанинг мутахассислар муҳокамаси тегишли тармоқларнинг мутахассислари иштирокида ўтказилади.


87-3. Лойиҳаларнинг жамоатчилик ва мутахассислар муҳокамаси ташкил этилишини таъминлаш органнинг раҳбари зиммасига юкланади.


87-4. Лойиҳанинг жамоатчилик ва мутахассислар муҳокамаси иштирокчилари ишлаб чиқувчи томонидан унинг матни билан олдиндан таништирилиши лозим.


87-5. Жамоатчилик муҳокамасининг олдин ўтказилган усули лойиҳанинг кенг, амалий жамоатчилик муҳокамасини таъминламаган тақдирда органнинг раҳбари жамоатчилик муҳокамасини бошқа усулда ўтказиш чораларини кўради.


87-6. Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга таъсир кўрсатувчи лойиҳалар лойиҳани ишлаб чиқувчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон "Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган тартибда уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини муҳокама қилиш ва баҳолаш учун Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида ҳам жойлаштирилиши лозим.


87-7. Жамоатчилик ва мутахассислар муҳокама давомида билдирилган таклифлар ва эътирозлар асосий ижрочи ёки ишчи гуруҳ (комиссия) томонидан кўриб чиқилиши лозим.

Ҳисобга олинмаган таклифлар ва эътирозлар бўйича тегишли тушунтиришлар берган ҳолда маълумотнома тузилади.


87-8. Лойиҳанинг ўтказилган жамоатчилик ва (ёки) мутахассислар муҳокамаси ва унинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар тушунтириш хатида акс эттирилиши лозим.



VIII БОБ. ЛОЙИҲАНИ МАНФААТДОР ОРГАНЛАР

ВА ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН КЕЛИШИШ


88. Лойиҳа юридик хизмат томонидан кўриб чиқилганидан кейин, ишлаб чиқувчи лойиҳани биринчи раҳбар даражасида имзолайди ва кузатув хати билан манфаатдор органлар ва ташкилотларга (кейинги ўринларда манфаатдор органлар деб юритилади) уни узил-кесил келишиш (имзолаш) учун юборади.

Зарур ҳолларда ишлаб чиқувчи лойиҳани манфаатдор органларга имзолаш учун юборишдан олдин, лойиҳани ушбу органларга олдиндан келишиш ва фикрларини ўрганиш учун юбориш ҳуқуқига эга.


89. Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётнинг алоҳида соҳалари ва тармоқларини ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш билан боғлиқ лойиҳалар мажбурий тартибда тегишли равишда - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан, ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ масалалар бўйича - Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан, фермер хўжаликларини ривожлантириш ва уларнинг фаолият кўрсатиши билан боғлиқ масалалар бўйича эса - Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилиши керак.

90. Атроф-табиий муҳитга, шу жумладан, табиий ресурслардан фойдаланиш ва атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилишга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган хўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси томонидан мажбурий давлат экологик экспертизасидан ўтказилади.


91. Рақобатни бевосита ёки билвосита чеклаши ва монополияга қарши қонун ҳужжатлари принципларини бузиши мумкин бўлган лойиҳалар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида мажбурий тартибда дастлабки экспертизадан ўтказилади.

92. Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига тааллуқли лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилади.

93. Тадбиркорлик субъектларининг фаолияти масалаларига тааллуқли лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилади.


93-1. Адвокатура фаолиятини тартибга солиш билан боғлиқ масалалар бўйича лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилади.

94. Манфаатдор органлар Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда лойиҳани кўриб чиқиши ва узил-кесил келишиши (имзолаши) шарт.


95. Агар лойиҳа бўйича манфаатдор органнинг таклиф ва мулоҳазалари мавжуд бўлса, у ўзининг таклиф ва мулоҳазаларини хатда асослар билан кўрсатади ва лойиҳани таклиф ва мулоҳазалар билан имзолайди. Бунда имзонинг олдида таклиф ва мулоҳазалар ифодаланган хатнинг санаси ва рақами кўрсатилади.

Лойиҳа бўйича таклиф ва мулоҳазалар хати ишлаб чиқувчига лойиҳа билан бирга топширилади.


96. Хатда асослантирилмаган таклиф ва мулоҳазалар ишлаб чиқувчи томонидан инобатга олинмаслиги мумкин. Асослантирилмаган таклиф ва мулоҳазалар қабул қилинмаслиги оқибати бўйича жавобгарлик, ўз таклиф ва мулоҳазаларини асослантирмаган манфаатдор органнинг биринчи раҳбари зиммасига юклатилади.


97. Лойиҳага, лойиҳанинг мазмуни ва тузилмасини жиддий ўзгартираётган мулоҳаза ва таклифлар мавжуд бўлганда, манфаатдор орган ишлаб чиқувчига ўзининг лойиҳа вариантини таклиф қилиши мумкин. Бунда таклиф этилган лойиҳанинг варианти манфаатдор органнинг биринчи раҳбари томонидан (истисно ҳолларда - унинг биринчи ўринбосари томонидан) асослаш хати билан бирга имзоланади.


98. Ишлаб чиқувчи манфаатдор органларнинг таклиф ва мулоҳазаларини кўриб чиқади, зарурат бўлган ҳолларда, лойиҳага тегишли тузатишларни киритади.


99. Манфаатдор органларнинг эътирозлари ва таклифлари бўйича келишмовчиликлар жадвали тузилиб, ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда - унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланади.

Кўриб чиқиш натижаси "қабул қилинди", "қабул қилинмади" кўринишида жадвалда акс эттирилади. Қабул қилинмаган таклиф ва мулоҳазалар юзасидан уларни қабул қилмаслик асослари кўрсатилади.

100. Келишмовчиликлар жадвали лойиҳа билан бирга ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.


101. Лойиҳани имзолаш учун, қоида тариқасида, ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда - унинг биринчи ўринбосари) ва мавжуд бўлса, манфаатдор органлар раҳбарларининг имзоси билан лойиҳанинг асли тақдим қилинади. Келишиш жараёнини тезлаштириш зарур бўлганда, лойиҳанинг нусхасига имзо қўйишга рухсат этилади.


102. Лойиҳа имзолангандан кейин, имзоланган лойиҳанинг асли барча иловалар билан, шунингдек мавжуд бўлган тақдирда, таклиф ва мулоҳазалар баён этилган хат қоида тариқасида ишлаб чиқувчи масъул вакилининг қўлига берилади.



IX БОБ. ЛОЙИҲАГА ИЛОВА ҚИЛИНАДИГАН АХБОРОТ

ВА ТАҲЛИЛИЙ МАТЕРИАЛЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН

АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


103. Ишлаб чиқилган лойиҳага қуйидаги материаллар илова қилинади:

қонуннинг концепцияси баён қилинган тушунтириш хати ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг мақсадга мувофиқлигини асослашдан иборат бўлган тушунтириш хати;

агар лойиҳа билан бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган бўлса, қиёсий жадвал;

халқаро ҳужжатларнинг ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тегишли қоидаларини, тегишли халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикаси шароитида қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифларни кетма-кетлик тартибида кўрсатган ҳолда таҳлилий қиёсий жадвал;

агар лойиҳа манфаатдор органлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билан келишилган (имзоланган) бўлса, келишмовчиликлар жадвали, ушбу органларнинг таклиф ва эътирозлари баён этилган хатлар нусхалари;

маълумотномалар, жадваллар, диаграммалар ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар кўринишида зарур ҳисоб-китоблар ва кўриб чиқиш материаллари, тақдим этилаётган лойиҳаларни амалга ошириш оқибатлари баҳоси;

лойиҳанинг ишлаб чиқилиши ва келишилиши хронологияси ҳақида маълумот.

Лойиҳага, лойиҳада келтирилган нормалар билан боғлиқ бўлган бошқа маълумотлар ҳам илова қилиниши мумкин.

104. Тушунтириш хати барча лойиҳалар бўйича ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланади ва ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда - унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланади.


105. Лойиҳанинг тушунтириш хатида қуйидагилар бўлиши керак:

лойиҳани тайёрлаш учун асос ва уни қабул қилиш зарурлигини асослаш, шу жумладан лойиҳа тайёрлаш топширилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек юқори турувчи органнинг топшириқлари (топшириқ мавжуд бўлганда) тўғрисидаги маълумотлар;

лойиҳани ишлаб чиқувчининг тўлиқ номи;

мақсадлар ва вазифалар, шунингдек лойиҳа билан белгиланадиган асосий қоидалар, уларни қисқача асослаш. Бунда лойиҳанинг эришишга йўналтирилган асосий мақсадлари белгиланади, уларнинг воситасида аниқ мақсадларга эришиш мумкин бўлган лойиҳанинг алоҳида қоидалари қисқача кўрсатилади;

лойиҳани қабул қилишдан кутилаётган натижалар. Бунда лойиҳа қабул қилиниши муносабати билан ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда юз бериши мумкин бўлган ижобий ўзгаришлар келтирилади. Кутилаётган натижалар миқдорий кўрсаткичлар кўрсатилган ҳолда баён қилиниши ҳам мумкин;

лойиҳа предметига тегишли бўлган халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонунчилигининг принциплари, қоидалари ва жумлалари тўғрисидаги маълумотлар (қонун ости ҳужжатлари лойиҳалари учун - зарур бўлган ҳолларда). Тегишли соҳада ижобий хорижий тажриба мавжуд бўлган тақдирда тушунтириш хатида давлат, лойиҳани тайёрлашда ҳисобга олинган норма назарда тутилган ҳужжатнинг тури, номи ва қисқача мазмуни кўрсатилиши мумкин;

лойиҳа мазмунининг тавсифи, унда лойиҳанинг бўлимлари, кичик бўлимлари, боблари, параграфлари ва моддалари билан биргаликда унинг тузилиши қисқача баён қилинади (қонуности ҳужжатларига зарурат бўлганда). Зарурият бўлганда лойиҳанинг энг муҳим қисмини ташкил этувчи қоидаларнинг асосий моҳияти очиб берилади;

лойиҳа қабул қилиниши муносабати билан бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни ўз кучини йўқотган деб топиш зарурияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар;

лойиҳада фойдаланиладиган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволанинг ҳар бирини асослаш. Бунда унга ҳавола қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат нормасининг мазмуни қисқача очиб берилади;

агар лойиҳанинг қоидаларини амалга ошириш қўшимча молиявий харажатларни талаб этса ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети йўқотишларига олиб келса - қисқача молиявий-иқтисодий асослаш. Агар лойиҳанинг қоидаларини амалга ошириш кўрсатиб ўтилган харажатларни талаб этмаса ёки йўқотишларга олиб келмаса, у ҳолда бу ҳақда тушунтириш хатида тегишли маълумот келтирилади;

лойиҳа жамоатчилик ва (ёки) мутахассислар муҳокамасининг ўтказилганлиги ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборот, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон "Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида лойиҳани муҳокама қилиш натижалари тўғрисидаги ахборот;

лойиҳани манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш тўғрисидаги маълумотлар. Бунда лойиҳа келишилган (виза қўйилган) манфаатдор вазирликлар ва идоралар санаб ўтилади;

лойиҳа бўйича келишмовчиликлар мазмунининг қисқача баёни ва улар тўғрисидаги асослантирилган фикр (келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда);

лойиҳани асослаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.

106. Агар ишлаб чиқилаётган лойиҳа билан бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилаётган бўлса, ишлаб чиқувчи томонидан унинг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда - унинг биринчи ўринбосари) имзолайдиган таққослаш жадвали тайёрланади.

107. Таққослаш жадвали қуйидаги учта графадан иборат (мазкур Услубий кўрсатманинг 2-иловаси):

ўзгартириш ёки қўшимча киритиш таклиф этилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат тегишли тузилмавий бирлигининг амалдаги таҳрири;

лойиҳада таклиф этилаётган таҳрир;

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни асослантириш.

Таққослаш жадвалида тегишли тузилмавий бирликнинг амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрири графалари қуйидаги кўринишда баён этилади:

амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрир графаларида ўзгартирилаётган сўзлар (рақамлар) "ярим қора" шрифт билан ажратиб кўрсатилади;

таклиф этилаётган таҳрир графасида қўшилаётган сўзлар (рақамлар) "ярим қора" шрифт билан ажратиб кўрсатилади;

амалдаги таҳрир графасида чиқариб ташланаётган сўзлар (рақамлар) ва хатбошилар, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топилаётган бошқа тузилмавий бирликлар "ярим қора курсив" шрифт билан ажратиб кўрсатилади.

Агар лойиҳада тегишли тузилмавий бирликнинг янги таҳрири баён этилса, унда фақатгина ўзгартирилаётган, қўшилаётган, чиқариб ташланаётган сўзлар (рақамлар) ажратилади.

Ўзгартириш киритилаётган ва киритилаётган тузатишларнинг кўринарли бўлишини таъминловчи тузилмавий бирлик билан боғлиқ амалдаги ва таклиф этилаётган тузилмавий бирликларнинг тегишли қисмлари оддий шрифтда келтирилади.


107-1. Ишлаб чиқувчи қонун лойиҳасини киритаётганда халқаро ҳужжатларнинг ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тегишли қоидаларини, тегишли халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикаси шароитида қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифларни кетма-кетлик тартибида кўрсатган ҳолда ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда - унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланган таҳлилий қиёсий жадвалларни тайёрлаши шарт (мазкур Услубий кўрсатмаларга 3 ва 4-иловалар).

Халқаро ҳужжатлар ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларининг принциплари, қоидалари ҳамда таърифларининг тайёрланган батафсил таҳлилини ўз ичига олган қиёсий жадвалсиз киритилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилмайди.

108. Келишмовчиликлар жадвали (норматив-ҳуқуқий ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган лойиҳа бўйича тайёрланган келишмовчиликлар жадвалидан ташқари) қуйидаги учта графадан иборат (мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 5-иловаси):

лойиҳа тегишли тузилмавий бирлигининг таклиф этилаётган таҳрири;

манфаатдор органларнинг таклиф ва мулоҳазалари;

кўриб чиқиш натижалари.

Келишмовчиликлар жадвалининг "Таклиф этилаётган таҳрир" графасида таклиф ва мулоҳазалар тақдим этилган лойиҳанинг тегишли тузилмавий бирлиги акс эттирилади.

Келишмовчиликлар жадвалининг "Манфаатдор органларнинг таклиф ва мулоҳазалари" графасида лойиҳа бўйича ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини тақдим этган орган ва ташкилотнинг таклиф ва мулоҳазалари ёки улар асосида лойиҳанинг баён этилган таҳрири келтирилади.

Келишмовчиликлар жадвалининг "Кўриб чиқиш натижалари" графасида ишлаб чиқувчи томонидан тақдим этилган таклиф ва мулоҳазаларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилади. Агар таклиф ва мулоҳазалар ҳисобга олинса, тегишли таклиф ва мулоҳазалар берилган тузилмавий бирликнинг янги таҳрири келтирилади. Агар таклиф ва мулоҳазалар ҳисобга олинмаса, ушбу таклиф ва мулоҳазаларнинг ҳисобга олинмаганлигини асословчи маълумотлар тегишли тартибда келтирилади.


109. Норматив-ҳуқуқий ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи лойиҳа бўйича тайёрланаётган келишмовчиликлар жадвали қуйидаги тўрт графадан иборат:

ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш таклиф этилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат тегишли тузилмавий бирлигининг амалдаги таҳрири;

лойиҳада таклиф этилаётган таҳрир;

манфаатдор органларнинг таклиф ва мулоҳазалари;

кўриб чиқиш натижалари.

Биринчи иккита графа қиёсий жадвал бўйича баён этилади.

Келишмовчиликлар жадвалининг "Манфаатдор органларнинг таклиф ва мулоҳазалари" ва "Кўриб чиқиш натижалари" графаларида лойиҳани киритган орган томонидан мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 108-бандининг тегишинча олтинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилади.


109-1. Лойиҳанинг ишлаб чиқилиши ва келишилиши хронологияси ҳақида маълумотда (мазкур Услубий кўрсатмаларга 6-илова) қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

лойиҳанинг тури;

лойиҳанинг номи;

лойиҳани киритиш учун асос (асослар);

лойиҳани ишлаб чиқувчининг номланиши;

лойиҳа келишилган сана, вазирлик ва идоранинг номланиши, унинг раҳбарининг Ф.И.О. ва мансаби, келишиш натижалари, лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган санани акс эттирувчи жадвал.

Лойиҳанинг ишлаб чиқилиши ва келишилиши хронологияси ҳақидаги маълумот ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда - унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланади.


X БОБ. ЛОЙИҲАНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ

ВАЗИРЛИГИДА ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ


110. Барча манфаатдор органлар билан келишилгандан сўнг ишлаб чиқувчи лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритишдан олдин қуйидагиларни:

қонуннинг концепцияси баён қилинган тушунтириш хати ёки ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг мақсадга мувофиқлигини асослашдан иборат бўлган тушунтириш хатини;

ишлаб чиқувчининг юридик хизмати раҳбари (юридик хизмат раҳбари лавозими мавжуд бўлмаган тақдирда юрисконсульт) томонидан имзоланган ҳуқуқий хулоса. Ҳуқуқий хулосада уни имзолаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, алоқа телефон рақамлари кўрсатилиши лозим;

агар лойиҳа билан бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган бўлса, қиёсий жадвални;

лойиҳани ишлаб чиқиш режа-графикни - қонун лойиҳалар учун;

халқаро ҳужжатларнинг ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тегишли қоидаларини, тегишли халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикаси шароитида қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифлар кетма-кетлик тартибида кўрсатилган таҳлилий қиёсий жадвални (қонуности ҳужжатларига зарурат бўлганда);

келишмовчилик жадваллари, агар лойиҳа манфаатдор органлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билан келишилган (имзоланган) бўлса, ушбу органларнинг таклиф ва эътирозлари ифодаланган хатлар нусхаларини;

лойиҳанинг ишлаб чиқилиши ва келишилиши хронологияси ҳақида маълумотни илова қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юборади.

111. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

лойиҳаларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳаволаки нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида уларнинг ҳуқуқий экспертизасини ўтказади;

лойиҳаларни уларнинг мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлигини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратиб берадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий қиладиган қоида ва нормаларни, тадбиркорлик субъектларида асоссиз харажатларни вужудга келтирувчи, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги мажбуриятлар юклатишни назарда тутувчи, уларга нисбатан жавобгарликнинг янги чораларини белгиловчи қоидаларни аниқлаш юзасидан таҳлил қилишни амалга оширади.

112. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда амалга оширилади.


113. Лойиҳа қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқувчига ҳуқуқий экспертиза ва таҳлилдан ўтказилмасдан қайтарилади:

тушунтириш хатида лойиҳанинг муҳокамадан ўтказилганлиги ва унинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар (агар лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига мувофиқ муҳокама қилиниши керак бўлса) акс эттирилмаган бўлса;

лойиҳа барча манфаатдор органлар томонидан уларнинг биринчи раҳбарлари (истисно ҳолларда - уларнинг биринчи ўринбосарлари) даражасида келишилмаган тақдирда;

лойиҳага мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 110-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинмаган тақдирда.

114. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси адлия вазири (истисно ҳолларда - вазирнинг биринчи ўринбосари) лойиҳани имзолайди.

Таклиф ва мулоҳазалар мавжуд бўлган тақдирда лойиҳа таклиф ва мулоҳазалар билан имзоланади, мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 115-бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно. Таклиф ва мулоҳазалар билан имзолаш мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 95-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.


115. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири (истисно ҳолларда - вазирнинг биринчи ўринбосари) томонидан лойиҳани эътирозлар ва таклифлар билан имзолаш рад этилиши мумкин, агар у:

лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормалари ва принципларига зид;

лойиҳа юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, ўз кучини йўқотган деб топишни талаб этади, ва у тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш, ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи лойиҳа сифатида тақдим этилмаган;

лойиҳада назарда тутилган масалалар тенг ёки юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинганлиги сабабли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинишига зарурат йўқ;

лойиҳа эътирозлар ва таклифларнинг, шу жумладан жиддий (концептуал) камчиликларнинг кўплиги сабабли бутунлай қайта ишланиши лозим, яъни лойиҳа ушбу эътирозлар ва таклифлар инобатга олинган ҳолда қайта ишланиши унинг мазмуни тубдан ўзгаришига олиб келади ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан қайта келишишни талаб этади деган хулосага келса.

Лойиҳа бўйича тегишли эътирозлар ва таклифлар адлия вазири (истисно ҳолларда - вазирнинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланадиган хатда кўрсатилади.

116. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганидан сўнг белгиланган тартибда ишлаб чиқувчи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.



XI БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


117. Ишлаб чиқувчиларнинг биринчи раҳбарлари мазкур Услубий кўрсатмаларнинг талабларига риоя қилиниши учун шахсан жавоб берадилар.


118. Мазкур Услубий кўрсатмаларнинг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


119. Мазкур Услубий кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси билан келишилган.






Услубий кўрсатмаларга

1-ИЛОВА


НАМУНА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

(ишлаб чиқувчи раҳбарининг лавозими)


(имзо)

__________________ (ишлаб

чиқувчи раҳбарининг Ф.И.О.)


20__ йил "____" ____________


"___________________________________"ги

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

РЕЖА-ГРАФИГИ

Т/р

Чора-тадбирлар


Ижро муддати


Масъул

ижрочилар


1.

Вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларга қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳига киритиш учун номзодлар тақдим этиш тўғрисида хат юбориш (зарурат бўлганда).


20__ йил ___ _______


Ишлаб чиқувчининг раҳбарияти

2.

Ишчи гуруҳини тузиш бўйича ишлаб чиқувчи биринчи раҳбарининг буйруғини қабул қилиш ("Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 19-моддаси).


20__ йил ___ _______


Ишлаб чиқувчининг раҳбари

3.

Вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларга ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишини ўтказиш тўғрисида хат юбориш (зарурат бўлганда).

Ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишини ўтказиш (ишни ташкиллаштириш ва режалаштириш, вазифаларни тақсимлаш ва бошқ.).


20__ йил ___ _______


Ишлаб чиқувчининг раҳбарияти



4.

Қонун ҳужжатларининг ҳолатини, қонун лойиҳасини тартибга солиш предмети бўйича қўлланилиш амалиётини ўрганиш.

Ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга салбий таъсир кўрсатаётган нуқсонлар ва зиддиятларни, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга бўлган ижтимоий эҳтиёжни, қонун ҳужжатларининг самарадорлигига таъсир этувчи сабаблар ҳамда шароитларни аниқлаш.

Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш борасида бошқа давлатлар тажрибасини ўрганиш ("Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 20-моддаси).


20__ йил ___ _______


Ф.И.О.


5.

Тайёрланган маълумотлар асосида қонун лойиҳасининг концепциясини ишлаб чиқиш ва уни ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан маъқуллаш (мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 15 - 17-бандлари).


20__ йил ___ _______


Ф.И.О.


6.

а) қонун лойиҳаси;

б) қонун лойиҳасига бошқа зарур маълумотлар:

тушунтириш хати;

халқаро ҳужжатларнинг тегишли қоидалари ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларини, тегишли халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикаси шароитида қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифларни кетма-кетлик тартибида кўрсатган ҳолда қиёсий жадвал;

таққослаш жадвали - қонун ҳужжатларига ёки уларнинг қисмларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни ёки уларнинг қисмларини ўз кучини йўқотган деб топиш назарда тутилган қонун лойиҳаси учун;

моддий харажатлар талаб қилинадиган қонунлар лойиҳалари учун молиявий-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 15 сентябрдаги 220-III/КҚ-41-III-сон Қўшма қарори билан тасдиқланган Қонун лойиҳаси тайёрланаётганда халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари қоидаларининг қиёсий таҳлилини ўтказиш услубиёти, мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 8-банди).


20__ йил ___ _______


Ф.И.О.


7.

Қонун лойиҳасини иқтисодий, молиявий, илмий ва бошқа турдаги экспертизалардан ўтказиш ("Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 21-моддаси).

Қонун лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ("Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддаси).


20__ йил ___ _______


Ф.И.О.


Ишлаб чиқувчининг юридик хизмати

8.

Қонун лойиҳасини ва у бўйича маълумотларни манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларга дастлабки келишиш учун юбориш ("Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизасини бошқа турдаги экспертизалар ўтказилганидан кейин амалга оширади).


20__ йил ___ _______


Ф.И.О.


9.

Қонун лойиҳасини жамоатчилик ва мутахассислар муҳокамасидан (семинарлар, давра суҳбатлари) ўтказиш ("Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 20-моддаси).


20__ йил ___ _______


Ф.И.О.


10.

Қонун лойиҳаси ва у бўйича маълумотларни:

ишлаб чиқувчининг расмий веб-сайтига жойлаштириш. Бунда қонун лойиҳасининг матни ва у бўйича маълумотлар билан танишиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, тескари алоқа механизмларни ўрнатиш;

агар ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳаси тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган бўлса - Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталига жойлаштириш.


20__ йил ___ _______


Ф.И.О.


11.

Қонун лойиҳасини якуний келишиш (виза қўйиш) учун юборишдан олдин манфаатдор вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаменти масъул ходими иштирокида моддама-модда кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш (Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев томонидан 2015 йил 14 декабрда тасдиқланган (2015 йил 17 декабрь, чиқиш рақами ЭДО-01-12-19-20-сон) Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг қонун ижодкорлиги ва қонунлар ижросини ташкил этишдаги фаолияти бўйича кенгайтирилган селектор йиғилишининг 114-сон баёни).


20__ йил ___ _______


Ишчи гуруҳи,

манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар,

Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари

12.

Қонун лойиҳасини ва у бўйича маълумотларни манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларга келишиш (виза қўйиш) учун юбориш (мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 88 - 102-бандлари. "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизасини бошқа турдаги экспертизалар ўтказилганидан кейин амалга оширади).


20__ йил ___ _______


Ишлаб чиқувчининг раҳбарияти


13.

Зарурат бўлганда, қонун лойиҳасини такомиллаштириш, вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг қонун лойиҳаси юзасидан эътирозлари бўйича келишмовчиликлар жадвалини тайёрлаш (мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 99 ва 100-бандлари).


20__ йил ___ _______


Ф.И.О.

14.

Қонун лойиҳаси ва у бўйича маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юбориш ("Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддаси).


20__ йил ___ _______


Ишлаб чиқувчининг раҳбарияти


15.

Зарурат бўлганда, қонун лойиҳасини такомиллаштириш, қонун лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг эътирозлари юзасидан келишмовчиликлар жадвалини тайёрлаш (қайта ишлаш) (мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 99 ва 100-бандлари).


20__ йил ___ _______


Ф.И.О.

16.

Қонун лойиҳаси ва у бўйича маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш ("Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 23-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентининг III-бўлими).


20__ йил ___ _______


Ишлаб чиқувчининг раҳбари

         





Услубий кўрсатмаларга

2-ИЛОВА


НАМУНА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида"ги қарори лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир


Таклиф этилаётган таҳрир


Асослантириш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги

"Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 12-сон қарори

3. Бош вазир котибияти, ахборот таҳлил департаментлари ва бошқа таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириб боришни таъминлаш, улар ишининг самарадорлигини ошириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасига Аппарат Раҳбари лавозими киритилсин. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамаси аппарати Раҳбари мақомига кўра Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.


Ўз кучини йўқотмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 9 апрелдаги ПҚ-834-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида"ги қарорининг 1-бандига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати раҳбари лавозими тугатилиб, ўрнига Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси лавозими киритилган. Ушбу Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг 2-банди билан Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ваколатлари белгиланган.


Белгилансинки, Бош вазир котибияти, ахборот-таҳлил департаментлари ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича - тегишли равишда Бош вазирга ва унинг ўринбосарларига;

ташкилий масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича - Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунадилар.

Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари зиммасига:

Бош вазир котибияти, ахборот-таҳлил департаментлари ва функционал бўлимлари ишларини мувофиқлаштириб бориш;

Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда имзолаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти котибиятига ва Бош вазирга тақдим этиш;

Вазирлар Маҳкамаси комплексларида ва аппаратнинг таркибий бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, фармойишлари ва топшириқларининг бажарилиши бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш;

Бош вазир ўринбосарлари билан биргаликда тегишли аппаратнинг таркибий бўлинмаларига бош мутахассис ва етакчи мутахассис кадрларни танлаш;

аппарат мутахассислари ва ходимларининг иш ва касб малакаси даражасини ошириш, уларни мунтазам равишда аттестациядан ўтказиш масалалари юклансин.




Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги

200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган

мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш

тартиби тўғрисида низом

4. Мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисида ваколатли орган мансабдор шахси томонидан протокол тузилади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:


4. Мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисида ваколатли орган мансабдор шахси томонидан протокол тузилади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:


Қўшимчалар қимматли қоғозларни олиб қўйишда ва кейинчалик уларнинг миқдори, турлари ва эмитент ҳақидаги маълумотлари бўйича низолашиш имконияти бўлмаганда протоколни тўғри тузиш мақсадида киритилмоқда.

а) тузилган вақти ва жойи;


а) тузилган вақти ва жойи;


б) протоколни тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;


б) протоколни тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;


в) мол-мулк эгаси ва мол-мулки олиб қўйилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, паспортига оид маълумотлар ва шу кабилар), уларни аниқлаш имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно;


в) мол-мулк эгаси ва мол-мулки олиб қўйилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, паспортига оид маълумотлар ва шу кабилар), уларни аниқлаш имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно;


Қўшимчалар мулкни олиб қўйишни амалга оширувчи ваколатли идоралар мансабдор шахсларининг мулкни олиб қўйиш протоколини кейинчалик уларни амалга ошириш учун тўғри ва тўлиқ тузишининг жавобгарлигини ошириш мақсадида киритилмоқда.

Шуни қайд қилиб ўтиш лозимки, мулкни олиб қўйиш протоколларида барча керакли маълумотлар, шу жумладан олиб қўйилган мулкнинг сифатига доир тавсифлар кўрсатилмаяпти, бу эса ўз навбатида мулкнинг алмашинуви ёки бошқача тарзда ўзгаришига ва шикастланиши учун шароит яратишга сабаб бўлмоқда.

г) мол-мулкни олиб қўйишда иштирок этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, агар улар бўлса;


г) мол-мулкни олиб қўйишда иштирок этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, агар улар бўлса;


д) ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг мазмуни;


д) ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг мазмуни;


е) мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат;


е) мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат;


ж) ҳуқуқбузарнинг тушунтириш хати;


ж) ҳуқуқбузарнинг тушунтириш хати;


з) олиб қўйилаётган ҳар бир буюмнинг номи ва миқдори, унинг ўзига хос белгилари (оғирлиги, узунлиги ва бошқалар);

з) олиб қўйилаётган ҳар бир буюмнинг номи ва миқдори, унинг ўзига хос белгилари (оғирлиги, узунлиги ва бошқалар). Қимматли қоғозларни олиб қўйишда олиб қўйилган қимматли қоғозларнинг умумий миқдори, уларнинг тури ва қимматли қоғозларнинг эмитенти тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади;


и) олиб қўйилаётган мол-мулкнинг сақланиши таъминланиши, шу жумладан ҳам буюмларнинг ўзини, ҳам улар вақтинча сақланаётган жойни муҳрлаб қўйиш, агар бу ишлар амалга оширилган бўлса.


Тўлдирилмоқда


и) олиб қўйилаётган мол-мулкнинг сақланиши таъминланиши, шу жумладан ҳам буюмларнинг ўзини, ҳам улар вақтинча сақланаётган жойни муҳрлаб қўйиш, агар бу ишлар амалга оширилган бўлса.

Ваколатли органнинг мансабдор шахси олиб қўйиш тўғрисидаги протокол тўғри тузилганлиги, шунингдек унда ушбу бандда назарда тутилган барча маълумотлар кўрсатилиши учун жавобгар бўлади.


6. Олиб қўйилган мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш, қайта ишлаш учун яроқлилигини экспертизадан ўтказиш, шунингдек уни баҳолаш мақсадида ваколатли органнинг мансабдор шахси уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса - бир сутка мобайнида эксперт тайинлайди, ушбу Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


6. Олиб қўйилган мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш, қайта ишлаш учун яроқлилигини экспертизадан ўтказиш, шунингдек уни баҳолаш мақсадида ваколатли органнинг мансабдор шахси уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса - бир сутка мобайнида эксперт ва баҳоловчини тайинлайди, ушбу Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


"Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Қонуннинг 12-моддасига биноан мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулот агарда у сертификатлаштириш талабларига мувофиқ эмаслиги сабабли сертификатлаштиришдан ўтмаган бўлса сотиш тақиқланади.


Тўлдирилмоқда

Мажбурий сертификатланиши керак бўлган (этил, озиқ-овқат спирти, алкоголли маҳсулотлар, пиво, тамаки маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, озиқ-овқатга биологик актив қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари бундан мустасно) ва улар бўйича мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлмаган олиб қўйилган маҳсулотлар бўйича ушбу маҳсулотни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан уни сертификатлаштириш ва белгиланган тартибда мувофиқлик сертификатини олиш учун сертификатлаштириш органига буюртманома берилади.

Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати қонун ҳужжатларида белгиланади.


Агарда мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулот хавфсизлик талабларига мос келмаса у сотилиши мумкин эмас ва йўқ қилиниши лозим. Шунинг учун мулкнинг бирхиллаштириш талабларига мос келиши предметига қаратилган текширув мулкнинг давлат ҳисобига ўтказилиши ёки йўқ қилиниши ҳақидаги саволларни ҳал қилишдан олдин ўтказилиши лозим.

Бунда олиб қўйилган маҳсулот сертификатлаштирилиши олиб бориладиган муддат қонунчиликда белгиланади.


24. Диний маданиятга тегишли буюмлар (тарихий, бадиий, илмий қимматга эга бўлган, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар ва тошлар бўлган буюмлардан ташқари) диний ташкилотларга далолатнома бўйича бепул берилади.


24. Диний маданиятга тегишли буюмлар (тарихий, бадиий, илмий ва бошқа маданий қимматга эга бўлган, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар ва тошлар бўлган буюмлардан ташқари) кейинчалик далолатнома бўйича диний ташкилотларга текин бериш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага берилади.


Ўзгартиришлар кўрсатиб ўтилган предметларни кейинчалик диний ташкилотларга бериши учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага йўналтириш мақсадида киритилмоқда.


60. Мол-мулк қийматининг баҳоси (суммаси) қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.

Бунда, агар сотилган мол-мулк қийматидан давлат органларининг махсус ҳисоб рақамларига чегиришлар амалга оширилган бўлса, у ҳолда қийматнинг тегишли суммаси ушбу органлар ҳисобидан тўланади.


60. Мол-мулк қийматининг баҳоси (суммаси) қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.



Чиқариб ташланмоқда


Қоплаш пропорционал олиб борилиши тўғрисидаги норма 59-бандда назарда тутилган.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 30 июлдаги

163-сон қарори билан тасдиқланган Олимпия захиралари

коллежлари тўғрисида низом

7. Спорт захирасини тайёрлаш олиб борилаётган спорт турлари ҳамда олимпия захиралари коллежи ўқувчилари контингенти олимпия захиралари коллежи тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Олимпия захиралари коллежи умумий контингенти 600 нафар ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади, умумий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўғинлари бўйича - 300 нафардан.



7. Спорт захирасини тайёрлаш олиб борилаётган спорт турлари ҳамда олимпия захиралари коллежи ўқувчилари контингенти олимпия захиралари коллежи тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Олимпия захиралари коллежи умумий контингенти 600 нафар ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади, умумий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўғинлари бўйича - 300 нафардан.


Тошкент шаҳридаги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Республика олимпия захиралари коллежи умумий контингенти аниқ бир сон этиб шакллантирилишини аниқлаштириш мақсадида қўшимча киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тошкент шаҳридаги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Республика олимпия захиралари коллежи умумий контингенти 660 нафар ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади, умумий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўғинлари бўйича - 330 нафардан.




       


      


     


(ишлаб чиқувчи раҳбарининг лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)

       





Услубий кўрсатмаларга

3-ИЛОВА


НАМУНА


"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни лойиҳаси

юзасидан халқаро ҳужжатлар ва чет эл мамлакатлари

қонун ҳужжатларини ўрганиш бўйича

ҚИЁСИЙ ЖАДВАЛ*


Халқаро ҳужжатлар ва чет

эл мамлакатлари қонун

ҳужжатлари


Амалдаги таҳрир


Таклиф этилаётган таҳрир


Асослантириш


Германия Федератив Республикасининг Федерал вазирликларнинг Регламенти





46-§. Лойиҳаларнинг ҳуқуқий ва тизимли экспертизаси


18-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш


22-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси



(1) Лойиҳани Федерал Ҳукуматга юборишдан олдин, у Адлия вазирлигига ҳуқуқий ва тизимли экспертизадан ўтказилиши учун юборилиши лозим.


....

(учинчи қисм) Ҳуқуқий экспертиза норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаган органнинг ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қиладиган органнинг юридик хизмати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилиши мумкин.





Тўлдирилмоқда

(иккинчи қисм) Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси ишлаб чиқувчининг ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи органнинг юридик хизмати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказилиши мумкин. Бунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизасини бошқа турдаги экспертизалар ўтказилганидан кейин амалга оширади.


Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йилдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентининг 28-бандига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасига киритилгунга қадар уларни қабул қилиш зарурлиги асослари бўйича ёзма мулоҳазалар илова қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига хулоса бериш учун юборилади.

Шу боис, лойиҳаларнинг Федерал Ҳукуматга юборилишидан олдин Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юборишга оид Германия қонунчилиги тажрибасини мазкур Қонуннинг 22-моддасига киритиш мақбул ҳисобланади.


"Хитой Халқ Республикасининг қонунчилиги тўғрисида"ги Хитой Халқ Республикасининг Қонуни


16-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлашда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қўлланиш амалиётини ҳамда жамоатчилик фикрини ўрганиш


20-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашда қонун ҳужжатларининг ҳолатини, қўлланилиш амалиётини, жамоатчилик фикрини ва халқаро тажрибани ўрганиш



58-модда. Маъмурий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари устидан ишлаш чоғида тегишли органлар, ташкилотлар ва фуқароларнинг барча фикрларини эшитиш лозим. Фикрларни эшитиш учун давра суҳбатлари, мунозаралар, конференциялар ва бошқа шаклдаги муҳокамаларни ўтказиш мумкин.


(иккинчи қисм) Қонун лойиҳалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда умумхалқ муҳокамасига қўйилиши мумкин. Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари жамоатчилик ёки мутахассислар муҳокамасига қўйилиши мумкин.

(иккинчи қисм) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг лойиҳалари қонунда белгиланган тартибда умумхалқ муҳокамасига қўйилиши мумкин. Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари жамоатчилик ёки мутахассислар муҳокамасига қўйилиши мумкин.




Тўлдирилмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси манфаатдор давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўтказилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар муҳокамаси тегишли тармоқлар мутахассислари иштирокида ўтказилади.

…..

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш сифатини уларни аҳолининг кенг қатлами вакиллари, шунингдек давлат органларининг мутахассислари ҳамда фуқаролар билан кенг муҳокама қилиш йўли билан амалга ошириш лозим.

Шу боис, қонун лойиҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик ёки мутахассислар муҳокамасидан ўтказишни очиб бериш тўғрисидаги Хитой Халқ Республикасининг мазкур тажрибасини ривожлантириш мақсадга мувофиқ.

Бунда муҳокама шаклини унинг тури кўп бўлганлиги сабабли қонун лойиҳасида кўрсатмаслик мақсадга мувофиқ.


    

*) Ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек уларни (уларнинг қисмларини) ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда.


       


      


     


(ишлаб чиқувчи раҳбарининг лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)

       





Услубий кўрсатмаларга

4-ИЛОВА


НАМУНА


"Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Қонун

лойиҳаси юзасидан халқаро ҳужжатлар ва чет эл

мамлакатлари қонун ҳужжатларини ўрганиш бўйича

ҚИЁСИЙ ЖАДВАЛ*

Халқаро ҳужжатлар ва чет эл

мамлакатлари қонун ҳужжатлари


Таклиф этилаётган таҳрир


Асослантириш


"Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Корея Республикасининг Қонуни



Давлат органлари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш жараёни мунтазам ҳисобланади ва уларни сифати ва умуман самарадорлигини такомиллаштириш мақсадида доимий мониторингни олиб боришни талаб қилади.

Давлат органлари томонидан ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш тенденциясини доимий равишда ҳисобга олиши, чуқур таҳлил ўтказиши, шунингдек ўз фаолияти соҳасидаги электрон ҳукуматни такомиллаштириши зарур.

Давлат органлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар соҳасидаги электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича идоравий режаларни қабул қилиш шундай чора-тадбирлардан бири бўлиб ҳисобланади.

Шунга асосан, мазкур масала юзасидан Корея тажрибасига таяниш ва уни қонун лойиҳасида акс эттириш мақсадга мувофиқ.


5-модда. Электрон ҳукумат учун ўрта муддатли ва узоқ муддатли бош режаларни қабул қилиш.


16-модда. Давлат органларининг электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатлари.


Маъмурий ишлар учун масъул ҳар бир марказий орган раҳбари электрон ҳукумат учун Миллий ахборотлаштириш тўғрисидаги Ҳадли Қонунининг 9-моддасига мувофиқ Ахборотлаштириш миллий стратегияси қўмитаси томонидан қайта кўриб чиқиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда электрон ҳукуматни амалга ошириш, унинг фаолият юритиши ва ривожланишини ўз ичига олган ўрта муддатли ва узоқ муддатли бош режани қабул қилиши керак.


Давлат органлари ўз ваколатлари доирасида:

.......

электрон ҳукумат соҳасидаги давлат дастурларига ва бошқа дастурларга узвий боғлиқ ҳолда ахборот тизимларини, ахборот ресурслари ва тармоқларини ривожлантиришнинг идоравий режаларини (дастурларини) ишлаб чиқади;

......

"Давлат хизматлари ва муниципал хизматлар кўрсатишни ташкил этиш тўғрисида"ги Россия Федерациясининг Қонуни



Ўзбекистон Республикасининг "Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида"ги Қонунига асосан ҳар бир фуқаронинг ахборот олиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимнинг ахборотни излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ва тарқатиш ҳуқуқи давлат томонидан ҳимоя қилинади.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш электрон ҳукуматнинг принципларидан бири ҳисобланади.

Мазкур масалани ахборот хавфсизлигини таъминлаш принципи орқали кўриб чиқишда, интерактив давлат хизматлари ариза берувчиларни хизматлардан хавфсиз фойдаланишни таъминлашларини таъкидлаш жоиз.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахслар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эгалар. Мурожаатга жавоб давлат органининг раҳбари ёки ваколатли мансабдор шахс томонидан имзоланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Қонунига кўра ахборотдан фойдаланувчи давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ишончли ахборотни олиш ва тарқатиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборотни олиш учун бевосита ёхуд ўз вакиллари орқали сўров билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Шунга асосан, мазкур масала юзасидан Россия Федерациясининг тажрибасига таяниш ва уни қонун лойиҳасида акс эттириш мақсадга мувофиқ.


10-модда. Давлат хизматлари ва муниципал хизматларни электрон шаклда кўрсатишни ташкил этиш талаблари.


20-модда. Электрон давлат хизматларига доир талаблар.

Давлат ва муниципал хизматларни электрон шаклда кўрсатишда:

Ахборот давлат хизматлари тўлиқ ва ишончли ахборотни ўз ичига олиши керак.

Интерактив давлат хизматлари:

.....


1) ариза берувчиларга белгиланган тартибда маълумот тақдим қилиш ва уларга давлат ва муниципал хизматлар ҳақидаги маълумотларга киришни таъминлаш.

......


шахсга доир маълумотларга ишлов беришни назарда тутувчи хизматлардан ариза берувчиларнинг хавфсиз фойдаланишини таъминлаши;

.....

5) агар федерал қонунларда бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, тақдим этилган давлат ёки муниципал хизматнинг натижасини ариза берувчи томонидан олиш.

.....

сўров юбориш ва электрон давлат хизматининг натижасини олиш имкониятини таъминлаши;

.....

           

*) Бутун (янги) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда.


       


      


     


(ишлаб чиқувчи раҳбарининг лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)

       





Услубий кўрсатмаларга

5-ИЛОВА


НАМУНА


Вазирликлар ва идоралар томонидан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори

лойиҳасига берилган таклиф ва эътирозлари бўйича

КЕЛИШМОВЧИЛИКЛАР ЖАДВАЛИ

Таклиф этилаётган таҳрир


Манфаатдор органларнинг

таклиф ва эътирозлари


Кўриб чиқиш натижалари


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги

5-сон қарори билан тасдиқланган Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки

бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини

ўтказиш тартиби тўғрисида намунавий низом

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

33. Эксперт хулосасида қоидабузарлик сабаблари ва уларни содир этишга имкон берган шароитлар, шунингдек уларни бартараф этишнинг ташкилий-техникавий тавсиялари ҳолатлари кўрсатилиши мумкин.


"Суд экспертизаси тўғрисида"ги Қонуннинг 23-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ иш учун аҳамиятга молик бўлган ва суд экспертининг ташаббусига кўра аниқланган ҳолатлар хулосанинг мажбурий элементларига дахлдордир, Намунавий регламентнинг 33-бандидаги "ҳолатлар" сўзини чиқариб ташлаш лозим деб ҳисоблаймиз.


Қабул қилинди.

33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди:

"33. Эксперт хулосасида қоидабузарлик сабаблари ва уларни содир этишга имкон берган шароитлар, шунингдек уларни бартараф этишнинг ташкилий-техникавий тавсиялари кўрсатилиши мумкин".


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

33. Эксперт хулосасида қоидабузарлик сабаблари ва уларни содир этишга имкон берган шароитлар, шунингдек уларни бартараф этишнинг ташкилий-техникавий тавсиялари ҳолатлари кўрсатилиши мумкин.


Намунавий низомнинг 33-банди қуйидаги таҳрирда баён қилиниши таклиф қилинади:

"33. Ҳуқуқбузарликнинг содир этилишига кўмаклашувчи ҳолатлар, сабаблар ва шароитлар, шунингдек эксперт хулосасида ўз аксини топмаган ҳолда, уларни бартараф этиш бўйича ташкилий-техникавий тавсиялар экспертнинг алоҳида маълумотномаси экспертнинг хулосасига илова қилиниши мумкин".


Қабул қилинмади.

"Суд экспертизаси тўғрисида"ги Қонуннинг 23-моддасида эксперт хулосасининг тузилиши тартиби белгиланган. Мазкур модданинг учинчи қисми хулосасида ҳуқуқбузарлик сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар, шунингдек уларни бартараф этишга доир ташкилий-техникавий тавсиялар кўрсатилган бўлиши мумкинлиги назарда тутилган. Шунга ўхшаш норма Жиноят-процессуал кодекси 184-моддасининг учинчи қисмида ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 299-1-моддасида берилган.

Шу билан биргаликда қайд қилиб ўтиш лозимки, экспертнинг алоҳида маълумотномаси процессуал ҳужжат ҳисобланмайди, бу эса ўз навбатида иш юзасидан далил бўлиб ҳисобланмаслигини билдиради.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 16 декабрдаги

300-сон қарори билан тасдиқланган Давлат суд эксперти сифатида

аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

18. (Биринчи хатбоши) Мажлис давомида Комиссия ўзининг кўриб чиқиши учун тақдим этилган материалларни ўрганади, аттестация қилинувчига суд-экспертнинг фаолиятини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, суд экспертизасининг назарий асослари, аниқ эксперт мутахассислиги бўйича саволларга жавоб беришни таклиф қилади, шундан кейин унинг махсус билимлари даражасини баҳолайди.


18-банд "амалий" сўзидан сўнг "назарий" сўзлари билан тўлдирилсин.


Қисман қабул қилинди.

Суд экспертизасининг амалий асослари мавжуд бўлмаганлиги сабабли "назарий асослар" сўзлари "назарий асослар ва амалий масалалар" сўзлари билан алмаштирилган.



       


      


     


(ишлаб чиқувчи раҳбарининг лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)




Услубий кўрсатмаларга

6-ИЛОВА


НАМУНА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига

киритилаётган лойиҳанинг ишлаб чиқилиши

ва келишилиши хронологияси ҳақида

МАЪЛУМОТ

Лойиҳанинг тури:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

         



Лойиҳанинг номи:


"2017 йил учун қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"

              



Лойиҳани киритиш учун асос:


Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 августдаги 227-сон қарори билан тасдиқланган Қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисида низомнинг 14-банди

               



Лойиҳани ишлаб чиқувчининг номланиши:


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

      

Т/р


Келишилган сана

Вазирлик ва идоранинг номланиши, унинг раҳбарининг Ф.И.О.

ва мансаби


Келишиш натижалари


1.

__ ____ 20__ й.

Лойиҳа Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилди ва манфаатдор вазирлик ҳамда идораларга келишиш (виза қўйиш) учун юборилди.


2.

__ ____ 20__ й.

Давлат рақобат қўмитаси

__________ - раис


Лойиҳага эътирозларсиз виза қўйилган.


3.

__ ____ 20__ й.

Марказий банк

__________ - раис


Лойиҳага эътирозлар билан виза қўйилган.


4.

__ ____ 20__ й.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги

__________ - бошлиқ


Лойиҳага эътирозларсиз виза қўйилган.


5.

__ ____ 20__ й.

Давлат божхона қўмитаси

__________ - раис


Лойиҳага эътирозларсиз виза қўйилган.


6.

__ ____ 20__ й.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

__________ - вазир


Лойиҳага эътирозлар билан виза қўйилган.


7.

__ ____ 20__ й.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

__________ - раис


Лойиҳага эътирозларсиз виза қўйилган.


8.

__ ____ 20__ й.

Молия вазирлиги

__________ - вазир


Лойиҳага эътирозларсиз виза қўйилган.


9.

__ ____ 20__ й.

Иқтисодиёт вазирлиги

__________ - вазир


Лойиҳага эътирозларсиз виза қўйилган.


10.

__ ____ 20__ й.

Лойиҳа Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилди.









(ишлаб чиқувчи раҳбарининг лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 15-сон, 173-модда