ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.04.2012 й. 106-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 11 апрелдаги

106-сон қарорига

ИЛОВА



Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат

эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи

қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий

қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун етиштирилган пахта хом ашёси кам олинган ҳосилининг бир қисми қийматини қоплаш йўли билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини (кейинги ўринларда хўжаликлар деб юритилади) молиявий қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди.


2. Хўжалик ер участкасининг муайян контурлари доирасида тупроқнинг механик таркиби, ундаги гумус миқдори, шўрланганлик, тошлоқлик, зичлик, гипслилик даражаси, ер остидаги тош ва сизоб сувларнинг жойлашиш сатҳи ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда, 100 балли шкала бўйича аниқланадиган бонитет бали ерларнинг ҳосилдорлигини аниқлаш мезони ҳисобланади.


3. Тупроқ бонитети бали "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси бўлинмалари томонидан, қишлоқ хўжалиги экинлари кадастр ҳосилдорлигини аниқлаш учун асос бўладиган тупроқ тадқиқотлари натижалари бўйича аниқланади.


4. Ғўзанинг кадастр ҳосилдорлиги тупроқнинг бир бонитет балига 0,4 га/ц пахта хом ашёси ҳисобидан аниқланади.


5. Хўжаликларнинг давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирилаётган, ўртача бонитет бали 60 дан паст бўлган, молиявий қўллаб-қувватлаш объектлари ҳисобланган ерлари ҳосилдорлиги паст бўлган ерлар деб ҳисобланади. Мазкур Низомни қўллашда:

хўжаликларнинг ўртача бонитет бали 60 ҳамда норматив ҳосилдорлиги 24 га/ц (60 х 0,4) ва ундан юқори бўлган ерлари пахта хом ашёси етиштиришда сарфланган моддий ва меҳнат харажатлари қопланишини таъминлайдиган майдонлар ҳисобланади;

ҳисоб-китобларда бонитет бали кўрсаткичи 40 ва ҳосилдорлиги гектаридан 16 центнер бўлган ерлар ҳосилдорликнинг паст даражаси этиб қабул қилинади. Ҳосилдорлиги гектаридан 16 центнердан паст бўлган ва тупроқ бонитировкаси бўйича ишлар бажарилмаган ерларнинг бонитет бали кўрсаткичлари бонитет бали 40 бўлган ерларга тенглаштирилади. Барча контурларнинг умумий бонитет баллари йиғиндиси ғўза майдонига бўлинади ва 1 гектар учун ўртача ҳисобланган бонитет бали чиқарилади;

ерларнинг ўртача бонитет бали - балларда, 1 гектар майдондаги кадастр ва норматив ҳосилдорлик ўртасидаги тафовут - центнерда, барча майдондан олинган ҳосил эса юздан биригача (0,01) аниқликда - тоннада, молиявий ёрдам суммаси эса - минг сўмнинг ўндан биригача (0,1) аниқликда ҳисобланади.


6. Ҳар бир хўжалик бўйича ҳосилдорлиги паст ерлардаги ҳақиқий ғўза майдони туман ҳокими (комиссия раиси) ҳамда туман қишлоқ хўжалиги, статистика, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари раҳбарларидан иборат таркибдаги комиссия қарори билан, экиш тугагандан сўнг 20 кун мобайнида "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси органлари маълумотлари асосида аниқланади.

Комиссия қарор қабул қилингандан сўнг 3 кун мобайнида туман молия бўлимига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича туман комиссиясининг ҳосилдорлиги паст ерларда экилган ғўза майдонлари тўғрисидаги хулосасини, манфаатдор хўжаликларга эса - хулосадан кўчирмани юборади.



II. МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

СУММАСИНИ АНИҚЛАШ


7. Туман комиссияси томонидан ғўза экилган майдонлар ҳосилдорлиги паст ерлар деб қабул қилинган хўжалик раҳбари (бошқарувчиси), комиссия хулосасидан кўчирма олгандан сўнг 10 кун мобайнида туман молия бўлимига молиявий қўллаб-қувватлаш олиш учун мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича хўжаликни ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда пахта хом ашёси етиштирувчи хўжаликлар рўйхатига киритиш ҳақида ариза тақдим этади.


8. Туман молия бўлими туман комиссияси хулосасида ерларнинг ўртача бонитет бали тўғри аниқланганлигини текширади ва ҳар бир хўжалик бўйича туманнинг ҳосилдорлиги паст ерларида кам олинадиган пахта хом ашёси ҳажмини мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ ҳисоблаб чиқади, бунда:

бонитет балини 0,4 коэффициентга кўпайтириб ғўзанинг кадастр ҳосилдорлигини;

норматив (24 га/ц) ва кадастр ҳосилдорлик ўртасидаги тафовутни;

кадастр ҳосилдорлик ва 24 га/ц ҳосилдорлик ўртасидаги тафовутни экин майдонига кўпайтирган ҳолда хўжалик томонидан кам олинадиган ҳосилнинг ҳисобланган миқдорини аниқлайди.


9. Туман молия бўлими томонидан ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда кам олинадиган ҳосил миқдори ҳисоб-китоблари мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича календарь йилнинг 15 июнидан кечикмай вилоят молия бошқармасига (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига) тақдим этилади, у олинган ҳисоб-китобларни умумлаштириб, уларни календарь йилнинг 15 июлидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига мазкур Низомнинг 3а-иловасига мувофиқ шакл бўйича тақдим этади.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида пахта етиштирувчи хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун назарда тутилган маблағлардан келиб чиққан ҳолда, ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда кам олинадиган бир тонна пахта хом ашёсига тўғри келадиган ўртача ҳисобланган суммани аниқлайди ҳамда календарь йилнинг 1 сентябригача бўлган муддатда уни Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига ва вилоятларнинг молия бошқармаларига етказади.

11. Пахта хом ашёси ҳосили йиғиб олиниб, давлат эҳтиёжлари учун топширилгандан сўнг, лекин календарь йилнинг 15 ноябридан кечикмай, туман молия бўлимига:

таққослама далолатномалар асосида тузилган, пахта тозалаш корхонаси ва хўжаликлар ўртасида расмийлаштирилган, давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасига мувофиқ сотилган пахта хом ашёси миқдори тўғрисидаги мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича пахта тозалаш корхонасининг маълумотномаси;

туман ҳокимлиги комиссиясининг ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда ҳақиқатан ҳосили йиғиб олинган пахта майдони тўғрисидаги хулосаси мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича тақдим этилади.


12. Туман молия бўлими туман қишлоқ хўжалиги бўлими билан биргаликда, ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирган хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлаш суммасини олинган маълумотлар асосида, мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шакл бўйича ҳисоблаб чиқади.

13. Молиявий қўллаб-қувватлаш суммасини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоблар ҳақиқий кадастр ҳосилдорлик олинишини таъминлаган хўжаликлар бўйича амалга оширилади.

Бунда:

ҳақиқий кадастр ҳосилдорлик бўйича аниқлаб ҳисоблаб чиқилган маҳсулот ҳажмини давлатга сотишни таъминламаган хўжаликларга (тегишли органлар хулосалари асосида қабул қилинган ҳокимлик комиссияси қарори билан тасдиқланган табиий офатлар ёки бошқа енгиб бўлмайдиган куч вазиятлари (форс-мажор) натижасида экинларнинг шикастланганлиги ҳолатлари бундан мустасно) молиявий қўллаб-қувватлаш суммаси ҳисобланмайди;

ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда кадастр ҳосилдорликдан юқори ҳосил олишни таъминлаган хўжаликларни рағбатлантириш мақсадида молиявий қўллаб-қувватлаш суммаси кадастр ҳосилдорлик бўйича ҳисобланади. Кадастр ҳосилдорликдан юқори олинган ҳосил учун молиявий қўллаб-қувватлаш суммаси қисқартирилмайди;

пахта хом ашёсини давлат эҳтиёжлари учун ҳамда бошқа қайта ишлаш корхоналарига ("ЦАСК" ҚК, "Миришкор" ва бошқаларга) сотган хўжаликларга белгиланган тартибда ҳисобланган молиявий қўллаб-қувватлаш суммасидан давлат эҳтиёжлари учун сотилган пахта ҳажмига мутаносиб сумма тўланади.


14. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими билан келишган ҳолда туман молия бўлими томонидан амалга оширилган йиғма ҳисоб-китоблар туман ҳокими томонидан тасдиқланади ва календарь йилнинг 20 ноябридан кечикмай вилоят молия бошқармасига (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига) тақдим этилади.

15. Вилоятлар молия бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги) туманлар молия бўлимлари томонидан тайёрланган ахборотлар ҳамда ҳисоб-китобларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини текшириб, уларни минтақа бўйича умумлаштирадилар ҳамда вилоят ҳокими (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси) томонидан тасдиқланган вилоятнинг ҳосилдорлиги паст бўлган ерларида давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирган хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлаш суммасининг йиғма ҳисоб-китобини мазкур Низомнинг 6а-иловасига мувофиқ шакл бўйича календарь йилнинг 1 декабридан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этадилар.


16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги материаллар келиб тушишига кўра уларни бир ҳафта мобайнида умуман вилоятлар (Қорақалпоғистон Республикаси) ҳамда туманлар бўйича кўриб чиқади, тўлаш учун қабул қилинган молиявий қўллаб-қувватлаш суммаси ҳисоб-китобини электрон почта орқали вилоятлар молия бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги)га етказади.



III. МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

СУММАСИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА ТЎЛАШ


17. Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида назарда тутилади ва тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ўтказилади.

18. Вилоятлар молия бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги) 2 кун мобайнида хўжаликлар бўйича тасдиқланган молиявий қўллаб-қувватлаш суммасини туманларнинг молия бўлимларига етказадилар.


19. Туман молия бўлими тасдиқланган ҳисоб-китоблар олингандан сўнг 3 банк куни мобайнида вилоят молия бошқармаси (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги) томонидан тасдиқланган ҳисоб-китоб нусхасини илова қилган ҳолда, тўлов топшириқномасини ғазначиликнинг туман бўлинмасига хўжаликнинг ҳисоб рақамига ўтказиш учун тақдим этади.


20. Маблағларни ҳар бир хўжаликка ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган махсус ҳисоб рақамга ўтказиш орқали амалга оширилади.

Ғазначилик бўлинмалари ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлаш суммасини ўтказишда молия органларидан шартнома тузишни ёки харажатлар сметаси тақдим этишни талаб қилмайдилар.


21. Хўжаликларга молиявий қўллаб-қувватлаш суммасини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан жорий молиявий йил учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.


IV. МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИНГ ТЎЛАНИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


22. Бюджетдан хўжаликларнинг махсус ҳисоб рақамига тушган молиявий қўллаб-қувватлаш маблағлари:

бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар бўйича қарздорликни, банк кредитлари ва иш ҳақи, шунингдек пахта хом ашёси етиштириш учун сотиб олинган моддий-техника ресурслари ва кўрсатилган хизматлар учун қарзларни тўлашга;

келгуси йил ҳосили учун сотиб олинадиган ресурслар ва кўрсатиладиган хизматлар учун олдиндан тўловларни амалга оширишга;

ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларини ва хўжаликнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади.


23. Вилоятлар молия бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги) ва Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, мақсадли маблағлардан фойдаланиш тугаллангандан кейин 10 кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирган хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун тушган маблағлардан фойдаланилиши бўйича ҳисоботни мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шакл бўйича тақдим этадилар.


24. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ажратилган маблағларнинг тўғри ҳисобланганлиги ва улардан фойдаланилишини текширади. Ушбу мақсадда ҳар йили 1-чоракда олдинги йилда тўланган маблағларни текшириш амалга оширилади.


V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


25. Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлаш ушбу Низомнинг 8-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА



____________ тумани комиссиясининг ҳосилдорлиги

паст бўлган ерларда ғўза экин майдони тўғрисидаги

ХУЛОСАСИ

Таркибида комиссия раиси - туман ҳокими



(Ф.И.О.)

комиссия аъзолари:


туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи



(Ф.И.О.)

туман статистика бўлими бошлиғи



(Ф.И.О.)

туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи бўлган комиссия



(Ф.И.О.)

20__ йил ҳосили учун ғўза экиш якунларини кўриб чиқиб тасдиқлайдики, қуйида кўрсатилган хўжаликлар томонидан ҳосилдорлиги паст ерларда чигит экилган.

Т/р

Хўжаликларнинг

номи


Контур

N


Экин

майдони,

гектар


Бонитет

бали*

йиғиндиси


Бонитет

бали

йиғиндиси

(4-устун х

5-устун)


Хўжалик бўйича

ўртача ҳисобланган

бонитет бали

(6-устун йиғиндиси /

4-устун йиғиндиси)


1

2


3

4

5

6

7

1.

……






Х


……






Х


……






Х


Хўжалик бўйича жами


Х


Х




      

      






2.

……






Х


……






Х


……






Х


Хўжалик бўйича жами


Х


Х




Туман бўйича жами







*) Бонитет баллари йиғиндиси ҳисобланганда бонитети 40 баллдан паст бўлган ерлар 40 балли деб баҳоланади.

Комиссия раиси - туман ҳокими







(имзо)


(Ф.И.О.)

комиссия аъзолари:





туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи







(имзо)


(Ф.И.О.)

туман статистика бўлими бошлиғи







(имзо)


(Ф.И.О.)

туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи







(имзо)


(Ф.И.О.)

           





Низомга

2-ИЛОВА



_______________________ вилояти

(Қорақалпоғистон Республикаси)

________________________ тумани

ҳокимлигининг молия бўлимига



Ариза



хўжалиги хабар берадики,


(номи)


20___ йилда ___ гектар майдонда, шу жумладан N __ контурдаги бонитет бали ___ бўлган ____ гектар, N ___ контурдаги бонитет бали ___ бўлган ___ гектар, N __ контурдаги бонитет бали ___ бўлган ___ гектар, N __ контурдаги бонитет бали ___ бўлган ___ гектар майдонда чигит экиш якунланди. Ўртача ҳисобланган бонитет бали __ баллни ташкил этади.

__________ тумани ҳокимлиги комиссияси томонидан юқорида кўрсатилган контурларда чигит экилганлиги тасдиқланган ва шунинг учун ____________ хўжалигини ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирадиган ва давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватланадиган хўжаликлар рўйхатига киритишни сўрайман.

Хўжалик раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.


20___ йил "___" ___________






Низомга

3-ИЛОВА



20 __ йилда _______ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси)

________ туманидаги ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда

олинмай қолаётган пахта хом ашёси миқдорининг

ҲИСОБ-КИТОБИ

Т/р

Хўжаликлар

номи


Жойлашган

жойи


Экин майдони, гектар


Ўртача

ҳисоб-

ланган

бонитет

бали

(1-илова-

нинг

7-устуни)


Кадастр

ҳосил-

дорлиги

(6-устун

х 0,4 ц)


Норматив

ва кадастр

ҳосилдорлиги

ўртасидаги

фарқ (24 ц -

7-устун)


Олинмай

қолган пахта

хом ашёси

миқдори, тонна

(4-устун х

8-устун) / 10

жами

(1-илова-

нинг

4-устуни )


шу

жумладан:

бонитети

60 баллдан

паст (1-ило-

ванинг

4-устуни)


1

2


3

4

5

6

7

8

9


























































Туман бўйича жами*









*) Туман бўйича 9, 8, 7 ва 6-устунлар қуйидагича аниқланади:

9-устун = (қўшиш йўли билан аниқланади); 8-устун = (9-устун / 4-устун) х 10; 7-устун = (24 ц - 8-устун); 6-устун = (7-устун / 0,4 ц.).

Молия бўлими мудири





(имзо)

М.Ў.

(Ф.И.О.)

        





Низомга

3а-ИЛОВА



20 __ йилда _______ вилоятидаги

(Қорақалпоғистон Республикасидаги) ҳосилдорлиги

паст бўлган ерларда олинмай қолаётган пахта

хом ашёси миқдорининг

ҲИСОБ-КИТОБИ

Т/р

Туманлар

номи

Хўжалик-

лар сони


Экин майдони, гектар


Ўртача

ҳисоб-

ланган

бонитет

бали

(3-илова-

нинг

6-устуни)


Кадастр

ҳосил-

дорлиги

(6-устун

х 0,4 ц)


Норматив

ва кадастр

ҳосилдорлиги

ўртасидаги

фарқ (24 ц -

7-устун)


Олинмай

қолган пахта

хом ашёси

миқдори, тонна

(4-устун х

8-устун) / 10


жами

(3-илова-

нинг

4-устуни)


шу

жумладан:

бонитети

60 баллдан

паст (3-ило-

ванинг

5-устуни)


1

2


3

4

5

6

7

8

9


























































Вилоят бўйича жами*









*) Вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) бўйича 9, 8, 7 ва 6-устунлар қуйидагича аниқланади:

9-устун = (қўшиш йўли билан аниқланади); 8-устун = (9-устун / 4-устун) х 10; 7-устун = (24 ц - 8-устун); 6-устун = (7-устун / 0,4 ц.)

Ҳудудий молия бошқармаси раҳбари

(Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири)





(имзо)

М.Ў.

(Ф.И.О.)

            





Низомга

4-ИЛОВА



_________________ тумани

ҳокимлигининг молия бўлимига



МАЪЛУМОТНОМА


Ушбу маълумотнома шу ҳақда берилдики, 20___ йил ҳосили учун қуйидаги хўжаликлар томонидан тузилган контрактация шартномасига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун жами ____ тонна пахта хом ашёси етказиб берилган, шу жумладан:

Т/р


Хўжаликлар номи


Сотилган пахта хом

ашёси миқдори, тонна


Сотилган пахта хом

ашёси қиймати, минг сўм






































"__________________" ОАЖ директори





(имзо)


(Ф.И.О.)

"__________________" ОАЖ бош бухгалтери





(имзо)


(Ф.И.О.)


          




М. Ў.



20___ йил "___" ____________ N ____.

   





Низомга

5-ИЛОВА



__________ тумани комиссиясининг ҳосилдорлиги

паст бўлган ерларда пахта хом ашёси йиғиб олинган

ҳақиқий майдонлар тўғрисидаги

ХУЛОСАСИ

Таркибида комиссия раиси - туман ҳокими



(Ф.И.О.)

комиссия аъзолари:


туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи



(Ф.И.О.)

туман статистика бўлими бошлиғи



(Ф.И.О.)

туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи бўлган комиссия



(Ф.И.О.)

20__ йил ҳосили учун пахта хом ашёси йиғиб олиш якунларини кўриб чиқиб тасдиқлайдики, қуйида кўрсатилган хўжаликлар томонидан ҳосилдорлиги паст ерларда пахта хом ашёси йиғиб олинган.


Т/р

Хўжаликларнинг

номи


Контур N


Пахта йиғиб олинган

майдон, гектар


Бонитет

бали*


Бонитет

бали

йиғиндиси

(4-устун х

5-устун)


Хўжалик

бўйича ўртача

ҳисобланган

бонитет бали

(7-устун

йиғиндиси /

4-устун

йиғиндиси)


жами


шу

жумладан:

бонитети

60 баллдан

паст ерлар


1

2


3

4

5

6

7

8

1.

……







Х


……







Х


……







Х


Хўжалик бўйича жами


Х



Х




    

    







2.

……







Х


……







Х


……







Х


Хўжалик бўйича жами


Х



Х




Туман бўйича жами


Х



Х



*) Бонитет баллари йиғиндиси ҳисобланганда бонитети 40 баллдан паст бўлган ерлар 40 балли деб баҳоланади.

Комиссия раиси - туман ҳокими







(имзо)


(Ф.И.О.)

комиссия аъзолари:





туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи







(имзо)


(Ф.И.О.)

туман статистика бўлими бошлиғи







(имзо)


(Ф.И.О.)

туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи







(имзо)


(Ф.И.О.)

         





        

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

____________________ тумани ҳокими

(Ф.И.О.)

________________________ М.Ў.

(имзо)


Низомга

6-ИЛОВА

        

        



____________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси)

____________туманининг ҳосилдорлиги паст бўлган ерларида

давлат эҳтиёжи учун 20__ йилда пахта хом ашёси етиштирган

хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлаш суммасининг

ҲИСОБ-КИТОБИ

            



Т/р

Хўжаликлар

номи


Амалда


Йиғим-

терим

майдони

бўйича

ўртача

ҳисоб-

ланган

бонитет

бали

(5-илова-

нинг

8-устуни)


Кадастр

ҳосил-

дорлик

(7-устун

х 0,4 ц)

га/ц


Норматив ва кадастр

ҳосилдорлик

ўртасидаги фарқ


Ҳосилдор-

лиги паст

бўлган

ерларда

олинмай

қолган

пахта, тн

(3-устун х

10-устун/10


___минг

сўм/т х

11-устун

ҳисобидан

молиявий

ёрдам

суммаси

(минг сўм)


йиғим-

терим

майдони,

га (5-ило-

ванинг

4-устуни)


шу жум-

ладан,

бонитети

60 балл-

дан паст

майдонлар

(5-илова-

нинг

5-устуни)


ялпи

ҳосил,

(тн.)


ўртача

ҳосил-

дорлик

(5-уст./

3-уст.

х 10)

га/ц


ҳақиқий

ҳосилдор-

лик ўрта-

сидаги

тафовут

(6-устун 

8-устун)*


норматив

ҳосил-

дорлик

ўртаси-

даги

тафовут

(24 ц -

8-устун)


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12
























Жами**








Х




*) 1 гектардан ҳақиқий кадастр ҳосилдорликдан паст пахта хом ашёси йиғиб-териб олган хўжаликлар бўйича молиявий қўллаб-қувватлаш суммаси ҳисоб-китоб қилинмайди.

**) Туман бўйича 11, 10, 8 ва 7-устунлар якунлари қуйидагича аниқланади: 11-устун = (3-устун х 10-устун/10); 10-устун = (11-устун/3-устун) х 10; 8-устун = 24 ц. - 10-устун; 7-устун = 8-устун/0,4 ц.

_____________ тумани молия бўлими мудири





(имзо)

М.Ў.

(Ф.И.О.)

_____________ тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи





(имзо)

М.Ў.

(Ф.И.О.)

           




             

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

____________________ тумани ҳокими

(Ф.И.О.)

________________________ М.Ў.

(имзо)


Низомга

6а-ИЛОВА

        

        



____________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси)нинг

ҳосилдорлиги паст бўлган ерларида 20___ йилда давлат

эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирган хўжаликларини

молиявий қўллаб-қувватлаш суммасининг йиғма

ҲИСОБ-КИТОБИ

            



Т/р


Туман

номи


Хўжалик-

лар сони


Амалда


Йиғим-

терим

майдони

бўйича

ўртача

ҳисоб-

ланган

бонитет

бали

(6-ило-

ванинг

7-устуни)


Кадастр

ҳосил-

дорлик

(8-устун

х 0,4ц)

га/ц


Норматив ва кадастр

ҳосилдорлик

ўртасидаги фарқ


Ҳосилдор-

лиги паст

бўлган

ерлардан

олинмай

қолган

пахта

(тонна)

(4-уст. х

11-уст.)/10


____минг

сўм/тн

х 12-уст.

ҳисобидан

жами

молиявий

қўллаб-

қувватлаш

суммаси

(минг сўм)


йиғим-

терим

майдони,

га (6-ило-

ванинг

3-устуни


шу жум-

ладан

бонитети

60 балл-

дан паст

майдон-

лар

(6-илова-

нинг

4-устуни)


ялпи

ҳосил,

(тон-

на)


ўртача

ҳосил-

дорлик

(6-уст./

4-уст.

х 10)

га/ц


ҳақиқий

ҳосил-

дорлик

ўртаси-

даги

тафовут

(7-уст. -

9-уст.)


норматив

ҳосил-

дорлик

ўртаси-

даги

тафовут

(24 ц -

9-устун)


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13


























  Жами*









Х




       

*) Вилоят бўйича 12, 11, 9 ва 8-устунларнинг якунлари қуйидаги тартибда аниқланади:

12-устун = (4-устун х 11-устун/10);. 11-устун = (12-устун/4-устун) х 10; 9-устун = 24 ц - 11-устун; 8-устун = 9-устун/0,4 ц.

_________ вилояти молия бошқармаси бошлиғи (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири)





(имзо)

М.Ў.

(Ф.И.О.)

_____________ вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири)





(имзо)

М.Ў.

(Ф.И.О.)

           





Низомга

7-ИЛОВА



__________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси)

бўйича 20___ йилда ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда

пахта хом ашёси етиштирган хўжаликларни молиявий

қўллаб-қувватлаш учун тушган маблағлардан

фойдаланилишига доир

ҲИСОБОТ

(минг сўм)

Т/р

Туманлар

номи


Хўжа-

ликларни

молиявий

қўллаб-

қувват-

лаш учун

ажра-

тилган

маблағ-

лар


Молиявий қўллаб-қувватлаш суммаларидан фойдаланиш йўналишлари


қарзларни қайтариш учун


олдиндан тўловлар учун


ЁММ


мине-

рал

ўғит-

лар


МТП

хизмат

лари


электр

энер-

гияси


ягона

ер

солиғи


……


…….


ЁММ


минерал

ўғитлар


МТП

хизмат-

лари


электр

энер-

гияси


…….


…….


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16














































Ҳудудий молия бошқармаси раҳбари (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири)





(имзо)

М.Ў.

(Ф.И.О.)

Ҳудудий давлат солиқ бошқармаси раҳбари





(имзо)

М.Ў.

(Ф.И.О.)

       





Низомга

8-ИЛОВА



Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат

эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи

хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Тадбирлар


Муддат


Бажарувчилар


I

Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда пахта хом ашёси етиштирувчи хўжаликлар рўйхати ва майдонини аниқлаш


Чигит экиш тугаллангандан кейин

20 кун мобайнида


Туман комиссияси

II

Туман комиссиясининг қарорини туман молия бўлимига, шунингдек ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда пахта хом ашёси етиштирувчи хўжаликларга етказиш


Қарор қабул қилинганидан кейин 3 кун мобайнида


Туман комиссияси

III

Хўжаликларнинг уларни молиявий қўллаб-қувватланадиган хўжаликлар рўйхатига киритиш тўғрисида туман молия бўлимига мурожаати


Туман комиссиясининг қарори олингандан кейин 10 кун мобайнида


Хўжаликлар раҳбарлари

IV

Туман бўйича олинмай қолган пахта хом ашёси ҳажмини аниқлаш ва ҳисобланган ҳажмни вилоят молия бошқармасига (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига) тақдим этиш


Календарь йилнинг

15 июнидан кечикмай


Туман молия бўлими

V

Вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) бўйича олинмай қолган пахта хом ашёси ҳажмини аниқлаш ва ҳисобланган ҳажмни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиш


Календарь йилнинг

15 июлидан кечикмай


Вилоятлар молия бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги)


VI

Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда олинмай қолган 1 тонна пахта хом ашёсига тўғри келадиган ўртача ҳисобланган суммани аниқлаш ва уни Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига ва вилоят молия бошқармаларига етказиш


Календарь йилнинг

1 сентябригача

Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

VII

Пахта тозалаш корхонасининг давлат эҳтиёжлари учун сотилган пахта хом ашёси ҳажми тўғрисидаги маълумотномасини туман молия бўлимига тақдим этиш


Календарь йилнинг

15 ноябригача


Пахта тозалаш корхоналари


Туман ҳокимлиги комиссиясининг ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда амалда пахта экилган майдон тўғрисидаги хулосасини туман молия бўлимига тақдим этиш


Календарь йилнинг

15 ноябригача

Туман комиссияси


VIII

Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи хўжаликлар бўйича молиявий қўллаб-қувватлаш суммасини аниқлаш ва уни вилоят молия бошқармасига (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига) тақдим этиш


Календарь йилнинг

20 ноябригача


Туман молия бўлими,

туман қишлоқ хўжалиги бўлими

IX

Молиявий қўллаб-қувватлаш суммасининг туман бўлинмалари томонидан тўғри аниқланганлигини текшириш, вилоят бўйича умумлаштириш ва ҳосилдорлиги паст ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) хўжаликларини қўллаб-қувватлаш учун талаб этиладиган молиявий қўллаб-қувватлашнинг йиғма ҳисоб-китоб суммасини Молия вазирлигига тақдим этиш


Календарь йилнинг

1 декабригача


Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар молия бошқармалари


X

Молиявий қўллаб-қувватлаш суммасини аниқлаш бўйича вилоятлар (Қорақалпоғистон Республикаси) ҳисоб-китобларини кўриб чиқиш ва уларни тўлаш учун вилоят молия бошқармаларига (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига) етказиш


Ҳисоб-китоблар тақдим этилгандан кейин 1 ҳафта мобайнида


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


XI

Хўжаликлар бўйича тасдиқланган молиявий қўллаб-қувватлаш суммасини туман молия бўлимларига етказиш


Тасдиқланган молиявий қўллаб-қувватлаш суммаси олинган вақтдан бошлаб 2 кун мобайнида


Вилоятлар молия бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги)


XII

Маблағларни хўжаликларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиш учун вилоят молия бошқармаси (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги) томонидан тасдиқланган ҳисоб-китоб нусхаси илова қилинган ҳолда тўлов топшириқномасини ғазначиликнинг туман бўлинмасига тақдим этиш


Тасдиқланган молиявий қўллаб-қувватлаш суммаси олинган вақтдан бошлаб 3 банк куни мобайнида


Туман молия бўлими, туман ғазначилик бўлинмаси


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 15-сон, 171-модда








































Время: 0.1294
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск