язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Паспорт ва виза тизими/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2012 й. 41-сон "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.02.2012 й.

N 41



"ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА

ДОИМИЙ ПРОПИСКА ҚИЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН

ШАХСЛАР - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ

ТОИФАЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан доимий прописка қилиш ва (ёки) уй-жой сотиб олиш юзасидан илгари берилган ва амалга оширилмаган рухсатномалар 2012 йил 15 мартгача амал қилиши белгилаб қўйилсин.


3. Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассисларга ва тор ихтисосдаги мутахассисларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш учун асосланмаган илтимосномалар берганлиги, шунингдек ушбу шахсларнинг лавозимдан озод қилинганлиги, бошқа ишга ўтганлиги ёки пенсияга чиққанлиги тўғрисида ўз вақтида хабар бермаганлиги учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.

Юқори малакали мутахассисларни ва тор ихтисосдаги мутахассисларни ишга таклиф этишда хизмат турар жойи бериш амалиётини кенг қўллаш тавсия этилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Б. Матлюбов):

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш, шунингдек чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш масалалари қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ равишда кўриб чиқилиши юзасидан назоратни таъминласин;

2012 йил мобайнида мазкур қарор нормалари амал қилишининг доимий мониторингини ва таҳлилини таъминласин, шунингдек ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий (вақтинча) прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Б. Матлюбов), Адлия вазирлиги (Н. Йўлдошев) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 16-сон, 179-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 5-сон, 32-модда