ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2012 й. 113-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
17.04.2012 й.
N 113
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ
КУЧЛАРИНИНГ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИГА
ТУРАР ЖОЙНИ ИЖАРАГА ОЛГАНЛИК
(ИЖАРАДА ТУРГАНЛИК) УЧУН ҲАР ОЙЛИК
ПУЛ КОМПЕНСАЦИЯСИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига ва Фуқаролик кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 25 июлдаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-7-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
"турар жойни ижарага олганлик (ижара) шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхаси".
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 16-сон, 183-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 4-сон, 27-модда