ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар / Акциялар /

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 26.04.2012 й. 2355-сон билан рўйхатга олинган Давлат солиқ қўмитасининг 30.03.2012 й. 2012/17-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 26 апрелда 2355-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитасининг

2012 йил 30 мартдаги

2012/17-сон қарорига

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси

томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан

рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги

ахборотни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига тақдим

этиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (бундан кейинги ўринларда Марказий депозитарий деб юритилади) томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни (бундан кейинги ўринларда битимлар тўғрисидаги ахборот деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига (бундан кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) тақдим этиш тартибини белгилайди.


I БОБ. БИТИМЛАР ТЎҒРИСИДАГИ АХБОРОТНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ҲАМДА УНИ ҚЎМИТАГА

ТАҚДИМ ЭТИШ


1. Қўмитага тақдим этиладиган битимлар тўғрисидаги ахборот Марказий депозитарийга инвестиция воситачилари томонидан тақдим этиладиган битимлар тўғрисидаги ахборот ва Марказий депозитарийда рўйхатга олинган битимлар тўғрисидаги ахборот асосида шакллантирилади.

2. Марказий депозитарий ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан Қўмитага битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.


3. Марказий депозитарий битимлар тўғрисидаги ахборотни Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомнинг иловасида назарда тутилган маълумотлар доирасида (рўйхат рақами 1919, 2009 йил 9 март) Қўмитага тақдим этади.


4. Электрон рақамли имзонинг очиқ калитлари Марказий депозитарий ва Қўмита ўртасида ўзаро алмашинади.

Электрон ҳужжатни юборишда Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш маркази томонидан берилган электрон рақамли имзолар калитлари сертификатига эга бўлган электрон рақамли имзо калитидан фойдаланилади.


5. Акцияларга доир битимларни рўйхатга олувчи инвестиция воситачилари битимлар тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи иш кунидан кечиктирмай Марказий депозитарий томонидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи (бундан кейинги ўринларда ваколатли орган деб юритилади) билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиладиган маълумотлар формати шифрланган электрон ҳужжат кўринишида Марказий депозитарийга тақдим этади.

6. Зарур бўлган ҳолларда, маълумотлар формати Марказий депозитарий томонидан Қўмита ва ваколатли орган билан келишилган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.


7. Марказий депозитарий ва Қўмитага битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этганлик учун ҳақ олинмайди.


8. Инвестиция воситачиси томонидан Марказий депозитарийга тақдим этилган битимлар тўғрисидаги ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, ушбу инвестиция воситачиси бундай ҳолат юз берганлигини билган пайтдан бошлаб беш кун мобайнида:

тақдим этилган битимлар тўғрисидаги ахборотнинг нотўғрилиги тўғрисида Марказий депозитарийни хабардор қилиши;

тақдим этилган битимлар тўғрисидаги ахборотни тузатишга доир чоралар кўриши;

тузатилган битимлар тўғрисидаги ахборотни Марказий депозитарийга тақдим этиши лозим.


9. Марказий депозитарий икки иш куни мобайнида:

инвестиция воситачисидан битимлар тўғрисидаги ахборотнинг нотўғрилиги тўғрисидаги хабарномани олгач, бу ҳақда Қўмита ҳамда ваколатли органни хабардор қилиши;

тузатилган битимлар тўғрисидаги ахборотни олгач, уни белгиланган тартибда Қўмитага тақдим этиши лозим.


9-1. Марказий депозитарий томонидан рўйхатга олинган Қўмитага тақдим этилган битимлар тўғрисидаги ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, Марказий депозитарий бундай ҳолат юз берганлигини билган пайтдан бошлаб беш кун мобайнида:

бу ҳақда Қўмита ва ваколатли органни хабардор қилиши;

битимлар тўғрисида тақдим этилган ахборотни тузатишга доир чоралар кўриши;

битимлар тўғрисидаги тузатилган ахборотни белгиланган тартибда Қўмитага тақдим этиши лозим.


II БОБ. БИТИМЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

АХБОРОТДАН ФОЙДАЛАНИШ


10. Битимлар тўғрисидаги ахборот маҳфий ҳисобланади.


11. Тақдим этилган битимлар тўғрисидаги ахборотдан Қўмита томонидан солиқ тўловчиларнинг юзага келган мажбуриятларини аниқлаш мақсадидагина фойдаланилади.


12. Марказий депозитарийдан олинган битимлар тўғрисидаги ахборотни сақлаш ва фойдаланишнинг махсус режими Қўмита томонидан таъминланади.



III БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


13. Инвестиция воситачилари Марказий депозитарийга тақдим этиладиган битимлар тўғрисидаги ахборотнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун жавобгардирлар, мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳолат бундан мустасно.

14. Марказий депозитарий битимлар тўғрисидаги ахборотни Қўмитага тақдим этмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этмаганлиги ёхуд бузиб кўрсатган ҳолда тақдим этганлиги учун жавобгар бўлади.


15. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


16. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 17-сон, 199-модда










































Время: 0.1902
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск