язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2012 й. 115-сон "Саноат тармоқлари корхоналарининг маънавий эскирган ва ейилган асбоб-ускуналарини жадал янгилашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.04.2012 й.

N 115



САНОАТ ТАРМОҚЛАРИ

КОРХОНАЛАРИНИНГ МАЪНАВИЙ ЭСКИРГАН

ВА     ЕЙИЛГАН     АСБОБ-УСКУНАЛАРИНИ

ЖАДАЛ ЯНГИЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2011 йилда вазирликлар ва хўжалик бирлашмалари таркибига кирадиган 418 та йирик саноат корхонасида технологик асбоб-ускуналарнинг техник аудитини ўтказиш натижасида 161,4 мингта асбоб-ускуна текшириб чиқилди, улардан асбоб-ускуналарнинг 30 фоизи янгилашни ёки 2012-2014 йилларда ва кейинги йилларда фойдаланишдан чиқаришни талаб этади.

Корхоналарда замонавий ва жаҳон даражасида муваффақиятли синаб кўрилган технологияларни жадал жорий этиш орқали ишлаб турган корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилишни давом эттириш ва республиканинг саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирликлар ва хўжалик бирлашмалари таркибига кирадиган 1-иловага* мувофиқ йирик саноат корхоналарида Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 15 мартдаги 72-сон қарорига мувофиқ ўтказилган техник аудит натижалари маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган 2012-2014 йилларда ва кейинги йилларда саноат тармоқларининг йирик корхоналарининг маънавий эскирган ва ейилган асбоб-ускуналарини замонавий, жаҳон даражасида синаб кўрилган асбоб-ускуналар билан алмаштирган ҳолда уларни фойдаланишдан чиқариш ва янгилашнинг мақсадли параметрлари 2, 2а ва 2б-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.


3. Вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда саноат корхоналарининг ўтказилган техник аудит натижалари бўйича аниқланган ейилган ва маънавий эскирган технологик асбоб-ускуналари ва жиҳозларини қолдиқ қиймат бўйича ҳисобдан чиқариш тўғрисида бошқарув органларининг қарорлари белгиланган тартибда қабул қилинишини таъминласинлар.


4. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ ўтказилган техник аудит натижасида аниқланган ҳисобдан чиқариладиган ейилган ва маънавий эскирган технологик асбоб-ускуналар ва жиҳозлар мажбурий тартибда қора ва рангли металлар парчалари шаклида фақат "Ўзметкомбинат" очиқ акциядорлик жамияти ва "Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи" АЖ бўлинмаларига шартномавий нарх бўйича сотилади, тушган маблағлар замонавий асбоб-ускуналар сотиб олишга мақсадли йўналтирилади.

5. Асосий воситаларни тугатиш натижасида олинган қора ва рангли металларни сотишдан тушган даромадларга амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар солинмаслиги ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ажратилмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.

6. Тижорат банкларига ушбу қарорга 2, 2а ва 2б-иловаларга* мувофиқ фойдаланишдан чиқариладиган асбоб-ускуналар ўрнига янги технологик асбоб-ускуналар сотиб олиш учун саноат корхоналарига узоқ муддатли кредитлар ажратиш тавсия қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2013 йил ва кейинги йиллар учун Инвестиция дастурини шакллантиришда Манзилли рўйхатга саноат тармоқлари корхоналарининг маънавий эскирган ва ейилган асбоб-ускуналарини замонавий, жаҳон даражасида синовдан ўтган асбоб-ускуналар билан алмаштирган ҳолда янгилаш лойиҳалари киритилишини назарда тутсинлар.


8. Вазирликлар, хўжалик бирлашмалари ва саноат корхоналари ҳар йили ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача бўлган муддатда маънавий эскирган ва ейилган асбоб-ускуналарни замонавий, жаҳон даражасида синовдан ўтган асбоб-ускуналар билан алмаштирган ҳолда янгилаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ахборот тақдим этсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот бериладиган чоракдан кейинги ойнинг 10-кунигача маънавий эскирган ва ейилган асбоб-ускуналарни замонавий, жаҳон даражасида синовдан ўтган асбоб-ускуналар билан алмаштирган ҳолда янгилаш тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни таҳлил қилиш ва натижаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари мажлисларида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 17-сон, 190-модда