язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Таълим/ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 179-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 21-Қ/Қ-сон, Молия вазирлигининг 40-сон "Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг намунавий штатларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 30.04.2012 й. Қарори (АВ томонидан 18.05.2012 й. 2182-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.05.2012 й.

N 2182-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.04.2012 й.

N 179


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.04.2012 й.

N 21-Қ/Қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.04.2012 й.

N 40


ҚАРОРИ


Олий таълим муассасалари бошқарув, техник,

хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг

намунавий штатларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2012 йил 28 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 561-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 январдаги 6-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 17-модда) мувофиқ, шунингдек олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сонини мақбуллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2010 йил 15 декабрдаги 485/1, 200-КК, 107-сон қарори (рўйхат рақами 2182, 2011 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 3-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига илованинг 39-банди биринчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари ҳамда 40-бандидаги "550" рақами "800" рақами билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Б. Ходиев

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири


          

А. Хаитов

Молия вазири

Р. Азимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 20-сон, 225-модда