язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Божхона тўловлари/ Тасдиқланган маҳаллийлаштириш Дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 17.05.2012 й. 2365-сон билан рўйхатга олинган 18.04.2012 й. Молия вазирлигининг 39-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ЭГ-01/14-1414-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 6-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2012-16-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-6-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 17 майда 2365-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат

солиқ қўмитаси ва Давлат

божхона қўмитасининг

2012 йил 18 апрелдаги

39, ЭГ-01/14-1414, 6, 2012-16

ва 01-02/8-6-сон қарорига

ИЛОВА



Тасдиқланган маҳаллийлаштириш

Дастури лойиҳалари амалга оширилаётган

корхоналар  томонидан  солиқ  ва  божхона

имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 29 июлдаги "2011-2013 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1590-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги "Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурини шакллантириш ва амалга ошириш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 154-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 235-модда) мувофиқ тасдиқланган маҳаллийлаштириш Дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш ҳамда улар томонидан даромадларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қуйидаги корхоналарга татбиқ этилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 29 июлдаги ПҚ-1590-сон қарорининг 1 ва 2-иловаларига киритилганларга - 2014 йил 1 январгача;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бўйича Маҳаллийлаштириш Дастурига киритилганларга.


2. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган корхоналар қуйидагиларни тўлашдан озод этиладилар:

маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича фойда солиғидан, ягона солиқ тўловидан (солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллайдиган субъектлар учун);

маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича мол-мулк солиғидан;

четдан олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган компонентлар (кейинги ўринларда импорт товарлари деб юритилади) учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари).


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ маҳаллийлаштириш Дастурига киритилган корхоналарга мазкур Низомнинг 2-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган санасидан бошлаб, мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган имтиёзлар эса - агар қарорнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб татбиқ этилади.


4. Мазкур Низомда назарда тутилган солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлар корхоналар янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтиришга, реконструкция қилишга, модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга, корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини (ИТТКИ) молиялаштиришга, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини пасайтиришга йўналтирилади.


5. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган солиқ ва божхона имтиёзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 105-модда) билан тартибга солинади.



II БОБ. СОЛИҚЛАР БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР

ВА УЛАРНИ ҚЎЛЛАШ


6. Маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадни фойда солиғидан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни қўллаш учун корхоналар маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадлар (харажатлар) бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари керак.


7. Фойда солиғи ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги 111, 2007-66-сон қарори (рўйхат рақами 1760, 2008 йил 21 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-4-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шакллари асосида амалга оширилади.


8. Ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланган микрофирмалар ва кичик корхоналарга солиқ солиш хусусиятларини ҳисобга олиб, ягона солиқ тўлови бўйича назарда тутилган имтиёз маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган тушум суммасига қўлланади. Айтиб ўтилган имтиёзни қўллаш учун корхоналар маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган тушум бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари керак.


9. Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги 111, 2007-66-сон қарори (рўйхат рақами 1760, 2008 йил 21 январь) билан тасдиқланган Ягона солиқ тўлови бўйича солиқ ҳисоботи шакллари асосида амалга оширилади.


10. Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган асосий ишлаб чиқариш фондларини мол-мулк солиғидан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни қўллаш учун корхоналар маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича солиқ солиш базасининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишлари керак.


11. Мол-мулк солиғи бўйича имтиёз маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун четдан олиб келинган, бироқ норматив муддатларда ўрнатилмаган асосий фондлар учун қўлланилмайди. Бундай мол-мулк бўйича солиқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) мувофиқ ҳисобланади ва тўланади.


12. Мол-мулк солиғи ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги 111, 2007-66-сон қарори (рўйхат рақами 1760, 2008 йил 21 январь) билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи шакллари асосида амалга оширилади.


13. Агар асосий ишлаб чиқариш фондларидан фақат маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланилмаса, имтиёз реализация қилишдан олинган соф тушумда маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг салмоғидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги 111, 2007-66-сон қарори (рўйхат рақами 1760, 2008 йил 21 январь) билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи шаклларининг Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 5-иловасида кўрсатилган маълумотлар асосида тақдим этилади.

Масалан, агар асосий ишлаб чиқариш фондларининг қолдиқ қиймати корхона бўйича жами 1500 млн. сўмни, реализация қилишдан олинган соф тушумда маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг салмоғи 25 фоизни ташкил этса, солиқ солинмайдиган асосий ишлаб чиқариш фондларининг қиймати 375 млн. сўмни (1500 х 25/100) ташкил этади.



III БОБ. БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ БЎЙИЧА

ИМТИЁЗЛАР ВА УЛАРНИ ҚЎЛЛАШ


14. Божхона тўловлари бўйича имтиёз эркин муомалага чиқариш режимига ўтказиш божхона расмийлаштируви пайтида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг белгиланган тартибда бериладиган хулосаси асосида тақдим этилади.

Бунда четдан олиб келинадиган эҳтиёт қисмларга (четдан олиб келинадиган технологик асбоб-ускуналар қийматида ҳисобга олинмайдиган), солиқ солинадиган оборот, шу жумладан, ноль даражали ставка бўйича оборот учун ишлатиладиган компонентларга ҳисоблаб ёзилган қўшилган қиймат солиғи суммаси тайёр маҳсулот бўйича бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида камайтирилади (ҳисобга олинади).


15. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари божхона тўловларини тўламасдан четдан товар олиб келган юридик шахслар реестрлари ва тақдим этилган имтиёзлар ҳисобини юритадилар.


16. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунига қадар (юридик шахснинг тегишлилиги бўйича) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига юридик шахслар томонидан божхона тўловларини тўламасдан четдан олиб келинадиган, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариши ташкил этилмаган ёки ички бозор эҳтиёжини ҳажми, сифати ва техник параметрлари бўйича қониқтирмайдиган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва улар учун эҳтиёт қисмлар, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган компонентлар тўғрисидаги маълумотни мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда тақдим этадилар. Давлат солиқ бошқармалари маълумот олинган санадан эътиборан уч кун ичида уни юридик шахс рўйхатдан ўтган жойдаги туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига юборадилар.


17. Давлат солиқ хизмати органларига юбориладиган маълумотда қуйидагилар мажбурий тартибда кўрсатилади:

божхона тўловларини тўлашдан озод қилинган юридик шахс - товарлар импорт қилувчисининг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами;

чет эллик товар етказиб берувчининг номи, шартнома рақами ва унинг божхона органида шартномани ҳисобга қўйиш чоғида берилган рўйхат рақами;

импорт товарларининг номи, уларнинг миқдори ва тақдим этилган имтиёзлар суммаси.


18. Имтиёзни қўллаган ҳолда олиб келинган импорт товарларидан мақсадга кўра фойдаланмаслик ҳолатлари солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолияти текшируви (тафтиши) вақтида аниқланганда, давлат солиқ хизмати органлари аниқланган ҳолатлар тўғрисида ҳужжатлар тузади ва уч иш куни мобайнида уларни тегишли давлат божхона хизмати органларига юборади. Мақсадга кўра фойдаланилмаган импорт товарларига тўғри келадиган божхона тўловлари бўйича имтиёзлар суммаси жарима санкцияларини, шу жумладан, пеняни ҳисоблаган ҳолда, Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) назарда тутилган тартибда бюджетга ундирилади.



IV БОБ. МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ДОИРАСИДА МАЖБУРИЯТЛАРНИ

БАЖАРИШНИ ТАЪМИНЛАШ


19. Лойиҳа маҳаллийлаштириш Дастуридан чиқарилган санадан бошлаб лойиҳани амалга оширувчи корхона мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган солиқ ва божхона имтиёзларидан маҳрум этилади.


20. Корхоналар томонидан маҳаллийлаштириш Дастурининг прогноз параметрларининг бажарилиши устидан мониторинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда амалга оширилади.


21. Маҳаллийлаштириш Дастурида назарда тутилган мажбуриятларни бажаришни таъминламаган ва шу асосда маҳаллийлаштириш Дастуридан чиқарилган корхоналар:

а) маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун илгари четдан олиб кирилган товарларнинг (компонентларнинг) қолдиқ қисмида божхона тўловлари бўйича бюджет билан қайта ҳисоб-китобларни амалга оширишлари шарт. Қайта ҳисоб-китоблар жарима санкциялари қўлланилмаган ҳолда амалга оширилади;

б) ушбу банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган тартибда қайта ҳисобланган божхона тўловлари бўйича тўланган маблағларни чегирган ҳолда 8840 "Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари" ҳисобварағида (маҳаллийлаштириладиган маҳсулот қисмида) акс эттириладиган ишлатилмаган маблағларнинг қолдиғини маҳаллийлаштириш Дастуридан чиқариш тўғрисидаги қарор кучга кирган кундан бошлаб уч кун мобайнида бюджетга ўтказиб беришлари шарт.

Мазкур маблағлар ўз вақтида ўтказиб берилмаган ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ пеня ҳисобланади.

Ушбу банднинг қоидалари имтиёз даври тугагандан сўнг, яъни маҳаллийлаштириш Дастурида белгиланган муддатлар тугагандан сўнг фойдаланилмаган маблағлар қолдиғига ҳам татбиқ этилади.


22. Солиқлар ва божхона тўловларини тўлашдан озод этиш натижасида бўшаган маблағлар мақсадга мувофиқ фойдаланилмаган тақдирда, бу маблағлар жарима санкциясини, шу жумладан, пеняни ҳисоблаган ҳолда, қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетга тўлиқ ундирилади.


23. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунига қадар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва Иқтисодиёт вазирлигига солиқ имтиёзларининг ҳажми тўғрисида маълумотни корхоналар кесимида тақдим этади.


24. Йил якуни бўйича маҳаллийлаштириш Дастурида назарда тутилган мажбуриятларни тўлиқ бажаришни таъминламаган, бироқ маҳаллийлаштириш Дастуридан чиқарилмаган корхоналар бўйича маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган компонентлар бўйича хулоса бериш Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича идоралараро Махсус комиссиянинг қарори бўйича ўтган йилда имтиёзларни қўллаган ҳолда четдан олиб келинадиган компонентларнинг қолдиғини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.



V БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


25. Корхоналар тақдим этилган солиқ ва божхона имтиёзларини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ҳамда қонун ҳужжатлари ва мазкур Низомга мувофиқ ўз вақтида тўлаш ва ҳисоб-китоблар тақдим этиш учун жавобгар бўладилар.


26. Солиқ ва божхона имтиёзларининг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ ва божхона хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.






Низомга

ИЛОВА



____________________ давлат солиқ бошқармаси


Четдан олиб келинадиган, маҳаллий ишлаб

чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариши ташкил

этилмаган ёки ички бозор эҳтиёжини ҳажми, сифати

ва техник параметрлари бўйича қониқтирмайдиган

технологик  асбоб-ускуналар,  бутловчи  буюмлар

ва    улар    учун    эҳтиёт    қисмлар,    шунингдек

маҳаллийлаштириладиган     маҳсулот     ишлаб

чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган

компонентлар тўғрисидаги

МАЪЛУМОТ


20___йил "___" чораги учун

         

Т/р

Олувчининг

номи


Олувчининг

юридик

манзили


Олувчининг

СТИР


Чет эллик

товар етказиб

берувчининг

номи


Шарт-

номанинг

рақами


Шартно-

манинг

божхона

органида

ҳисобга

қўйилган

рўйхат

рақами


Четдан олиб

келинган товар


Имтиёз

суммаси


номи


ўлчов

бирлиги


миқдори


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11































_________________

               (сана)

ЎзР ДБҚ


вилоят

бошқармасининг бошлиғи




М.Ў.

(имзо)


(Ф.И.О.)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 20-сон, 224-модда