язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Бошқа масалалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.2012 й. 139-сон "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.05.2012 й.

N 139


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МОБИЛ

ТЕЛЕФОНЛАРДАН   ФОЙДАЛАНИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Таълим-тарбия жараёни самарадорлигини янада оширишни таъминлаш, ҳар томонлама ривожланган ва баркамол авлодни тарбиялаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар, нодавлат таълим муассасалари билан биргаликда:

ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларининг изчил бажарилишини;

ушбу қарор билан тасдиқланган Низомнинг мақсади ва вазифалари аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 21-сон, 229-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 5-сон, 33-модда