язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нотариат/ Адлия вазирининг 21.05.2012 й. 113-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.05.2012 й. 2090-5-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.05.2012 й.

N 2090-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

21.05.2012 й.

N 113-мҳ


БУЙРУҒИ


Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2012 йил 31 майдан кучга киради)


"Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 15-сон, 163-модда) ва "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 201-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги 41-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 16-сон, 179-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 30 мартдаги 64-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090, 2010 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 99-модда) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ҳамда Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Қ. Тоғаев зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                               Н. Йўлдошев






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 4-банд тўртинчи хатбошисининг охирги жумласи қуйидаги мазмундаги жумлалар билан алмаштирилсин:

"Битим предмети бўлган объектни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар) кредит бюросига унинг сўровига кўра тақдим этилади. Ҳужжатларни бериш тўғрисидаги талаблар қарор ёки ажрим шаклида ёхуд процессуал қонунларда белгиланган бошқа тартибда расмийлаштирилган бўлиши шарт".


2. 6-банд:

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"битим предмети бўлган объектни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни (маълумотларни) кредит бюроларининг сўровига кўра тақдим этиш";

ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. 40-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 201-модда) 19-моддасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларида ман этилмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли. Юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектлари таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган фаолият тури билан ҳам шуғулланиши мумкин".


4. 53-банд қуйидаги мазмундаги йигирманчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги".


5. 57 ва 58-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"57. Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини олувчи тараф хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлганда, уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимларни нотариал тасдиқлаш мазкур Йўриқноманинг 53-бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан бир қаторда ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда берилган яшаш гувоҳномаси тақдим этилган тақдирда амалга оширилади.

58. Тошкент шаҳрида жойлашган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса амалга оширилади. Бунда, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг паспортига қўйилган доимий прописка штампини текширади. Агар паспортда "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 375-модда) билан тасдиқланган Рўйхатнинг (кейинги ўринларда Рўйхат деб юритилади) 2, 5, 9 - 11-бандлари асосида қўйилган доимий прописка штампи мавжуд бўлса, нотариус ички ишлар органининг доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади. Бунда, мазкур шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилган санадан бошлаб у Тошкент шаҳри ҳудудида уч йил доимий яшаган бўлиши лозим".


6. Қуйидаги мазмундаги 58-1 ва 58-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"58-1. Тошкент вилоятида жойлашган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса амалга оширилади. Бунда, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг паспортига қўйилган доимий прописка штампини текширади. Агар паспортда Рўйхатнинг 2, 5, 9 - 11-бандлари асосида қўйилган доимий прописка штампи мавжуд бўлса, нотариус ички ишлар органининг доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади. Бунда, мазкур шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилган санадан бошлаб у Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида уч йил доимий яшаган бўлиши лозим.

58-2. Рўйхатнинг 8-бандида назарда тутилган фуқаролар, яъни илгари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган - ўқишни, ишни, узоқ муддатли хизмат сафарини тугатганидан, шунингдек озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилганидан кейин доимий яшаш учун тегишинча Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига қайтиб келган фуқаролар уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиб олиш мақсадида нотариусга мурожаат қилганда, нотариус ички ишлар органларининг доимий прописка қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади. Бунда, ушбу маълумотнома нотариал идорага ички ишлар органларининг расмий алоқа йўллари орқали келиб тушган бўлиши лозим".


7. 80-бандда:

ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини олувчи тараф бўлиб хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлганда, ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда берилган яшаш гувоҳномаси";

ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


8. Қуйидаги мазмундаги 80-1 - 80-3-бандлар билан тўлдирилсин:

"80-1. Тошкент шаҳрида жойлашган хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса амалга оширилади. Бунда, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг паспортига қўйилган доимий прописка штампини текширади. Агар паспортда Рўйхатнинг 2, 5, 9 - 11-бандлари асосида қўйилган доимий прописка штампи мавжуд бўлса, нотариус ички ишлар органининг доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади. Бунда, мазкур шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилган санадан бошлаб у Тошкент шаҳри ҳудудида уч йил доимий яшаган бўлиши лозим.

80-2. Тошкент вилоятида жойлашган хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса амалга оширилади. Бунда, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг паспортига қўйилган доимий прописка штампини текширади. Агар паспортда Рўйхатнинг 2, 5, 9 - 11-бандлари асосида қўйилган доимий прописка штампи мавжуд бўлса, нотариус ички ишлар органининг доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади. Бунда, мазкур шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилган санадан бошлаб у Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида уч йил доимий яшаган бўлиши лозим.

80-3. Рўйхатнинг 8-бандида назарда тутилган фуқаролар, яъни илгари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган - ўқишни, ишни, узоқ муддатли хизмат сафарини тугатганидан, шунингдек озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилганидан кейин доимий яшаш учун тегишинча Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига қайтиб келган фуқаролар хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиб олиш мақсадида нотариусга мурожаат қилганда, нотариус ички ишлар органларининг доимий прописка қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади. Бунда, ушбу маълумотнома нотариал идорага ички ишлар органларининг расмий алоқа йўллари орқали келиб тушган бўлиши лозим".


9. 86-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"86. Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар билан айирбошлаш шартномаларини, шунингдек Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақаларида яшовчи фуқаролар билан айирбошлаш шартномаларини тасдиқлашда, ушбу Йўриқноманинг 57, 58 ва 58-1-бандлари қоидаларига риоя қилинади".


10. 92-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"92. Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳадя қилиш бўйича ҳадя шартномаларини, шунингдек Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақаларида яшовчи фуқароларга ҳадя қилиш бўйича ҳадя шартномаларини тасдиқлашда ушбу Йўриқноманинг 57, 58 ва 58-1-бандлари қоидаларига риоя қилинади".


11. 136-бандда:

биринчи хатбошидаги "кўчмас мулкни" деган сўзлар "кўчмас мулк" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"кўчмас мулк гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 21-сон, 239-модда