язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Паспорт-виза тизими/ Ички ишлар вазирининг 20.05.2012 й. 74-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.05.2012 й. 2366-сон билан рўйхатга олинган)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.05.2012 й.

N 2366




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

20.05.2012 й.

N 74


БУЙРУҒИ


Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган

жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2012 йил 31 майдан кучга киради)


"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 37-сон, 375-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 16-сон, 179-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                          Б. Матлюбов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 21-сон, 237-модда