язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги/ Ички ишлар вазирининг 04.04.2012 й. 53-сон "Техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан носоз деб топилган, шунингдек белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтмаган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини ечиб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.05.2012 й. 2367-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.05.2012 й.

N 2367




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

04.04.2012 й.

N 53


БУЙРУҒИ



Техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан

носоз деб топилган, шунингдек белгиланган муддатларда

техник  кўрикдан  ўтмаган  ёки  тегишли  рухсатномасиз

қайта  жиҳозланган транспорт воситаларининг  давлат

рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини ечиб олиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2012 йил 31 майдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва 2012 йил 24 февралдаги 49-сон "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 115-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органлари томонидан носоз деб топилган, шунингдек белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтмаган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиларини ечиб олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                            Б. Матлюбов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 21-сон, 238-модда