язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Ҳайвонларни сақлаш/ Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 3-сон, Ички ишлар вазирлигининг 9-сон "Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги 29.03.2012 й. Қарори (АВ томонидан 22.05.2012 й. 2368-сон билан рўйхатга олинган)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.05.2012 й.

N 2368

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

29.03.2012 й.

N 3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.03.2012 й.

N 9


ҚАРОРИ


Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш

тартиби тўғрисидаги йўриқномани

тасдиқлаш ҳақида


(2012 йил 1 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-сон "Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 28-сон, 290-модда) 9-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Табиатни муҳофаза қилиш

давлат қўмитаси раиси

     

Н. Умаров

Ички ишлар вазири

Б. Матлюбов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 21-сон, 240-модда