язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори/ Қимматли қоғозлар бозори/ Фонд биржаси. Фонд биржасидаги операциялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2012 й. 140-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фонд бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 19 мартдаги ПҚ-1727-сон Қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2012 й.

N 140



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ФОНД БОЗОРИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2012 ЙИЛ 19 МАРТДАГИ ПҚ-1727-СОН

ҚАРОРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фонд бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 19 мартдаги ПҚ-1727-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Тошкент" республика фонд биржаси" очиқ акциядорлик жамияти, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Давлат-тижорат Халқ банки, "Асака" давлат-акциядорлик тижорат банки ва "Ўзсаноатқурилишбанк" очиқ акциядорлик тижорат банкининг:

"Тошкент" республика фонд биржаси" ўз акциядорларидан акцияларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бозор қиймати бўйича сотиб олишини, Давлат мулки қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фонд бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 19 мартдаги ПҚ-1727-сон қарорининг 4-бандида кўрсатилган тижорат банкларидан ташқари (кейинги ўринларда тижорат банклари деб аталади);

"Тошкент" республика фонд биржаси" ўзи сотиб олган акцияларни харажатларни ҳисобга олган ҳолда улар сотиб олинган нарх бўйича мутаносиб асосда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича тижорат банкларига сотишини;

Тошкент шаҳар, Бухоро кўчаси, 10-уйда жойлашган "Республика биржа марказидан фойдаланиш дирекцияси" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда РБМ биноси деб аталади) тарзидаги мулкий комплекс Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан "Тошкент" республика фонд биржаси"га берилиши ҳисобига "Тошкент" республика фонд биржаси"нинг устав фонди 45 млрд. сўмгача оширилишини;

"Тошкент" республика фонд биржаси"нинг устав фондидаги Давлат мулки қўмитасига тегишли бўлган акциялар (устав фондининг 75 фоизидан ошадиган қисми бўйича) номинал қиймати бўйича тижорат банкларига сотилишини, акцияларни сотишдан тушган маблағлар фонд бозорини янада ривожлантириш учун, шу жумладан "Энг яхши корпоратив бошқарув", "Энг яхши инвестиция воситачиси" ва "Энг яхши инвестиция консультанти" ҳар йилги танловини ўтказиш учун, шунингдек корпоратив бошқарув ва молия бозори соҳасида халқаро конференциялар, "давра суҳбатлари" ва семинарлар ўтказиш учун "Тошкент" республика фонд биржаси"нинг махсус ҳисоб рақамига мақсадли йўналтирилишини назарда тутадиган таклифларига розилик берилсин. Кўрсатиб ўтилган махсус ҳисоб рақамдаги маблағлар фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда сарфланади.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан "Тошкент" республика фонд биржаси"нинг устав фондига бериладиган РБМ биносининг қиймати 44,0 млрд. сўм этиб белгиланганлиги;

"Тошкент" республика фонд биржаси"нинг қарори билан РБМ биносидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари эгаллаб турган хоналар учун ижара тўловининг нуль ставкаси белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази билан биргаликда "Тошкент" республика фонд биржаси"нинг устав фонди 45 млрд. сўмгача оширилишини;

қўшимча равишда чиқариладиган акциялар ҳақининг тижорат банклари билан биргаликда тўланишини;

фонд бозори учун умумий суммаси камида 6 млн. АҚШ доллари бўлган Ягона дастурий-техник комплексни етказиб бериш ва жорий этишга "Тошкент" республика фонд биржаси"нинг битта акция кам 25 фоиз миқдоридаги акциялар пакетини айирбошлаш бўйича Корея фонд биржаси билан шартнома тузилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 22 майдаги

140-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент" республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қимматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарорида:


8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


2-илованинг 18-банди иккинчи хатбошисига "савдо ташкилотчилари" сўзларидан кейин "фонд биржаси ва" сўзлари қўшилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 28 июлдаги 160-сон қарорида:


1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг:

қимматли қоғозлар бозори инфратузилмаси институтлари фаолиятини ва уларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиришни кучайтиришни, ҳисобга олиш тизимини соддалаштиришни, шунингдек қимматли қоғозларга оид битишувларга ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатишни такомиллаштиришни;

қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг дастурий-техник таъминотини бирхиллаштириш ва стандартлаштиришни, электрон ҳужжат айланишини кенг кўламда жорий этишни ва ундан фойдаланишни;

жисмоний шахсларнинг қимматли қоғозларга оид операцияларда, шу жумладан, қимматли қоғозларнинг пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда олди-сотди операцияларида иштирокини соддалаштиришни;

қимматли қоғозлар бозори маълумотларнинг ягона ахборот базасини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратишни таъминлайдиган Корея фонд биржаси томонидан 2013 йил охиригача Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорини модернизация қилиш бўйича Бош шартнома доирасида Ўзбекистон Республикаси фонд бозори учун камида 6 млн АҚШ доллари суммасига дастурий таъминлашни, сервер ва телекоммуникация асбоб-ускуналарини, маҳаллий мутахассисларни ўқитишни ва 1 йил мобайнида кафолатли хизмат кўрсатишни ўз ичига оладиган Ягона дастурий-техник комплекс фойдаланишга тайёр шарти билан етказиб берилиши ва жорий этилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.";


2 ва 3-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 декабрдаги 284-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 70-модда) билан тасдиқланган Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Реестрга ёзув рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ўзгартиришлар киритиш учун асослар пайдо бўлгандан кейин уч иш куни мобайнида киритилади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган давлат рўйхатидан ўтказиш органининг юридик шахсларнинг давлат реестрига юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги ёзувни киритиш ҳақидаги ёзма тасдиқномаси асосида қимматли қоғозлар чиқаришни Реестрдан чиқариб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 21-сон, 230-модда