язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.05.2012 й. ПФ-4442-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.05.2012 й.

N ПФ-4442



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида" 2012 йил 6 январдаги ЎРҚ-319-сон Қонунига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 23 майдаги

ПФ-4442-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Монополияга қарши ишларни тартибга солиш ва рақобатни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 26 февралдаги ПФ-4191-сон Фармонининг:


а) 2-бандида:

иккинчи хатбошидаги "монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисидаги" сўзлари "рақобат тўғрисидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "товарлар (хизматлар, ишлар) бозорларида," сўзлари "товар ёки молия бозорларида," сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошисидаги "монополияга қарши қонун ҳужжатлари," сўзлари "рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари," сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2010 йил 2 мартдаги ПҚ-1293-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбошисидаги ҳамда унинг 2 ва 3-иловаларидаги "монополияга қарши қонун ҳужжатлари" сўзлари "рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 21-сон, 226-модда