язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология/ Хавфсизлигини тасдиқлаш талаб этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва уларни унинг ташқарисига чиқариш Тартиби (ЎзР ВМ 12.08.1994 й. 409-сон қарорига 2-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Махкамасининг

1994 йил 12 августдаги

409-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хавфсизлигини тасдиқлаш талаб этиладиган товарларни

Ўзбекистон Республикаси худудига келтириш

ва уларни унинг ташқарисига чиқариш

ТАРТИБИ


Ушбу тартиб “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг қонунига асосланиб ишлаб чиқилган, у хавфсизлигини тасдиқлаш талаб этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва уларни унинг ташқарисига чиқариш қоидаларини белгилайди.

Тартиб мажбурий тартибда сертификатланиши лозим бўлган ва ташқи савдонинг олди-сотди ёки алмашиш (бартер) объекти бўлган товарларга татбиқ этилади, Ўзбекистон Республикасига товар келтирувчи ва уларни унинг ташқарисига олиб чиқиб кетувчи юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, товарларнинг хавфсизлиги устидан назоратни амалга оширувчи ташкилотларга мўлжалланган.


ХАВФСИЗЛИКНИ ТАСДИҚЛАШ

1. Товарлар хавфсизлигини тасдиқлаш уларни сертификатлаштириш йўли билан амалга оширилади.

2. Товарларни сертификатлаштириш истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини, атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлашга ва мол-мулкка етказилган зарарнинг олдини олишга йўналтирилган қонун ҳужжатлари ва стандартлар талабларига мувофиқ ўтказилади.


3. Ўзбекистон Республикасида сертификатлаштириш қоидалари Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш Миллий тизими - "Ўзстандарт" агентлиги томонидан" ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

4. Товар хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб белгиланган тартибда ваколатга эга бўлган орган томонидан берилган товарларни сертификатлаштириш натижалари бўйича мувофиқлик сертификати (бундан кейин сертификат дейилади) ёки сертификатни берган орган рақбарининг ҳақиқий (асл) муҳри ва имзоси билан ёки нотариал идораси томонидан тасдиқланган сертификат нусхаси (ксеронусха) ҳисобланади.

6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириладиган ва унинг ҳудудидан олиб чиқиб кетиладиган товарларнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлилигининг зарурлиги ва бу мувофиқликни сертификатлаштириш йўли билан тасдиқлаш шартнома ва битимларда кўрсатилади.


7. Сертификат берилган товар, шунингдек унинг жойлаштирилиши ва илова қилинадиган ҳужжатлар Мувофиқлик белгиси билан тамғаланиши мумкин.

Мувофиқлик белгисини қўйиш ва унинг мавжудлиги Мувофиқлик сертификатида кўрсатилган бўлиши керак.


ТОВАРЛАРНИ КЕЛТИРИШ

(ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИШ) ТАРТИБИ


8. Сертификатлаштирилиши шарт бўлган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва олиб чиқиб кетишга рухсат бериш учун "Ўзстандарт" агентлиги берган ёки тан олган ёхуд "Ўзстандарт" агентлиги ваколат берган орган томонидан берилган сертификат асос бўлиб ҳисобланади.

9. Сертификат (ёки унинг нусхаси) товар етказиб берувчи ёки товарни қабул қилиб олувчи томонидан божхона органига кўрсатилади ва божхона чегарасидан товар ўтказилгунга қадар текширилади.


10. Сертификат қуйидагилар мавжуд бўлганда ҳақиқий ҳисобланади:

имзонинг ва сертификатни (4-бандга мувофиқ) берган сертификатлаштириш органи муҳрининг асли;

сертификатлаштириш Миллий тизимининг Давлат рўйхатидаги сертификатни рўйхатга олиш рақами ва санаси.

13. Товарнинг хавфсизлигини тасдиқлаш мақсадида сертификатлаш органи божхона ҳудудида сақланаётган маҳсулотлар намуналарини танлаб олади. Намуналарни танлашда божхона вакиллари иштирок этадилар.

14. "Ўзстандарт" агентлигининг худудий органлари товарни қабул қилувчига унинг ҳоҳишига кўра сертификатлаштиришни ташкил қилишда, хорижий сертификатни тан олишда ва Миллий мувофиқлик белгисини қўйишда керакли хизматларни кўрсатади.

15. Сертификатлаштиришнинг натижалари ижобий бўлганда ёки хорижий сертификат тан олинганда қабул қилувчи (товар етказиб берувчи) товарни ўтказмаган божхонага сертификатни кўрсатади.


16. Ушбу тартиб бузилган ҳолда Ўзбекистон Республикасига келтириладиган ҳамда олиб чиқиб кетиладиган товарлар ўтказилмайди. Бундай товарлар божхона қонун ҳужжатлари билан белгиланган қоидаларга мувофиқ сақланади.

Белгиланган сақлаш муддати тугаши билан талаб қилиб олинмаган товарлар Ўзбекистон Республикаси мулкига ўтказилади.


17. Маҳсулот намуналарини синовлар ўтказиш учун республика ташқарисига олиб чиқиб кетишда (республика ҳудудида синовлар ўтказиш имконияти бўлмаганда), товар етказиб берувчи (ишлаб чиқарувчи), синовлар ўтказиш жойи ва намуналар сони кўрсатилган ҳолда, синовларни ўтказиш ҳақидаги "Ўзстандарт" агентлиги тасдиқлаган қарорни кўрсатади.

18. Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда текширилгандан сўнг ушлаб қолинган товарларни ўтказиш ҳақидаги қарор божхона томонидан қабул қилинади.