ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий солиқ ва йиғимлар /Тошкент вилояти ҳокимининг 28.01.2002 й. 20-сон "Тошкент вилоятидаги қўлланиладиган ижара ҳақининг ягона энг кам ставкалари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
28.01.2002 й.
N 20
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН
ИЖАРА ҲАҚИНИНГ ЯГОНА ЭНГ КАМ
СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси "Ижара тўғрисида"ги қонуни ва "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги қонун, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш Комплексининг 2001 йил 23-июлдаги мажлис баёнини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 3 августдаги 10-1-216-сонли хатининг ижросини бажариш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 июлдаги 4-сонли мажлис баёнининг 11 бандини, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулк Қўмитасининг 2001 йил 13 апрелдаги 33-П буйруғини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил, 31 декабрдаги 490-сонли Қарорига биноан, Тошкент вилояти ҳокимининг 2001 йил 22 январдаги 31-сонли Қарорига айрим ўзгартиришлар киритиш, Тошкент вилоятидаги бино, иншоотларни тартибга солиш, кутилаётган харажатлар билан корхона ва ташкилотларнинг ижара ҳақидан тушадиган даромадларни бир русумга солиш ва улардан оқилона фойдаланиш мақсадида,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Тошкент вилояти Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб - қувватлаш бошқармаси қошидаги Бинолардан фойдаланиш бошқармаси орқали тайёрланган ижара хақининг ягона энг кам миқдордаги ставкалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва Тошкент вилояти ҳокиминииг 2001 йил 25 июндаги 157-сонли Қарорининг 5-сонли иловасига тегишли ўзгартиришлар киритилсин.
1.1. Корхона ва. ташкилотларга қўлланиладиган имтиёзли ижара хақи ставкалари 2-иловага мувофик белгилансин.
1.2. 1-иловада кўрсатилган ягона энг кам миқдордаги ижара ставкаларидан ижара хақининг шартнома қийматини белгилашда таянч сифатида фойдаланилсин.
1.3. Тошкент вилоятидаги қўлланиладиган ягона энг кам миқдордаги ижара хақи ставкалари 2002 йил 1 январдан кучга киритилсин.
1.4. Ижарачилар ижара шартномаларидан ташқари умумий фойдаланиш ва фойдаланилаётган майдон учун коммунал хизмат харажатлари учун коммунал фойдаланиш ташкилотлари билан алоҳида ижара шартномалари тузишлари белгилаб қўйилсин.
1.5. Мол-мулкларни ижарага берилганда, йиллик ижара ҳақи белгиланган таргибга асосан ҳисобланиб, мол-мулк ижара шартномалари тузилишида Бинолардан фойдаланиш бошқармаси томонидан консалтинг хизмати кўрсатилиши назарда тутилсин.
1.6. Мулкчилик шаклидан қатъий назар, ижара шартномалари Бинолардан фойдаланиш бошқармаси томонидан рўйхатга олинсин ва ижара шартномалари рўйхати асосида электрон маълумотлар базаси ташкил қилинсин.
1.6.1. Шунингдек белгилаб қўйилсинки, ижарага берилаётган майдонларга доир ҳамда ижара хақидан тўланадиган тўловларнинг ўз вақтида ўтказилиши бўйича бино эгалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 12 майдаги ПФ-1154-сонли, 1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сонли, 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сонли ва 1998 йил 4 мартдаги ПФ-1938-сонли фармонларига асосан маълумотларни Бинолардан фойдаланиш бошқармасига тақдим этилиши учун маъсулдирлар.
1.7. Тошкент вилояти бўйича худудий зоналар рўйхати 3-сонли иловага мувофиқ тасдиқлансин.
1.8. Бинолардан фойдаланиш бошқармаси ушбу қарорнинг иловалари доирасида ижара шартномаси шартлари бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин ва унинг бузилиши холлари аниқлаганда, шартномани бекор қилиб ўрнатилган тартибда чоралар кўрсин.
1.9. Вилоят Молия бошқармаси (У.А.Солиев), Бинолардан фойдаланиш бошқармаси (А.А.Сайдуллаев) нарх-навони ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда ижара хақи ставкаларига ўзгартириш киритиш юзасидан ўз вақтида таклифлар киритсин.
2. Бинолардан фойдалаииш бошқармаси турар жойларни яшаш учун мўлжалланмаган жойларга ўтказилиши учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришга сарфланадиган харажатлар калькуляциясини тасдиқласин ва турар жойларни яшаш учун мўлжалланмаган жойларга ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномаларни берилишини таъминласин.
3. Тошкент вилояти ҳокимининг 2001 йил 22 январдаги 31-сонли Қарорининг 1.7., 1.8, 4 бандлари, 1-сонли, 2-сонли, 3-сонли, 4-сонли иловалари, 2001 йил 25 июндаги 157-сонли Қарорининг 5-сонли иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарорнинг бажаридишини назорат қилиш Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Р.Йўлдошевга юклатилсин.
Вилоят ҳокими У.Мирзақулов
2002 йил 28 январдаги
20-сонли қарорига
1-ИЛОВА
N |
Фаолият тури ва бинолардан фойдаланиш буйича корхона ва ташкилотлар номи |
Ижара ҳақи ставкалари 1 кв.м. майдонига |
1. |
Савдо корхоналари ва дўконлар (умумий майдон) |
1700 |
2. |
Ҳукумат қарорига асосан 8 хил озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи, нон маҳсулотлари ва китоб савдоси дўконлари шулар жумласидан:- китоб дўконлари ва техник-меъёрий ҳужжатлар билан савдо килувчи бўлимлар |
750 115 |
3. |
Аҳолига ва ташкилотларга хизмат кўрсатадиган корхоналар ва жисмоний шахслар |
1000 |
4. |
Бинолардан офис тариқасида фойдаланадиган қўшма корхоналар, ваколатхоналар, кичик корхоналар, маъсулияти чекланган жамиятлар, фирмалар, хиссадорлик ва хусусий корхоналар ҳамда ташкилотлар ва жисмоний шахслар учун |
1700 |
5. |
Бинолардан аниқ маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланадиган корхона, ташкилот ва муассасалар (мулк формаси қандайлигидан қатъий назар, умумий майдони учун), шунингдек: -ишлаб чикариш цехлари учун, умумий майдоии 400 кв.м. майдондан ортиқ |
500 200 |
6. |
Овқатланиш муассасалари |
1000 |
7. |
Банк муассасалари (Марказий банк ва Ҳалк банки) шу жумладан: -омонат касса |
1000 |
8. |
Тижорат банклари (турли йўналишдаги) |
1700 |
9. |
Алоқа муассасалари (давлатга тегишли) -тижорат (давлатга тегишли бўлмаган) -почта бўлимлари |
400 1000 300 |
10. |
Жамоат ташкилотларининг бошқарув маҳкамаси |
300 |
11. |
Омбор тариқасида фойдаланиладиган бинолар |
1000 |
12. |
Гараж тариқасида фойдаланиладиган бинолар |
390 |
13. |
Дорихоналар, оптика дўконлари ва тиббий техника дўконлари (тегишли лицензия бўлганда) |
1000 |
14. |
Пулли шифохоналар (тегишли лицензия бўлганда) |
720 |
15. |
Ётоқхоналар |
200 |
16. |
Спорт ва соғломлаштириш мажмуалари |
500 |
17. |
Ўқув юртлари ва касб ҳунар курслари |
200 |
18. |
Ўйин автоматлари учун фойдаланиладиган бинолар: |
750 |
19. |
-бильярд хоналари |
1800 |
20. |
Меҳмонҳоналар (давлатга тегишли бўлмаган) |
780 |
21. |
Тижорат кўргазмалари ва савдо кўргазмасини ўтказиш мақсадида фойдаланиладиган бинолар |
1800 |
22. |
Видеосалонлар, видео ва аудиокассеталарни ижарага бериш пунктлари, кабел студиялари |
3000 |
23. |
Бинолардан ҳизмат доирасида фойдаланадиган давлатга тегишли хўжалик ҳисобидаги ташкилот ва корхоналарнинг идоралари учун |
600 |
24. |
Автосервис |
1000 |
25. |
Дискотека, тунги клублар |
800 |
26. |
Балиқ боқадигаи сув хавзалари (бир гектар майдонига) |
120000 |
27. |
Чорвачилик, парранда, чўчқахона фермалар |
250 |
28. |
Иссиқ хона капитал қурилган ойнали шу жумладан енгил типдаги плёнкали |
250 18,0 |
29. |
Боғлар, токзорлар (бир гектар майдонига) |
200000 |
Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициент: Маъмурий бинонинг холати ва қурилиш турига кўра қўлланиладиган коэффициентлар:
1-Худудий зоналар коэффициенти (Зк):
Биринчи, иккинчи ва учинчи гуруҳлардаги шаҳар, туманларда 1.2 дан 2.5 гача, тўртинчи гурухда 1.2 дан 1.5 гача оширувчи коэффициентлар мавжуд
(вилоят худуди зоналари руйхати илова қилинади)
1-Бинонинг қурилишига кўра тури (Кк):
- алоҳида турган бино - 1.0
- бинога тақаб қурилган - 0.7
- чердак, мансарда - 0.5
- ярим ертўла, ертўла - 0.4
2-Ёндош худудидан фойдаланиш коэффициенти (Кх):
- ер майдони мавжуд бўлганда - 0.4
3-Тижорат йўлида фойдаланишга кулайлиги (Кт):
- асосий қатнов йўлларида жойлашгани 0.4
- иккинчи даражали транспорт қатнови йўлларига чиқиш жойи 0.3
Бинонинг ҳолати ва қурилиш турига кўра қўлланиладиган коэффициентлар қўшилади,
Ижара ҳақини ҳисоблашда ижара ҳақининг таянч ставкаси қуйидагича аниқлагнади:
Тс=Бс х Зк х (Кк + Кх + Кт)
бунда: Тс - бир йилга 1кв.м. учун ижара ҳақининг таянч ставкаси;
Бс - 1-иловага мувофиқ корхонанииг фаолият турига кўра бир йилига 1 кв.м. учун энг кам ижара ставкаси;
Изоҳ: а) Фойдаланиш учун харажатлар (ижарачилардан пул йиғиш) ҳамда коммунал хизмат ҳаражатларини қоплаш, бинонинг тасаруфф эгас:и томонидан ижарачилардан алоҳида йиғилади;
б) Тошкент вилоят шаҳар туман ҳокимликларининг структура бўлинмалари ҳисобланган ижарачиларга ҳамда бинолардан ишлаб чиқариш мақсадларида ва тайёр маҳсулотларни сақлаш учун фойдаланиладиган биноларга оширувчи коэффициентлар қўлланилмайди;
в) Кўрсатилган ижара ҳақи ставкаларига, қўшимча нарх солиғи ва ер солиғи киритилмаган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунларига асосан маълум даражадаги ижарачилар томонидан тўланади;
г) Уй жой мухандислик коммунал қурилмаларини қайта тиклаш зарур бўлган ертўла, бино ва иншоатларини таъмирлаш, қайта тиклаш, уй-жой режасини қайта бажариш ишларига маълум маблағ кетиши ва ўзлаштириш ишлари ижарачи ҳисобидан бажарилган тақдирда, бажарилган ишлар учун ажратилган маблағ миқдорига қараб, 4(тўрт) мартагача камайтириш коэффициенти қўлланиши мумкин;
д) Марказлаштирилган тартибда (нарх-навонинг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда) ижара ҳақи ва коммунал тўловларига индексацияли коэффициентлар жорий қилингаи пайтда ижарачига ижара берувчи(Бинонинг тасарруф эгаси)томонидан ёзма равишда хабар қилинади ва шартномада кўрсатилган муддатларга асосан керакли тўловларни бажаради.
2002 йил 28 январдаги
20-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ташкилот, муассаса ва корхоналарга қўлланиладиган
имтиёзли ижара ҳақи ставкалари
N |
Фаолият тури ва маъмурий бинолардан фойдаланиш |
Ижара ҳақи ставкалари |
1. |
Давлат бюджетидан тўла таъминланадиган ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар. Уларнинг қошида очилган хўжалик ҳисобидаги ташкилотларга |
Вақтинча озод 250 сўм |
2. |
Ўрта таълим, мактабгача тарбия муассасалари (пуллиларидан ташқари) |
Вақтинча озод қилинган |
3. |
Кутубхоналар, маданият уйлари, мусиқа мактаблари ва ўсмирлар клублари (пуллиларидан ташқари) |
Вақтинча озод қилинган |
4. |
Рассом ва хайкалтарошларнинг ижодий устахоналари |
Вақтинча озод қилинган |
5. |
Милиция органлари, ҳарбий комиссариятлар, халқ судлари, прокуратура органлари, адвокатуралар |
Вақтинча озод қилинган |
6. |
Касалхоналар, шифохоналар ва уларга тенг бўлган муассасалар (пуллиларидан ташқари) |
Вақтинча озод қилинган |
7. |
Кўрлар жамиятига қарашли ташкилот ва корхоналар |
Вақтинча озод қилинган |
8. |
Китоб дўконлари ва техник-меъёрий ҳужжатлар билан савдо қилувчи бўлимлар |
115 |
9. |
Маҳалла қўмиталари |
Вақтинча озод қилинган |
10. |
Жамоат ташкилотларининг маҳкамалари, агар тижорат билан шуғулланмайдиган бўлсалар: |
|
- Меҳр шавқат кўрсатиш жамиятлари; |
Вақтинча озод қилинган |
|
- Қизил ярим ой жамияти; |
Вақтинча озод қилинган |
|
- Экологик жамғармалар; |
Вақтинча озод қилинган |
|
- Соғлом авлод учун; |
Вақтинча озод қилинган |
|
- Уруш фахрийлари жамияти; |
Вақтинча озод қилинган |
|
- Ногиронлар жамияти; |
Вақтинча озод қилинган |
|
- Байналминал жангчилар уюшмаси; |
Вақтинча озод қилинган |
|
- Чернобил ҳалокатини бартараф этиш қатнашчилари уюшмаси |
Вақтинча озод қилинган |
Изоҳ: а) Фойдаланиш харажатлари (ижарачилардан пул йиғиш) ҳамда коммунал хизмат харажатларини қоплаш, бинонинг тасарруф эгаси томонидан ижарачилардан алоҳида (шу жумладан ижара ҳақидан озод қилинганлардан ҳам) ижара ҳақидан ташқари;
б) Марказлаштирилган тартибда (нарх-наво ўзгариши ҳисобга олингаи ҳолда) ижара ҳақи ва коммунал тўловларга индексацияли коэффициентлар жорий этилганда ижарага берувчи (бинонинг тасарруф эгаси) томон ёзма равишда ижарачига хабар қилади ва ижарачи шартномада кўрсатилган муддатларга мувофиқ керакли тўловларни бажаради:
в) Кўрсатилган ижара ҳақи ставкаларига қўшимча нарх солиғи ва ер солиғи киритилмаган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунларига асосан маълум даражадаги ижарачилар томонидан тўланади.
2002 йил 28 январдаги
20-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Тошкент вилояти бўйича худудий зоналар
РЎЙХАТИ
N |
Шаҳар ва туманлар номи |
Зоналар |
Худудий зоналар коэффициенти |
1. |
Олмалиқ шаҳри Ангрен шаҳри Чирчиқ шаҳри |
1.2.3. |
1.5 дан - 2.5 гача |
2. |
Охангарон шаҳри Бекобод шаҳри Янгийўл шаҳри |
1.2.3. |
1.5 дан - 2.0 гача |
3. |
Зангиота тумани Қибрай тумани Тошкент тумани |
1.2.3. |
1.2 дан - 1.8 гача |
4. |
Қолган туманлар (жами 12 та) |
1.2. |
1.2 дан - 1.5 гача |