язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Жисмоний тарбия ва спорт/ Умумий қоидалар/ Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.06.2012 й. 173-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 14 июндаги

173-сон қарорига

2-ИЛОВА



Спорт ва оммавий жисмоний тарбия

тадбирларининг календарь режасини

шакллантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг ҳар йилги календарь режаларини тайёрлаш ва шакллантириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом, уларнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштирувчи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида спорт, оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ва уларда қатнашишни амалга оширувчи ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


жисмоний тарбия-спорт ташкилоти - фаолиятнинг асосий тури сифатида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс ёки бошқа юридик шахснинг таркибий бўлинмаси;


спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси (кейинги ўринларда календарь режа деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги расмий спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирлари рўйхатини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларини халқаро спорт тадбирларига тайёрлаш ва уларнинг иштирок этишини таъминлаш бўйича тадбирлар рўйхатини белгиловчи ҳужжат;


спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари регламенти - спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини ҳамда уларга қўйиладиган мажбурий шартлар ва талабларни, шунингдек уларда қатнашиш шартларини белгиловчи қоидалар йиғиндисидан иборат бўлган ҳужжат;


спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари тўғрисида низом - спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ва уларда қатнашиш тартиби ва шартларини белгилайдиган ҳужжат;


спорт мусобақаси - спортчилар ўртасида ёки спортчилар жамоалари ўртасида ҳар хил спорт турлари (спорт дисциплиналари) бўйича мусобақанинг энг яхши иштирокчисини аниқлаш мақсадида жисмоний тарбия ёки спорт тадбирининг ташкилотчиси томонидан тасдиқланган низом (регламент) бўйича ўтказиладиган беллашув;


спорт тадбирлари - спорт мусобақаларини, ўқув-машқ жараёнини ва спортчилар иштирокида спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш бўйича бошқа тадбирларни ўз ичига оладиган тадбирлар;


оммавий жисмоний тарбия тадбирлари - аҳолини жисмоний тарбия машғулотларига жалб этишга ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган тадбирлар;


спорт тури - жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури бўлиб, у инсоннинг спорт мусобақаларига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўриши билан ажралиб туради, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидаларга, низомга (регламентга) эга бўлади;


ўқув-машқ йиғинлари - спортчиларни спорт мусобақаларига ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларига тайёрлаш ва уларда иштирок этиш, шунингдек ушбу тадбирлардан кейин тиклаш мақсадида спортчиларнинг спорт маҳоратини оширишга йўналтирилган, спорт йўналишига, педагогик ва тарбиявий йўсиндаги ташкил этилган тадбирлар;


спорт курслари, семинарлари ва конференциялари - жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини оширишга йўналтирилган тадбирлар.


II. КАЛЕНДАРЬ РЕЖАНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


4. Қуйидагилар календарь режани шакллантиришнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

спорт терма жамоаларини ва уларнинг захирасини спорт турлари бўйича спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларига тайёрлаш, мазкур тадбирларни ўтказиш ва уларда қатнашишнинг яхлит тизимини шакллантириш;

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг барча қатламлари ва ижтимоий гуруҳлари ўртасида оммавий жисмоний тарбияни ривожлантиришга кўмаклашадиган оммавий жисмоний тарбия тадбирлари тизимини шакллантириш;

спорт, оммавий жисмоний тарбия тадбирларини, ўқув-тренировка йиғинларини тайёрлаш ва ўтказишга йўналтириладиган бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш.


5. Календарь режада назарда тутилган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари, ҳар бир спорт турининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги вазифаларни ҳал этишни таъминлаши керак:

аҳолининг барча қатламлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш;

спортчилар, ҳакамлар ва тренерлар таркиби малакасини ошириш;

турли ҳудудий, республика халқаро спорт мусобақаларида муваффақиятли қатнашиш ҳамда лицензиялар олиш учун спорт терма жамоаларини ва уларнинг захирасини аниқ мақсадли тайёрлашни самарали ташкил этиш.


III. СПОРТ ВА ОММАВИЙ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ

ТАДБИРЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ҲАМДА

КАЛЕНДАРЬ РЕЖАГА КИРИТИШ ТАРТИБИ


6. Календарь режа қуйидагиларга бўлинади:

республика календарь режаси, у спорт федерациялари (уюшмалари) ва (ёки) жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан шакллантирилади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;

ҳудудий календарь режа, у тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия-спорт бошқармалари, шунингдек, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари томонидан шакллантирилади, ҳудудий молия бошқармалари (бўлимлари) билан келишилади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.

муайян жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари маъмурияти томонидан шакллантириладиган ва тасдиқланадиган жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари календарь режаси.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича республика календарь режаси Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаши томонидан, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда шакллантирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича ҳудудий календарь режаси Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгашининг ҳудудий бўлинмалари томонидан, ҳудудий молия бошқармалари (бўлимлари) билан келишган ҳолда шакллантирилади ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича шакллантирилади.


7. Республика календарь режаси қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

а) комплекс спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари;

б) спорт турлари бўйича республика ва халқаро спорт тадбирлари, улар қуйидагиларга бўлинади:

ёзги Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари;

қишки Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари;

спортнинг миллий турлари;

Олимпиада ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турлари;

ногиронлар ўртасидаги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари;

в) оммавий жисмоний тарбия тадбирлари, улар қуйидагиларга бўлинади:

жорий йил давлат дастурига бағишланган оммавий жисмоний тарбия тадбирлари;

аҳоли ва болалар ўртасида оммавий спортни ривожлантиришга йўналтирилган оммавий жисмоний тарбия тадбирлари;

Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича оммавий жисмоний тарбия тадбирлари;

вояга етмаганлар ўртасидаги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари;

спорт ветеранлари ўртасидаги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари.


8. Ҳудудий календарь режа спорт турлари бўйича ҳудудий ва республика спорт тадбирларини ўз ичига олади, улар республика календарь режасига ўхшаш тартибда бўлинади ва қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:

ёзги Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари;

қишки Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари;

спортнинг миллий турлари;

Олимпиада ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турлари;

оммавий жисмоний тарбия тадбирлари;

ногиронлар ўртасида спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари.


9. Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг календарь режаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

комплекс спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари;

жисмоний тарбия-спорт ташкилотларида оммалашган спорт турлари бўйича спорт тадбирлари;

оммавий жисмоний тарбия тадбирлари;

спортчиларни тайёрлаш ёки спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ва уларда қатнашиш режасидан келиб чиққан ҳолда бошқа бўлимлар.


10. Календарь режада, шунингдек қуйидагилар бўйича қилинган харажатларни қоплашга йўналтирилган маблағлар тўғрисидаги йиғма ахборотлар ҳам назарда тутилади:

комплекс, халқаро, республика ҳамда ҳудудий спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари бўйича;

Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерларининг амалдаги нормаларга мувофиқ энергия сарфларини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш бўйича;

Олимпиада ўйинлари, Жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинлари ғолиблари ва совриндорларини, йилнинг энг яхши спортчисини мукофотлаш бўйича;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш бўйича, шунингдек хорижий мутахассисларни жалб этиш бўйича;

спортчилар ва тренерларга тиббий хизмат кўрсатиш ва уларни суғурталаш бўйича;

спорт анжомлари, ускуналари ва формалари сотиб олиш бўйича;

бошқа тадбирлар бўйича.


11. Календарь режани шакллантириш спорт турларининг хусусиятларидан, уларнинг устуворлигидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек халқаро спорт ташкилотларининг календарь режаларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

12. Календарь режага қуйидагилар киритилади:

а) халқаро спорт мусобақалари ва ўқув-тренировка йиғинлари, шунингдек республика ҳудудида ўтказиладиган спорт мусобақалари ва ўқув-тренировка йиғинлари;

б) Олимпиада, Паролимпиада, Махсус олимпиада, Сурдолимпиада, Осиё, Паросиё ўйинлари, ўсмирлар Олимпиада ўйинлари, универсиадалар, спартакиадалар ва бошқалар.

в) республика спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари

г) ҳудудий спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари;

д) оммавий жисмоний тарбия тадбирлари - фестиваллар, танловлар, кўриклар ва аҳолининг турли қатламларини жалб этиш билан боғлиқ бўлган бошқа тадбирлар;

е) халқаро, республика ва ҳудудий тренерлар ёки ҳакамлар курслари, семинарлари, конференциялари, конгресслари.


13. Календарь режага киритиш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тадбирларнинг номлари, ўтказиш муддатлари ва жойлари кўрсатилган таклифлар (буюртманомалар) олдинги йилнинг 10 ноябридан кечикмай қуйидаги тартибда:

а) республика календарь режасига киритиш учун - республика олий спорт маҳорати мактаблари билан келишилган ҳолда (улар мавжуд бўлса) Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига республика спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан;

б) спортнинг техник ва амалий турлари бўйича республика календарь режасига киритиш учун - Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг Марказий кенгашига спортнинг техник ва амалий турлари бўйича спорт федерациялари (уюшмалари) ва (ёки) спортнинг техник ва амалий турлари ривожланаётган жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан;

в) ҳудудий календарь режага киритиш учун - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига спорт турлари бўйича ҳудудий спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан (улар мавжуд бўлса) ва (ёки) жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан;

г) спортнинг техник ва амалий турлари бўйича ҳудудий календарь режага киритиш учун - тегишли равишда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгашининг ҳудудий бўлинмаларига спортнинг техник ва амалий турлари бўйича ҳудудий спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан ва (ёки) жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан тақдим этилади.

Спорт-жисмоний тарбия тадбирлари календарь режага, шунингдек календарь режани шакллантирадиган ташкилотлар ташаббуси бўйича ҳам киритилади.


14. Календарь режага киритиш учун таклифга (буюртманомага) қуйидагилар илова қилинади:

а) спортнинг тегишли турини ривожлантирувчи халқаро спорт ташкилотининг халқаро спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирини ўтказиш тўғрисидаги қарори (календарь режа нусхаси - республика календарь режаси учун);

б) халқаро (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилганда), республика ва ҳудудий спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирлари тўғрисидаги низомлар (регламент) лойиҳалари;

в) спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларини, мусобақаларни молиялаштиришнинг режалаштирилаётган манбалари, шу жумладан бюджетдан ташқари манбалари кўрсатилган ҳолдаги молиявий-иқтисодий асослаш.


15. Календарь режага киритиладиган ёш гуруҳлари ўртасидаги чемпионатлар сони янада юқори босқичдаги ана шундай чемпионатлар сонидан ошиши мумкин эмас.



IV. КАЛЕНДАРЬ РЕЖАДА НАЗАРДА ТУТИЛГАН

ХАРАЖАТЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


16. Республика ва ҳудудий календарь режаларида назарда тутилган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига, ушбу мақсадларга ажратилган маблағлар доирасида, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

17. Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ҳамда спорт терма жамоалари ва улар захирасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида ўтказиладиган, календарь режага киритилган спорт тадбирларида қатнашишини молиялаштириш қуйидагилар:

спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирини ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа қарорлари ёки маҳаллий ҳокимият органлари қарорлари асосида;

спорт тадбирини ўтказаётган (ёки унда қатнашаётган) ташкилотнинг буйруғи ва спорт тадбирининг харажатлари сметаси асосида календарь режада ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.


18. Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказувчи (ёки уларда қатнашувчи) ташкилотларга спорт терма жамоалари ва улар захирасининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ва унда қатнашишни таъминлаш учун календарь режада назарда тутилган маблағлар доирасида, спортнинг алоҳида турлари бўйича сарфланмаган маблағлар ҳисобига қўшимча маблағлар йўналтириш ҳуқуқи берилади.

19. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ва унинг ҳудудида ўтказиладиган халқаро спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари харажатлари сметалари қуйидаги ҳужжатлар асосида тузилади:

электрон почта, факс ва бошқа алоқа воситалари орқали ўзбек (рус) тилидаги таржимаси билан олинган ҳамда тегишли муҳр билан тасдиқланган, спорт терма жамоасини спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларига расмий таклифноманинг (низом, регламент, қоидалар ва шу кабиларнинг) асл нусхаси (ёки нусхаси);

транспорт воситалари (авиа, темир йўллар, катта автомобиль йўллари, сув йўллари)га жойларни банд (бронь) қилиш ва қатнашчиларни суғурта қилиш бўйича ҳужжатлар;

спорт ёхуд оммавий жисмоний тарбия тадбирларида қатнашиш ёки уларни ўтказиш харажатлари, спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг ташкилотчилари томонидан эълон қилинган шартларни ҳисобга олган ҳолдаги харажатлар бўйича бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар.


20. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг харажатлари сметалари қуйидаги ҳужжатлар асосида тузилади:

спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказадиган (ёки уларда қатнашадиган) ташкилотнинг спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги буйруғи (қарори);

спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирининг низоми (регламенти);

турар жой, озиқ-овқат, транспортда ташиш, спорт иншооти, ускуналари, транспорт воситаларини ижарага олишни, суғурта қилишни ва шу кабиларни таъминлаш юзасидан шартномалар (прейскурантлар, маълумотномалар);

спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирида қатнашиш ёки уни ўтказиш харажатларини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.


21. Спорт терма жамоалари турли спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларида қатнашиш учун жўнаб кетаётганда хорижий давлат ҳудудида овқатланиш ва яшаш харажатлари Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низом бўйича назарда тутилади, агар спорт тадбири ўтказиладиган жойдаги ташкилий қўмитанинг шартларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса. Бунда, агар ташкилий қўмитанинг шартларига мувофиқ спорт делегациясининг яшаш ва овқатланиш нормалари тасдиқланган нормалардан юқори бўлса, у ҳолда ташкилий қўмитанинг нормалари қўлланилади.


V. КАЛЕНДАРЬ РЕЖАНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА СПОРТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА МОЛИЯВИЙ

МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ

КОМИССИЯСИ


22. Календарь режани шакллантириш ушбу Низом ва махсус ташкил этиладиган Комиссиянинг қарори асосида амалга оширилади.


23. Комиссия камида 5 кишидан иборат таркибда ташкил этилади, унинг таркибига:

республика календарь режасини шакллантиришда - Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тегишли бошқармаларининг бошлиқлари, спорт турлари бўйича республика спорт федерациялари (уюшмалари)нинг, спорт турлари бўйича республика олий маҳорати мактабларининг, шунингдек Ўзбекистон Миллий Олимпиада қўмитасининг вакиллари киритилади. Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасини шакллантириш ва спорт турлари бўйича молиявий маблағларни тақсимлаш комиссияси ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ таркибда шакллантирилади;

спортнинг техник ва амалий турлари бўйича республика календарь режасини шакллантиришда - Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгашининг вакиллари, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича республика спорт федерациялари (уюшмалари)нинг раҳбарлари ёки вакиллари киритилади;

ҳудудий календарь режани шакллантиришда - Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг, туманлар (шаҳарлар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларининг, спорт турлари бўйича тегишли ҳудудий спорт федерациялари (уюшмалари)нинг (улар мавжуд бўлса) ва (ёки) жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг вакиллари киритилади;

спортнинг техник ва амалий турлари бўйича ҳудудий календарь режани шакллантиришда - Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаши ҳудудий бўлинмаларининг, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича тегишли ҳудудий спорт федерациялари (уюшмалари)нинг (улар мавжуд бўлса) ва (ёки) жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг вакиллари киритилади;

жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг календарь режаларини шакллантиришда - мазкур жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари маъмурияти ва тренерларининг ёки тренер-инструкторларининг вакиллари киритилади.

Комиссияга раис бошчилик қилади.


24. Комиссия томонидан спорт федерациялари (уюшмалари)нинг, республика олий спорт маҳорати мактабларининг (улар мавжуд бўлса), жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирини календарь режага киритиш тўғрисидаги таклифлари (буюртманомалари) кўриб чиқилади.

25. Комиссия заруриятга кўра, Комиссия раисининг қарори бўйича чақирилади.

Комиссия мажлисини Комиссия раиси, у бўлмаган тақдирда - Комиссия раисининг қарори бўйича Комиссия аъзоларидан бири бошқаради.


26. Комиссия мажлиси, агар мажлисда Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, қонуний кучга эга ҳисобланади.

Комиссиянинг қарори очиқ овоз берган ҳолда, кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


27. Агар Комиссия аъзоларининг овози тенг бўлиб қолса Комиссия мажлисида раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


28. Комиссия қарори протоколлаштирилиши ва унда Комиссия аъзоларининг визаси бўлиши керак.


29. Зарурат бўлганда Комиссия мажлисларида:

спорт федерациялари (уюшмалари);

жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари;

республика олий спорт маҳорати мактаблари вакилларининг ахборотлари эшитилади.


30. Комиссия ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган бўлимлар, шунингдек кичик бўлимлар ва спорт турлари бўйича молиявий маблағларни тақсимлайди.

Бунда қуйидагилар ҳисобга олинади:

спорт турларининг устуворлиги ва истиқболлилиги;

спорт турининг йирик халқаро спорт мусобақаларидаги натижадорлиги;

Олимпиада ўйинлари ва Жаҳон чемпионатларига танлаш ёки лицензияли спорт мусобақалари;

спорт турининг кенг тарқалганлиги ва оммавийлиги;

ўтган йилдаги спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишга ёки уларда қатнашишга маблағлардан амалда фойдаланилганлиги.

Бунда молиявий маблағларни Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган спорт турларига йўналтириш Комиссиянинг биринчи навбатдаги вазифаси ҳисобланади.


31. Календарь режага қуйидаги ҳолларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин:

халқаро спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш муддатлари ва (ёки) жойлари ўзгарганда;

спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш шартлари ўзгарганда;

қўшимча равишда спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбири киритилганда;

қуйидагилар билан боғлиқ бўлган молиявий харажатлар ўзгарганда:

а) қатнашчиларнинг узил-кесил таркиби ёки сонини шакллантириш;

б) спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирини ўтказувчи ташкилотнинг молиявий шартларининг ўзгариши;

в) спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирига назарда тутилган маблағларнинг етишмаслиги.

Календарь режага ўзгартириш ва қўшимчалар календарь режани шакллантирадиган ташкилотнинг буйруғи асосида, уларни киритишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган, Комиссия тақдимномаси бўйича ва қуйидаги ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича қуйидаги зарур ҳужжатлар илова қилинган буйруғи асосида киритилади:

спортнинг тегишли турини ривожлантираётган халқаро спорт ташкилотининг қўшимча ёки ўзгартириши тўғрисидаги қарор (республика календарь режаси учун);

юқори органларнинг қўшимча ёки ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарори;

спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш регламентини, шу жумладан молиялаштириш шартларини ўзгартиришни тасдиқловчи ҳужжатлар;

бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар.


32. Календарь режага ўзгартириш ва қўшимчалар ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ташкилотларнинг ташаббуси бўйича, спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбири ўтказиладиган санадан бир ой олдин (истисно ҳолатларда 10 кун олдин) киритилади.

33. Календарь режага ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тегишли ўзгартиришларни киритишнинг мақсадга мувофиқлиги ва зарурлигининг асослаши билан бирга тақдим этилади.



VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


34. Ушбу Низомнинг талабларига риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


35. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


36. Комиссия календарь режанинг тўғри шакллантирилиши учун жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Спорт ва оммавий жисмоний тарбия

тадбирларининг календарь

РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирнинг номи


Ўтказилиш

муддати

Ўтказила-

диган жойи


Қатнашувчи

ташкилот-

лар


Халқаро спорт

мусобақалари ва

ўқув-тренировка

йиғинлари


Республика спорт

мусобақалари ва

ўқув-тренировка

йиғинлари


Жами,

сўмда


минг сўм

минг сўм


минг сўм


1. Комплекс спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари


        







2. Спорт турлари бўйича республика ва халқаро спорт тадбирлари

2.1. Ёзги Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари


Республика спорт мусобақалари









            








Халқаро спорт мусобақалари









           








Ўқув-тренировка йиғинлари









          








Осиё ҳамда Жаҳон чемпионатлари ва кубоклари








          







2.2. Қишки Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари


Республика спорт мусобақалари









          








Халқаро спорт мусобақалари









           








Ўқув-тренировка йиғинлари









          








Осиё ҳамда Жаҳон чемпионатлари ва кубоклари









         







2.3. Миллий спорт турлари


Республика спорт мусобақалари









            








Халқаро спорт мусобақалари









           








Ўқув-тренировка йиғинлари









         








Осиё ҳамда Жаҳон чемпионатлари ва кубоклари








2.4. Олимпиада ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турлари


Республика спорт мусобақалари









             








Халқаро спорт мусобақалари









       








Ўқув-тренировка йиғинлари









            








Осиё ҳамда Жаҳон чемпионатлари ва кубоклари









          







2.5. Ногиронлар ўртасида спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари


Республика спорт мусобақалари









           








Халқаро спорт мусобақалари









          








Ўқув-тренировка йиғинлари









            








Осиё ҳамда Жаҳон чемпионатлари ва кубоклари









             







3. Оммавий жисмоний тарбия тадбирлари


Республика спорт мусобақалари









          








Халқаро спорт мусобақалари









           








Ўқув-тренировка йиғинлари









            








Осиё ҳамда Жаҳон чемпионатлари ва кубоклари









              







       





Низомга

2-ИЛОВА


20__ йил учун _____________________________ бўйича

(спорт турининг номи)

спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь

режасига киритиш учун таклифлар (буюртманомалар)

N

Тад-

бир-

нинг

номи


Спорт

тури,

спорт

тур-

лари

гуруҳи


Ўт-

ка-

зиш

муд-

дат-

лари


Ўт-

ка-

зиш

муд-

дат-

лари


Жами

қат-

наш-

чилар

сони


шу жумладан:


Молия-

лашти-

ришга

жами

эҳтиёж,

млн сўм

(11 гуруҳ

+ 13

гуруҳ)


шу жумладан:


спорт-

чилар


тре-

нер-

лар


бош-

қалар

бюд-

жет

маб-

лағ-

лари

(млн

сўм)


спорт

федера-

циялари,

ҳомийлар

маблағ-

лари ва

бошқа

маблағлар

ҳисобига

(млн сўм)


1

2

3


4

5

6

7

8

9

10

11

12




Низомга

3-ИЛОВА


Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг

республика календарь режасини шакллантириш ва

спорт турлари бўйича молиявий маблағларни

тақсимлаш комиссияси

ТАРКИБИ

     

Абдухакимов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси

Набиев Д.Х.

-

жисмоний тарбия ва спорт вазири, комиссия раиси ўринбосари

Ахматджанов У.М.

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси

лавозим бўйича

-

молия вазири ўринбосари

Матчанов Ж.М.

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби

Маҳмудов Ш.Ш.

-

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари

Мамадалиев Ш.Ф.

-

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси бош котиби

Мустаев Р.Б.

-

Ўзбекистон гимнастика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари

Мамадалиев У.О.

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Миллий терма жамоаларини саралаш (селекция), шакллантириш ва тайёрлаш бошқармаси бошлиғи в.в.б.

Джураев И.Т.

-

Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори

Маматназаров Б.И.

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Олий спорт ютуқлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари, комиссия котиби

  

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 23-24-сон, 267-модда