язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Йўл хўжалиги. Йўл жамғармаси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2012 й. 174-сон "2012 йилда Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўллари участкаларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.06.2012 й.

N 174



2012 ЙИЛДА ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ

АВТОМАГИСТРАЛИ ТАРКИБИГА КИРУВЧИ

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ УЧАСТКАЛАРИНИ

ҚУРИШ ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида" 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1446-сон қарорида белгиланган ишлаб чиқариш тармоқларини, транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича вазифалар сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2012 йилда Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўллари участкаларини қуриш ва реконструкция қилиш учун нефть маҳсулотларини ички ишлаб чиқаришнинг кутилаётган ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда йўл битумига ҳисоблаб чиқилган 70,0 минг тонна ҳажмида қўшимча эҳтиёж мавжудлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясининг "Ўзйўлбутлаш" республика таъминот бошқармаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда жорий йил охиригача импорт бўйича 70,0 минг тонна ҳажмида йўл битуми етказиб беришга "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг идоравий мансуб корхоналари билан шартномалар тузилишини таъминласин.


3. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг идоравий мансуб корхоналарига йўл битуми етказиб беришга "Ариа Петролиум К/С" (Дания) компанияси билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришга ва уларнинг якунлари бўйича тендер савдолари ўтказмасдан импорт контрактлар тузишга истисно тариқасида рухсат берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги "Ариа Петролиум К/С" (Дания) компанияси билан олиб борилган тўғридан-тўғри музокаралар якунларини, шунингдек импорт бўйича йўл битумига нархларнинг холисоналигини ва босқичма-босқич етказиб беришнинг кафолатланганлигини ҳисобга олган ҳолда импорт контрактлар белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси:

жамғармани бошқариш Кенгаши билан келишув бўйича, тегишли пудрат ташкилотлари билан биргаликда импорт бўйича йўл битумига амалда шаклланаётган нархлар даражасини ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларига ва тузилган шартномаларга тузатиш киритсин;

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда импорт бўйича сотиб олинган йўл битумининг зарур тарзда ҳисобга олинишини ва унинг фақат Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўллари участкаларини реконструкция қилиш ва қуришга мақсадли йўналтирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига, истисно тариқасида, импорт бўйича олинаётган йўл битуми божхона расмийлаштируви даврида амалда божхона омборига жойлаштирилмасдан пудрат ташкилотларининг йўл битумини сақлаш учун мавжуд ўраларига туширилиши ва сақланишига рухсат берилсин.


7. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг идоравий мансуб корхоналари томонидан Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўллари участкаларини қуриш ва реконструкция қилиш учун импорт бўйича олиб келинаётган йўл битумига божхона тўловлари тўлаш (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) 2013 йил 1 июнгача бўлган муддатга кечиктирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига импорт бўйича йўл битуми учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси идоравий мансуб корхоналарининг сўм маблағлари тақдим этилган буюртманомаларга мувофиқ ўз вақтида конвертация қилинишини таъминлаш тавсия қилинсин.


9. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси йўл битуми белгиланган тартибда тайинланган пунктларгача ўз вақтида ташилиши ва етказиб берилишини таъминласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ғ.И. Ибрагимов ва Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 23-24-сон, 268-модда