язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Кредитлаш/ Марказий банк Бошқарувининг 09.06.2012 й. 17/3-сон "Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 21.06.2012 й. 1727-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.06.2012 й.

N 1727-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

09.06.2012 й.

N 17/3


ҚАРОРИ



Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар

учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни

молиялаштириш  ва кредитлаш тартиби  тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2012 йил 1 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунларига мувофиқ, Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 15 сентябрдаги 24/6-сон қарори (рўйхат рақами 1727, 2007 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 425-модда) билан тасдиқланган Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                               Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар

учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни

молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банд "асосий" деган сўздан кейин "ёки иккиламчи" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 6-банд "532-сон қарори" деган сўзлардан кейин "(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 12-сон, 70-модда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 29-банднинг иккинчи хатбошисидаги "(2007 йил 18 июль, рўйхат рақами 1697, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил," деган сўзлар "(рўйхат рақами 1697, 2007 йил 18 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й.," деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Қуйидаги мазмундаги VI боб билан тўлдирилсин:


"VI. Якуний қоида


36. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 25-сон, 281-модда