язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Аҳоли бандлиги/ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 04.06.2012 й. 27-Б-сон "Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.07.2012 й. 831-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.07.2012 й.

N 831-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

04.06.2012 й.

N 27-Б


БУЙРУҒИ



Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш,

уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини

тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2012 йил 13 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 561-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 январдаги 6-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 17-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири томонидан 1999 йил 30 августда 1569/03-1-сон билан тасдиқланган Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (1999 йил 13 октябрь, рўйхат рақами 831) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                                 А. Хаитов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 26-27-сон, 305-модда