язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати/ Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 25.06.2012 й. 01-сон "Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 06.07.2012 й. 1573-5-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.07.2012 й.

N 1573-5




НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ

25.06.2012 й.

N 01


ҚАРОРИ


Назорат қилувчи органлар томонидан

тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар

фаолиятида ўтказиладиган текширишларни

мувофиқлаштириш   тартиби   тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2012 йил 16 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 18-сон, 201-модда) мувофиқ ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Кенгаш ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2006 йил 11 мартдаги 06-01-01-сон қарори билан тасдиқланган "Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида"ги низомга (рўйхат рақами 1573, 2006 йил 6 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 19-сон, 168-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.



Бош вазир, Кенгаш раиси                                                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 26-27-сон, 307-модда




Қарорга

ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг   матни   ахборот-қидирув   тизими

экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига таржима

қилинган  ва ахборот тусига эга.  Ноаниқликлар

келиб  чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг

рус тилидаги матнига қаранг.



Назорат қилувчи органлар томонидан

тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар

фаолиятида ўтказиладиган текширишларни

мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар



1. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Назорат қилувчи орган режали текширув ўтказишнинг бошланиши ҳақида текширувни ўтказиш бошланишидан камида ўттиз календарь кун олдин тадбиркорлик субъектини текширувдан ўтказиш муддатлари ва предметини кўрсатган ҳолда, ёзма шаклда хабардор қилиши шарт. Тадбиркорлик субъектлари уларда ўтказилаётган режали текшириш ҳақидаги ва улар фаолиятини текширишни амалга оширишга рухсат олган назорат органларининг номи тўғрисидаги ахборотни Кенгаш ёки вилоят, туман комиссиясининг ишчи органларидан бепул олишга ҳақлидирлар. Режали текширишлар тўғрисидаги маълумотлар матбуотда чоп этилади".


2. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Кенгашнинг ва унинг ҳудудий комиссияларининг ишчи органлари тақдим этилган буюртманомалар ва текшириш ўтказиш дастурлари асослилигини, текширишларни ўтказиш дастурларининг назорат қилувчи орган зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқлигини, ўрганиладиган масалаларни тегишли назорат қилувчи органлар билан биргаликда ўрганиб чиқадилар ҳамда вилоят ёки туман комиссиялари ишчи гуруҳларининг режадан ташқари текшириш ўтказиш учун тақдим этилган буюртманомаларни кўриб чиқишга доир хулосаларини инобатга олган ҳолда қисқа муддатларда, лекин буюртманома келиб тушган кундан бошлаб икки ҳафтадан кечиктирмай тегишинча Кенгаш раиси (унинг ўринбосарлари), вилоят комиссиялари раиси томонидан имзоланадиган режадан ташқари текшириш ўтказиш тўғрисида ёки уни ўтказишни рад этиш ҳақида таклифлар тайёрлайдилар, уларни имзоланганидан сўнг бир иш куни ичида тегишли назорат қилувчи орган ёки ҳудудий комиссияга юборадилар.

Режадан

...