язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати/ Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 25.06.2012 й. 02-сон "Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 06.07.2012 й. 1712-4-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.07.2012 й.

N 1712-4




НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ

25.06.2012 й.

N 02


ҚАРОРИ


Назорат қилувчи органлар томонидан

якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини

текширишларни ташкиллаштириш тартиби

тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида


(2012 йил 16 июлдан кучга киради)


Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Кенгаш ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2007 йил 23 августдаги 01-сон қарори билан тасдиқланган "Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисида"ги низомнинг (рўйхат рақами 1712, 2007 йил 3 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 35-36-сон, 370-модда) 1-иловаси қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан гўшт ва сут маҳсулотларининг белгиланмаган жойларда ҳамда келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатларсиз сотилиши устидан назорат ишларининг амалга оширилиши".


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.



Бош вазир, Кенгаш раиси                                                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 26-27-сон, 306-модда