язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш/ Молия вазирлигининг 47-сон, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 66-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2012-18-сон "Аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 18.06.2012 й. Қарори (АВ томонидан 03.07.2012 й. 1868-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.07.2012 й.

N 1868-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.06.2012 й.

N 47


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ,

КАРТОГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ

КАДАСТРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

18.06.2012 й.

N 66


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

18.06.2012 й.

N 2012-18


       

ҚАРОРИ


Аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли

ҳудудлар таркибига киритиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида


(2012 йил 13 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 41-сон, 449-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 14 октябрдаги 101, 113 ва 2008-43-сон қарори (рўйхат рақами 1868, 2008 йил 11 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 46-сон, 458-модда) билан тасдиқланган Аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 4-бандидан ", топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Ер ресурслари, геодезия, картография

ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

       

С. Арабов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

  

   

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 26-27-сон, 304-модда