язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиқ маслаҳати/ Молия вазирининг 28.05.2012 й. 44-сон "Солиқ маслаҳати миллий стандарти (2-сонли СММС) "Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига) тақдим этиш тартиби"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.06.2012 й. 2375-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.06.2012 й.

N 2375




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

28.05.2012 й.

N 44


БУЙРУҒИ



Солиқ маслаҳати миллий стандарти

(2-сонли СММС) "Солиқ маслаҳати бўйича

ҳисобот ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг

хулосасини тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига)

тақдим этиш тартиби"ни тасдиқлаш тўғрисида

(2012 йил 8 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Қонуни 7-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, 9-сон, 497-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги "2011-2015 йилларда Республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги ПҚ-1438-сон қарорининг 2-иловасининг 61-бандига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 48-сон, 442-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Солиқ маслаҳати миллий стандарти (2-сонли СММС) "Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига) тақдим этиш тартиби" иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                            Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 26-27-сон, 299-модда